• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижтимоий карта, камбағал оилалар ва ногиронлиги борлар шароитини яхшилаш: президент ижтимоий ҳимоя бўйича қандай ташаббусларни илгари сурди?

    Шавкат Мирзиёев раислигида 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда президент ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга доир янги ташаббуслар билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ногиронлиги борлар учун қулай шароит

    Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди. Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермаган. Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди. Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Камбағал оила фарзандлар таълими учун қўшимча имкониятлар

    Президент келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлигини таъкидлади. Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 200 нафар болага боғча таълими берилди. Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш топширилди. Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

    Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди. Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.

    Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди. Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қўнғиротбой Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Камбағал оилаларга тиббий ёрдам ва уй-жой шароитини яхшилаш

    Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож. Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини ошириш учун сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади.

    Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон” марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.

    Эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори Мансурбек Оллоёровга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ижтимоий карта

    Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқаролар туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур. Президент бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта — ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

    Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади. Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Камбағал оилаларнинг ўзи ҳаракатлана олмайдиган аъзоларига уйида қараб туриш хизмати

    Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди. Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади. Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолининг ишлашига шароит яратилади.

    Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради. Бу тажриба Тошкент шаҳрида келгуси йил 1 мартгача, бошқа ҳудудларда 2025 йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ногиронлиги борлар реабилитацияси

    Ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади. 7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

    Маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди. Реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги борларни ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳоланади, бунинг учун шифокорларга устама берилади. Қашқадарё вилояти ҳокимига реабилитация бўйича тажриба яратиш топширилди.

    Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхатига яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди. Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

    Ногиронлиги борлар бандлигини таъминлаш

    1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдо таржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ногиронлиги бор болани таълимга жалб қилиш

    Ижтимоий ҳимоя агентлиги, ММTV, вилоят ҳокимларига 1 февралгача ҳар бир туманда биттадан боғчада инклюзив таълим гуруҳини очиш топширилди. 1 сентябргача 954 та мактабда инклюзив синф ташкил қилиниб, яна 1 800 нафар ногиронлиги бор бола таълим олиши учун шароит яратилади. Ижтимоий ҳимоя агентлигига ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

    Шунингдек, ментал ва жисмоний нуқсони бор болаларни ўқитадиган 90 та махсус мактабни кўп функцияли мактабга айлантириш кераклиги айтилди. Бу орқали ногиронлиги бор 2 минг бола ота-онаси билан яшаб, яқин ҳудуддаги мактабда ўқиш имконига эга бўлади. Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида битта шундай мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, намуна қилинади.

    Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ногиронлиги бор 2 минг болани кундузги парваришлаш тизими йўлга қўйилади. Бу тизим 1 октябргача қолган вилоятларда ҳам жорий қилинади.

    Мутасаддилар олдига келгуси йилда 15 минг ногиронлиги бор болани таълимга жалб қилиш вазифаси қўйилди.

    Ота-онасиз қолган болаларни оилавий муҳитга қайтариш

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масъул идораларга Миллий гвардия тажрибаси асосида 500 нафар болани оилавий болалар уйига жойлаштириш ва таълим олиши учун шароит яратиш топширилди.

    Назоратсиз ва қаровсиз болалар яшаши, ўқишига ихтисослашган мактаблар рўйхати қайта кўриб чиқилади, уларда бундай болалар учун 5 фоиз квота бўлади. Бунда ушбу мактабларга болаларни Ижтимоий ҳимоя агентлиги йўлланмаси асосида юбориш кўзда тутилади.

    Умуман, ногиронлиги бор ҳамда ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва оилавий муҳитга қайтишини ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

    Йиғилишда дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошевага президент фармонига мувофиқ “Мардлик” ордени тантанали топширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилган.

    13.12.2024, 20:10   Изоҳ (0)   14119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#ижтимоий ҳимоя

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди

    17.09.2024, 13:25

    “Ўқитувчи ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий томондан ҳимоя қилинган ва етарли таъминланган бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев

    30.09.2024, 13:54

    “Дарё” дайжести: 30 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    30.09.2024, 22:45

    Ўзбекистонда оилавий зўравонликдан жабрланганлар аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда 

    02.10.2024, 10:15

    18 октябрнинг энг муҳим хабарлари: Сурхондарёда газ қувурига урилган автомашина, қурилиши тўхтатилган Самарқанддаги талабалар ётоқхонаси, Қашқадарёда суд раисини с...

    18.10.2024, 22:40

    Ошган доллар курси, савол остидаги YouTube, Сенатдаги “давлат сирлари” ва уйидан айрилган “Док-1 Макс” айбдори. 23 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.10.2024, 00:58

    Ўзбекистонда фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади

    05.11.2024, 18:03

    Шавкат Мирзиёев Бокудаги иқлим конференциясида қандай муаммоларга тўхталади? Шерзод Асадов жавоб берди 

    12.11.2024, 15:33

    Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди 

    14.11.2024, 20:30

    Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун, Тошкентда рўй берган мудҳиш қотиллик иши, президент маслаҳатчисининг талабалар билан учрашуви: 15 ноябрнинг энг муҳим

    15.11.2024, 23:00

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш учун бюджетдан 500 млрд сўм йўналтирилади

    19.11.2024, 15:25

    Хоразмга 2025 йили 1,5 млрд доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилмоқда

    22.11.2024, 20:29

    Ўзбекистонда оилаларни камбағалликдан чиқаришга нуронийлар жалб этилади

    27.11.2024, 14:39

    Депутатлар 9 дақиқада маъқуллаган харажатлар оширилиши лойиҳаси, Тошкент вилоятидаги корхонада содир бўлган портлаш, талабалар учун белгиланган таътил муддати: 5 д...

    05.12.2024, 22:50

    Янги электропоездда Ҳожикентга борган президент, афв этилган 483 киши, Тошкент—Самарқанд ўртасида қўшимча йўлга қўйиладиган “Афросиёб”: 6 декабрнинг энг муҳим хаба...

    06.12.2024, 23:05

    Президент “Ғэлон” туристик зонасини ташкил этиш бўйича қарорни имзолади

    07.12.2024, 13:00

    Навоийга 2025 йили тармоқ корхоналаридан ташқари 2 млрд доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилмоқда

    07.12.2024, 15:16

    Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди 

    07.12.2024, 20:28

    “Ҳалол меҳнатингиз ва шижоатингиз учун катта раҳмат” — Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

    08.12.2024, 12:55

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

    10.12.2024, 10:55

    Тошкент вилоятига 2025 йили 5 млрд доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилмоқда

    10.12.2024, 16:43

    Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов лавозимини тарк этиши кутилмоқда

    11.12.2024, 12:42

    Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланади

    11.12.2024, 14:50

    Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда

    11.12.2024, 14:37

    Қарши давлат техника университети ташкил этилади

    11.12.2024, 18:34

    “Ҳар бир ёш тоифасидаги инсон боғда ўз жойини топа олсин” – президент қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    11.12.2024, 19:44

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    11.12.2024, 20:00

    БМТда Ўзбекистон президентининг ташаббусига бағишланган юқори даражадаги брифинг бўлиб ўтди

    11.12.2024, 21:15

    Марказий банк раиси этиб тайинланган Ишметов, пойтахт бўйлаб ўрнатиладиган байрам арчалари, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари: 11 декабрнинг эн...

    11.12.2024, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.