• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маош соатига салкам 13 евро: ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинаётганини эълон қилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хабарда айтилишича, маош соатига 12,8 евродан. Иш эса ҳафтада 5 кун 8 соатдан. Номзодлар учун талаблар:

    • камида 2 йиллик касб-ҳунар таълими дипломи;
    • камида 2 йиллик иш тажрибаси;
    • 20-40 ёш оралиғи;
    • судланмаган ва жисмонан соғлом.

    Дастурда иштирок этиш мумкин бўлган касблар: 

    • Электроникачи – электротехника ва бино-иншоотлар техникаси

    Электротехника ва бино-иншоотлар техникаси мутахассислигининг электроникачилари бино ва иншоотларнинг техник қурилмаларини, шу жумладан электр таъминот, ёритиш, совитиш, кондиционер ва кузатув ускуналарини режалаштиришади ва ўрнатишади. Кир ювиш машиналарини, газ плиталарини электр тармоғига улашади, бино(лар)ни бошқариш тизим(лар)и ва ахборот узатиш тармоқларини режалаштиришади ва ўрнатишади, иситиш, вентиляция ва кондиционер тизимларининг назорат ва бошқарув ускуналарини дастурлашади ва созлашади. Бундан ташқари, улар антенна, қабул қилиш ва кенг тасмали (полосали) алоқа ускуналарини ўрнатишади. Техник хизмат кўрсатиш ишлари доирасида улар бино-иншоотларнинг техник тизимларини текширишади ва, зарур бўлса бошқатдан созлашади. Носозликлар бўлса, улар носозлик сабабларини аниқлашади ва ускуна-тизимларни таъмирлайди.

    • Сантехника, иситиш ва кондиционерлар бўйича механик

    Сантехника, иситиш ва кондиционерлар бўйича механиклар сув ва ҳаво таъминоти тизимларини ўрнатишади, раковиналарни, душ кабинкалари, туалетлар ва бошқа санитария иншоотларини ўрнатишади ва тегишли тармоққа улашади. Шу жумладан барқарор таъминот ва чиқиндиларни бартараф этиш тизимлари сифатида улар ёмғир суви ва техник сувдан фойдаланиш тизимларини ўрнатишади. Бундан ташқари улар иситиш тизимларини монтаж қилишади, иситиш қозонларини ўрнатишади ва ишга туширишади. Ўз фаолиятида улар металл ва пластик қувурларга, тунука ва профилларга тегишли ускуналар ёрдамида ёки қўл билан ишлов беришади. 

    Қолаверса, улар кам энергия сарфлайдиган ва атроф-муҳитни асрайдиган тизимларни, шу жумладан қуёш электр тизимларини, иссиқлик насослари ва ёғоч пеллетли тизимларни биноларда монтаж қилишади. Монтаждан сўнг улар ускуналар ва тизимлар бенуқсон ишлаётганлигини ва оптимал созланганлигини текширишади. Улар бино(лар)ни бошқариш тизимларини, масалан Ақлли уй тизимларини ўрнатишади ва тегишли дастурий таъминотни, масалан иловаларни қўллашади. Улар мижозга маслаҳатлар беришади, мисол учун тармоқ таркибида бир-бири билан уланган тизим техникаси бўйича маслаҳатлар, ва мижозга ускуна ва тизимлардан қандай фойдаланишни тушунтириб беришади.

    • Мехатроника - совитиш техникаси

    совитиш техникаси бўйича мехатроникачилар совитиш ва кондиционер тизимлари учун тегишли компонентларни йиғишади ва тизимнинг бутловчи қисмларини устахонада олдиндан монтаж қилишади. Булар қаторига, масалан, механик, электроник ва электротехник компонентлар киради. Мижозникида улар бу тизимларни ўрнатишади, қувурларни ётқизишади, уларни изоляция материаллари билан қоплашади, электр уланиш нуқталарини ўрнатишади ҳамда назорат ва бошқарув ускуналарини дастурлашади. Монтаждан сўнг совитиш техникаси бўйича мехатроникачилар ускуналар ва тизимлар бенуқсон ва хавфсиз ишлаётганлигини текширишади, уларни ишга туширишади ва мижозга ускуналарни ва улардан қандай фойдаланишни тушунтириб беришади. Бундан ташқари улар бу тизимларнинг техник хизматини кўрсатишади.

