• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбек муҳожирлари Болтиқбўйи давлатларидан пул юборишни кескин коъпайтирди

    Жорий йил апрель июнь ойларида Болтиқбўйи давлатларидан (Латвия, Литва, Эстония) Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтган йил мос даврига нисбатан 65,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

    Foto: Bloomberg
    Фото: Bloomberg

    Ҳисоботга кўра, 2025 йил II чорагида меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга жами 4,8 миллиард доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган. Мазкур рақам ўтган йил мос даврига нисбатан 21,4 фоизга ўсган.

    “Жорий динамиканинг шаклланиши асосан меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи мамлакатларда валюта курсларининг нисбатан барқарорлиги, иш ҳақининг ошиши ва иқтисодий фаолликнинг юқори суръатлари билан боғлиқ”, дейилади манбада.
    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Ўтган чоракда турли минтақалардан жўнатилган пул ўтказмалари ўсиш суръатининг сезиларли ўзгариши кузатилган. Хусусан, Болтиқ давлатлари, Европа ва бошқа минтақалардан ўтказмалар ҳажми ўсиш суръати қолган минтақаларга нисбатан юқорироқ сақланиб қолди.

    “Бунда, айниқса Болтиқ давлатларидан пул ўтказмаларининг сезиларли ошиши кузатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65,6 фоизга ўсди. Шунингдек, мазкур даврда АҚШ, Россия ва Европадан жўнатилган пул ўтказмалари ўсишининг пасайиши (мос равишда 10,3, 23,7 ва 26,9 фоизгача) кузатилган бўлса, Осиёдан ўтказмаларнинг барқарорлашуви сақланиб қолди”, дея қайд этган Марказий банк.

    Ташқи бозорда, хусусан Россия, Европа ва Болтиқ давлатларида кузатилаётган сўнгги ўзгаришлар ҳамда меҳнат муҳожирларига бўлган талабнинг ўсиши пул ўтказмаларидаги жорий динамиканинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этган. Манба таҳлилида ёзилишича, мазкур тенденция меҳнат муҳожирлари оқими йўналишлари босқичма-босқич кенгаяётганидан далолат беради.

    Аввалроқ 2025 йил I чорагида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 8,2 миллиард долларни ташкил қилганди. Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (6,4 млрд доллар) келиб тушган. Қолган қисми Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия, Қирғизистон, Литва ҳамда бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган. 

    2025 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 15 миллион 377 минг нафари (41 фоиз) иқтисодий фаол ҳисобланади. Шундан 14 миллион 595 минг нафари (94,9 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритяпти.

    Июль ойида давлат корхона ва ташкилотларида 8 миллион 55 минг киши (жами рақамдан 55,2 фоизи) ишлаши қайд этилган. Бу рақам 2024 йил июлдагидан (6 миллион 768 минг киши) 1 миллион 287 минг нафарга ошган (19 фоиз).

    Хусусий секторда ишловчилар 4 миллион 760 минг (32,6 фоиз) нафарни ташкил этиб, ўтган йил мос давридагидан 750 минг кишига камайган (13,6 фоиз).

    Жорий йил июлда хорижда 1,9 миллион (12,2 фоиз) нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилаётгани аниқланган.

    Бугунги кунда республика бўйича 781 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 836,4 минг нафар эди).

    25 август, 20:20   Изоҳ (0)   554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.