• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бузилаётган уй-жойнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

    Ўзбекистонда бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Маълум қилинишича, 2025 йил 1 майдан қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида “Шаффоф қурилиш” тизимида амалга оширилади. Қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома беришда фақат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, ҳамда давлат ёнғин назорати органларидан хулоса олинади.

    Инспекцияда рўйхатдан ўтган ва у томонидан назорат қилинадиган кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга рухсатнома беришдан олдин инструментал-техник текширувдан ўтказиш амалиёти бекор қилинади. Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

    • реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;
    • мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:
    • бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
    • бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;
    • реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

    “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармон билан Ўзбекистонда ипотека кредитларида тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар оширилади. 

    Ўзбекистонда турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратилади. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун асосий ставкадан 4 фоиз бандга юқори ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитларини ажратилади. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.

    Тошкентда уй-жойлар учун ижара нархлари арзонлашишда давом этмоқда

    2024 йилнинг январь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали ва 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи декабрь ойига нисбатан мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизга пасайган бўлса, 3 хонали ва 4 хонали хонадонлар учун мос равишда 0,1 фоизга ва 0,3 фоизга кўтарилган.

    Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари: 

    • Сергели тумани (1 хонали — 297 АҚШ доллари, 2 хонали — 355 АҚШ доллари, 3 хонали — 415 АҚШ доллари, 4 хонали — 419 АҚШ доллари);
    • Олмазор тумани (1 хонали — 293 АҚШ доллари, 2 хонали — 352 АҚШ доллари, 3 хонали — 419 АҚШ доллари, 4 хонали — 493 АҚШ доллари). 

    Нисбатан қиммат ижара нархлари: 

    • Миробод тумани (1 хонали — 344 АҚШ доллари, 2 хонали — 512 АҚШ доллари, 3 хонали — 643 АҚШ доллари, 4 хонали — 705 АҚШ доллари);
    • Яккасарой тумани (1 хонали — 383 АҚШ доллари, 2 хонали — 487 АҚШ доллари, 3 хонали — 677 АҚШ доллари, 4 хонали — 722 АҚШ доллари).

    Ўзбекистонда уй-жой бозори

    Аввалроқ Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари республикада уй-жой ва ипотека бозоридаги фаоллик даражасини таҳлил қилганди. Унга кўра, 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди. Хусусан, июль сентябрь ойларида кўп қаватли уйлардаги квартиралар олди-сотдиси учун 41 861 та шартнома расмийлаштирилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 3362 тага (7,4 фоизга) кам.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, октябрь ойида кўчмас мулк бозорининг ҳудудлар кесимидаги динамикаси Тошкент вилоятида (+10 фоиз) сезиларли ўсди, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1 фоиз) ва Жиззах вилоятида (+7,5 фоиз) ижобий ўзгаришларни кўрсатди.

    Таҳлиллар тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари ва аҳоли тасарруфидаги даромадлар уй-жой бозорига таъсир этувчи муҳим омиллар эканлигини кўрсатди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарор билан субсидиялар билан қопланадиган фоиз тўловлари миқдорига ҳам ўзгартириш киритилди. Эндиликда янги кредитлар учун йиллик 12 фоиздан юқори қисми, 2025 йилдан бошлаб эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан ортиқ қисми қопланади.

    Бошланғич тўлов ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан беш иш куни ичида тўланади.

    24 феврал, 12:55   Изоҳ (0)   4370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уй-жой#қоплаб берилади

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилда Қашқадарёда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади

    22.04.2022, 18:18

    Ўзбекистонда оилавий поликлиникаларда иш вақти соат 20:00 гача узайтирилади

    25.04.2022, 14:11

    Ўзбекистонда ёшларга хорижий тилларни ўрганиш учун 7 млн 200 минг сўмгача субсидия берилади

    09.06.2022, 06:40

    Ўзбекистонда 1 июлдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

    01.07.2022, 12:05

    40 миллион сўмгача субсидия: Қандай қилиб кам фоизли ипотека кредитларини олиш мумкин?