    •  Чилангар – қурилиш технологияси

    Қурилиш технологияси мутахассислиги бўйича чилангарлар пўлат ёки бошқа металлардан ясалган навеслар, фасад элементлари, дарвозалар, ойна ромлари ёки панжараларни ишлаб чиқаришади ва ўрнатишади. Кўп ҳолатларда улар мижознинг хоҳишига асосан индивидуал маҳсулот ишлаб чиқаришади. Улар енгил металлар ёки пўлатга қўл билан ёки ускуналар ёрдамида ишлов берганларида, техник чизмаларга асосланиб ишлашади. Улар металл тунукаларни, қувурлар ёки профилларни махсус белгилаб, уларни кесишади ва шакллантиришади. Сўнг улар алоҳида қисмларни пайвандлашади, заклёпка қилишади ёки бир бирига шуруп-болтлар билан қотиришади. Бундан ташқари улар жойида монтаж вақтида очиб-ёпиш ва хавфсизлик ускуналари қуриб ўрнатишади, масалан механик, гидравлик ва электрик дарвоза ёки қуёшдан ҳимоя қилиш тизимлари учун моторлар. Қолаверса, улар ўз маҳсулотларининг техник хизматларини қилишади ва уларни соз ҳолатда сақлашади.

    • Бино-иншоотлар қурувчиси – девор қурувчи

    Девор қуриш йўналиши бўйича бино-иншоотлар қурувчилари деворлар, зинапоялар ёки шахталар каби девор қурилиш ишларини қилишади. Бунинг учун улар қоришма (раствор) тайёрлашади ва девор қисмлари бўлмиш клинкер, пишган ғишт ёки қум оҳакли ғиштларни бир-бирининг устига қўйиб ўрнатади. Улар шифт ва деворларни бетонлашади, ойна перемичкалари ёки зиналар каби тайёр қисмларни монтаж қилишади ва стяжка қилишади. Бундан ташқари улар иссиқлик, совуқлик, шовқин ва ёнғиндан ҳимоя қиладиган изоляция материалларини монтаж қилишади, деворлар ва шифтларни сувашади, масалан гипсокартондан деворлар қуришади. Улар янги бино-иншоотларни қуришда ёки эскиларини таъмирлашда ишлашлари мумкин.

    • Бино-иншоотлар қурувчиси - бетон ва темир-бетон ишлари

    Бетон ва темир-бетон ишлари бўйича бино-иншоотлар қурувчилари пойдевор, устунлар, ригеллар, деворлар ва шифтлар каби компонентларни қуришади. Бунинг учун керак бўлган қолипларни (опалубкалар) ва арматуралаш ишларини, яъни бетон дарс кетишини олдини олишга қаратилган ишларни ҳам ўзлари қилишади. Улар бетон қоришмасини тайёрлашади, уни суюқ шаклда қолипларга қуйишади ва зичлашади. Бетон қотганидан кейин улар қолипларни олиб қўйишади ва зарур бўлса, бетон сиртидаги нуқсонларни бартараф этишади. Бундан ташқари улар тайёр бетон қисмларини ўрнатишади ва иссиқлик, совуқлик, шовқин ва ёнғиндан ҳимоя қиладиган изоляция материалларини монтаж қилишади. Улар янги бино-иншоотларни қуришда ёки эскиларини таъмирлашда ишлашлари мумкин.

    • Девор қурувчиси

    Девор қурувчилар турар жой ва нотурар жой учун мўлжалланган биноларнинг коробкасини (хом ҳолатини) қуришади. Улар аввал бетондан пойдевор (фундамент) қуйишади, кейин ташқи ва ички деворларни ғиштдан теришади ёки бетондан қуйишади ёки тайёр қисмлардан монтаж қилишади. Бетон ишлари учун улар қолиплар (опалубка) ясашади ёки тайёр қолип тизимларини ўрнатишади. Улар арматуралаш ишларини бетон учун мўлжалланган темирдан (арматурадан) қисман ўзлари қилишади. Улар бетон тайёрлашади ёки бетон юк машинасида тайёр ҳолатда келтирилган бетонни ишлатишади. Суюқ бетонни улар қолипларга солишади ва зичлашади.

    Улар қисман деворларни ҳам сувашади, стяжка ётқизишади ёки изоляция материалларини монтаж қилишади. Бундан ташқари улар бузиш ва қайта қуриш ишларини бажаришади. Таъмирлаш ва санация ишлари доирасида улар структуравий шикастларни ва уларнинг сабабларини аниқлашади ва уларни бартараф этишади.

    • Бетончи ва темир-бетончи

     Бетончи ва темир-бетончилар бетон ва темир-бетон қурилмаларни, масалан кўприклар, цехлар ва кўп қаватли бинолар учун қурилмаларни қуришади. Улар қолиплар (опалубка) ва ҳавозаларни монтаж қилишади ва тайёрлашади, бетон дарз кетишининг олдини олишга мўлжалланган арматураларни букишади ва бир-бири билан боғлашади, арматураларни қолипларга ўрнатишади.

