Ҳукуматнинг 19 сентябрдаги қарори билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди.
Апрель ойида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинганди. Қарор билан «Қишлоқ шифокори» дастури такомиллаштирилиши белгиланганди.
Ушбу дастур доирасида олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 миллион сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
Изоҳ (2)
Chekka hududlar 297 ta shuni ro'yxati chiqganmi
Ассалому алайкум кайси худудларга имтёз берилганлиги руйхатни кайдан олсак булади