    12.07.2022, 22:42

    «Ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилган тақдирда, мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади» – «снос» ҳа...

    10.08.2022, 22:09

    Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

    20.09.2022, 15:12

    Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?

    03.02.2023, 22:58

    Ўзбекистонда маданият ва санъат ходимларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилади

    08.11.2023, 08:38

    Турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратилади 

    12.03.2024, 20:13

    “Ёшларга ҳамроҳлик дастури”га киритилганлар ўқишни тамомлагач, давлат ташкилотига танловсиз қабул қилинади — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 

    12.07.2024, 16:58

    “Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож” — президент

    13.12.2024, 11:40

    Ижтимоий карта, камбағал оилалар ва ногиронлиги борлар шароитини яхшилаш: президент ижтимоий ҳимоя бўйича қандай ташаббусларни илгари сурди?

    13.12.2024, 20:10

    Президент раислигида ижтимоий ҳимоя бўйича ўтказилган йиғилиш, Отабек Бакиров устидан арз қилган энергетика вазири, энергетика соҳасида ишга туширилган 18 та лойиҳ...

    13.12.2024, 22:13

    Ўзбекистонда газ, электр ва ёнилғи қимматлашади. Бу бошқа товар ва хизматлар нархига қандай таъсир қилади?

    16 январ, 16:32

    Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Енгил атлетика федерацияси раиси бўлди

    17 феврал, 15:37

    Маош соатига салкам 13 евро: ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда 

    17 феврал, 19:30

    Ўзбекистонда хусусий сектордаги қанча аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилгани маълум бўлди 

    18 феврал, 19:25

    Улар 30 га ҳам кирмаган эди: ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    19 феврал, 14:43

    Паркентдан Тошкент шаҳригача салкам 24 км узунликдаги темирйўл барпо этилмоқда

    20 феврал, 15:00

    Тошкентда эркак ҳалок бўлган бинодаги қурилиш ноқонуний бўлиб чиқди 

    20 феврал, 16:46

    “Анҳор” ва “Наврўз” боғлари қайта қурилмайди

    20 феврал, 21:00

    Ойлик 26 млн сўмгача: қашқадарёликлар Россияга ишга юборилади 

    20 феврал, 23:22

    Ирландияга кўчиб келганларга бир шарт билан 84 000 евро берилади

    21 феврал, 17:00

    Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади

    21 феврал, 15:10

    Энди чиқиндидан қарзи бор фуқароларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланади

    21 феврал, 18:45

    “Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг мудофаа қобилияти янада мустаҳкамланди” — Сайфиддин Жўраев

    21 феврал, 20:50

    Россия музлатилган активларнинг бир қисмини Украинани тиклаш учун бериши мумкин —  Reuters

    22 феврал, 12:15

    Сенаторлар Самарқанд шаҳри кенгайтирилишига розилик билдирди

    23 феврал, 09:37

    Шифокор бўлиш ўрнига қўшмачига айланган эркак қисмати: қонуний хотинини фоҳишаликка мажбурлаб келган шахс 5 йилга қамалди

    23 феврал, 21:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мбаппе ва “ПСЖ” ўртасидаги можаро кескин тус олди

    Спорт | 13 май, 14:02

    Google 10 йил ичида биринчи марта логотипини янгилади

    Дунё | 13 май, 13:55

    Хонанда Шакира ва футболчи Пикенинг ўғиллари ўзларининг илк қўшиғини эълон қилишди

    Мусиқа | 13 май, 13:49

    Сурия АҚШ президентига табиий бойликларини таклиф қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 13 май, 13:29

    Жейсон Стейтем ва Роузи Ҳантингтон-Уайтли фарзандлари учун АҚШни тарк этди

    Лайфстайл | 13 май, 12:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.