    Улар бетон қоришмаларини тайёрлашади ёки бетон юк машинасида тайёр келтирилган бетонни ишлатишади. Суюқ бетонни улар қолипларга солишади ҳамда трамбовка қилиб ва силкитиб зичлашади. Бетон қотганидан кейин қолипларни олиб қўйишади ва зарур бўлса, бетон сиртидаги нуқсонларни бартараф этишади. Улар бетондан ясалган тайёр қисмларни монтаж қилишади, бетон қурилмаларини герметизация ва изоляция қилишади. Бундан ташқари бетондан ясалган компонентларнинг шикастланган жойларини таъмирлашади.

    • Пардозчи – дурадгорлик ишлари

    Дурадгорлик ишлари бўйича пардозчилар ёғоч конструкцияларни, мисол учун шифтлар, чердаклар, синч ва ёғоч каркасли қурилмалар учун ясашади. Улар ёғоч балкалар ва тахталарни арралаш ва рандалаш ускуналари билан, қисман қўлда ишлов беришади. Қурилиш майдончасида улар тайёрлаб қўйилган қисмларни монтаж қилишади, эшиклар, дарвозалар ва ёғоч зиналарни ўрнатишади, деворларга қопламалар (обшивка) ўрнатишади, гипсокартондан компонентлар ва уларнинг каркасларини ясашади, ёғочли сиртларга ишлов беришади ва керак бўлса, иссиқлик, шовқин ва ёнғиндан ҳимоя қиладиган изоляция материалларини ўрнатишади. Бундан ташқари улар ўлчовлар ўтказишади - масалан, стропилаларнинг бурчаги ва оғишини текшириш мақсадида ва зарур бўлса, камчиликларни тўғрилаш учун керакли ишларини қилишади. Улар янги бино-иншоотларни қуришда ёки эскиларини таъмирлашда ишлашлари мумкин.

    • Том ёпувчи

    Том ёпувчилар том каркаси учун ёғоч конструкцияларни ясашади ҳамда том ва том деворининг майдонини профнастил, керамик черепица, тошли черепица, шиндел (том дранкаси) ёки бошқа қоплама материаллар билан ёпишади ва қоплашади. Улар том ва девор майдонлари, балконлар ва терассалар ҳамда қурилмаларда гидроизоляция ишларини амалга оширишади, ташқи деворларни қопламалар билан қоплаш учун каркас ясашади, қопламаларни монтаж қилишади ва бинонинг ташқи деворларига осма фасад қоплама билан шакл (дизайн) беришади. 

    Қолаверса улар чақмоқдан ҳимоя қилувчи қурилмалар, қорни ушлаб қолиш тизимлари, тарновлар, тик қувурлар (стояклар), том деразалари ёки ёруғлик гумбазларини монтаж қилишади ва қуёшли иситиш ва электр ускуналарини, шу жумладан электрик компонентлар ва уланиш нуқталарни томларда ва фасадларда ўрнатишади.

    Бундан ташқари улар бино эгалари ва мулкдорларига бинони энергетик санация қилишда кўмак беришади ва тегишли чораларни ўтказишади, масалан изоляция қатламларини ва буғни изоляция қилиш элементларини ўрнатиш. Қолаверса томларни яшиллаштириш ҳамда том ва девор майдонлари ҳамда уларнинг таркибий қисмларининг техник хизмати ва соз ҳолатда сақланиши том ёпувчиларнинг вазифалари қаторига кириши мумкин.

    • Йўл қурувчиси

    Йўл қурувчилари асосий ва қўшимча йўлларни, пиёдалар ва велосипедлар учун йўлларни, пиёдалар зоналарини ҳамда автомагистраллар ва аэродромларни қуришади. Қурилиш майдони чегаралари белгиланиб тўсиб олинганидан кейин улар ер қазиш ишларини бошлашади. Улар тупроқни олишади, транспортда ташишади, текислашади ва зичлаштиришади. Бунда улар экскаваторлар, занжирли экскаваторлар ва катоклардан фойдаланишади. Зичлаштирилган грунтга улар пастки қатлам сифатида одатда бир қатор майда тош (шебен) ва бошқа тошлар аралашмаларини йўйишади. Охирида бетон-асфалт қопламаси йўлнинг қатнов қисми сифатида ётқизилади. Бундан ташқари йўл қурувчилари брусчатка ётқизиш ишларини қилишади ва йўл четларини мустаҳкамлашади, қияликларни ҳамда дренаж ариқларини қуришади. Янги биноларни қуришдан ташқари, улар йўллар ва кўчаларни таъмирлаш ва сақлаш ишларини ҳам бажаришади. 

    •  Автомехатроника – енгил автомобиль техникаси

    Енгил автомобиль техникаси бўйича автомехатроникачилар автомобилларнинг механик, электроник, гидравлик ва пневматик тизимларни ёки ускуналарни соз ҳолатда сақлашади. Электроник ёки компьютерли ўлчов ва диагностика ускуналари ёрдамида улар мисол учун узатма агрегатлари, радиаторлар, даражани бошқариш тизимлари ва ҳайдовчига ёрдам берувчи тизимларни текширишади ва таҳлил қилишади. Улар қисмларни мойлайди, носоз қисмларни алмаштиришади, узатма тизимининг қисмларини таъмирлашади ёки мойлаш материаллари, тормоз ёки гидравлика суюқликларини алмаштиришади. Қолаверса улар йўл ҳаракат қоидаларининг талаблари бажарилишини назорат қилишади, тест-драйвлар (автомобилни синов тариқасида миниб кўриш) ўтказишади ва ишлаб чиқарилган газларни ўлчашади. Мижознинг хоҳишига биноан улар навигация қурилмалари ёки қўллар ишлатилмайдиган алоқа ускуналари каби қўшимча қурилмаларни ўрнатишади. Бундан ташқари автомехатроникачилар электромобиллар соҳасида ҳам ишлаши мумкин.

    Ўзбекистонликлар учун Германияга миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

    17 феврал, 19:30   Изоҳ (1)   29147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ишга#маош

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. zuxraxonoripova89@gmail.com / 18 феврал, 07:16

      Qanday borsa boladi?

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Навоийдаги политехникумни бориб кўрди 

    31.10.2024, 21:58

    Голливуд киносаноатида ишлайдиганлар қанча маош олади? 

    12.11.2024, 20:55

    “Жеки Чанни ота-онаси 200 долларга сотмоқчи бўлган”. Жаҳон юлдузларининг қийинчиликларга таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    19.11.2024, 16:10

    Яманликлар алдов йўли билан Украинага қарши урушда Россия армиясига юборилмоқда 

    06.12.2024, 18:11

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    Россиядаги меҳнат муҳожирлари энг кўп қанча маош олади? — РФ Меҳнат вазирлиги рақамларни очиқлади 

    16.12.2024, 20:24

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51

    Россия армиясида Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди 

    4 январ, 22:25

    Етимликда улғайган, аёлининг вафотидан кутилмаган зарба олган ва “Отелло” бўлганидан афсусланадиган Ёқуб Аҳмедов 87 ёшда (фото, видео)

    6 январ, 14:51

    “Битирувчиларни ўзимиз иш билан таъминлай олмасак, уларнинг хорижда ишлашига шароит яратишимиз лозим” — профессор

    14 январ, 21:20

    Етимликда улғайган, “морг”да ишлаган ва ўзидан 10 ёш катта аёл билан оила қурган Шукурулло Исроилов 55 ёшда (фото, видео)

    14 январ, 19:35

    “Ўзбекистонда нега кредитлар жуда қиммат?” — халқаро иқтисодчи Қобилжон Исаев билан суҳбат

    18 январ, 13:20

    Германияга ўзбекистонлик ҳайдовчилар ишга таклиф қилинмоқда

    20 январ, 10:27

    АҚШ разведкаси 8 ойлик маош билан ходимларга бўшашни таклиф қилди — WSJ 

    5 феврал, 15:10

    Сунъий интеллект ҳаётимизни қандай ўзгартиради?

    13 феврал, 13:04

    Трамп сайловолди ваъдаларини бажармоқда, аммо бу қонун устуворлигига таҳдид солмоқда

    12 феврал, 22:46

    Андижонлик ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди. Гумонланувчи эр қўлга олинди

    13 феврал, 14:10

    “Оёқлар остида ер ёна бошлади”. Россия “Вагнер” кучларини Америка ўлжасига айлантирган Хашамдаги жанг

    13 феврал, 18:59

    Ўзбекистон ва Россия адаптив спорт соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди

    14 феврал, 10:07

    Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланди

    14 феврал, 13:24

    Ўзбекистонда энди тадбиркор ёшларга 2,5 млрд сўмгача имтиёзли кредитлар берилади

    14 феврал, 15:52

    “GoBozor: Хитойдан миллионлаб маҳсулотлар оламига эшигингиз”

    14 феврал, 19:14

    Ўзбекистонда камбағал оилалар фарзандига ОТМларда қўшимча грант ажратилади 

    14 феврал, 16:16

    Афғонистонда вазирлик биноси олдида худкуш террорчи портлади

    14 феврал, 17:50

    Ўзбекистонда ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади 

    14 феврал, 16:33

    Янги печ ОКМКнинг оҳакка бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради 

    14 феврал, 18:00

    Бутун суратга олиш гуруҳи йиғлаган: “Муҳташам юз йил” сериалидаги энг қайғули саҳналар

    15 феврал, 11:40

    “Дуч келган одам ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас” — Ҳилола Умарова

    16 феврал, 15:10

    Юлдуз Усмонова билан ораси бузилган, 22 кишига автомобиль совға қилган ва Аҳмадбойдан куйган Дилфуза Исмоилова 57 ёшда (фото, видео)

    17 феврал, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.