• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилган тақдирда, мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади» – «снос» ҳақида нималарни билишимиз керак?

    «Twitter» тармоғида конституциявий ислоҳотларга бағишланган аудиочатлар давом этмоқда. 9 август куни ўтказилган суҳбат – хусусий мулк дахлсизлиги, «снос» муаммосига бағишланди.

    Мулоқотга Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Муҳсинжон Холмуҳамедов, Бош прокуратура Академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-маърифий маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов, Олий суд судьялари Наврўз Раҳмонов, Сарварбек Раҳмонов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Тиллаев, Молия вазирлиги департамент директори Русланбек Маманов, Қурилиш вазирлиги масъул ходимлари Акбар Ражабов ва Ҳамза Очилов ва бошқалар спикер сифатида таклиф этилди. Суҳбатни Ҳикматилла Убайдуллаев, Назира Иноятова ва Шуҳрат Шокиржонов олиб борди.

    Аудиочат бошловчиси Ҳикматилла Убайдуллаевнинг фикрича, ушбу мавзуни экспертлар иштирокида муҳокама қилиниши жуда муҳим. Чунки ўтказилган сўровномалар, билдирилган таклифлар, қолдирилган изоҳлар ҳам айнан «снос» мавзусининг долзарблигини кўрсатган.

    – Сўнгги йиллардаги «Снос» муаммоси уй-жой дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликдаги мавжуд камчиликларни кўрсатиб берди. 2020 йилда «снос»га тушган мулкларнинг атиги 45 фоизига компенсация тўлаб берилган, қолган қарздорлик 2021 йилда тўлиқ қоплаб берилган бўлса-да, орада компенсация пулини кутган аҳоли сарсонгарчилигига йўл қўйилди.

    Конституцияга «Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмайди» мазмунидаги қоиданинг киритилиши бу муаммога ечим бўла оладими ёки йўқми деган савол кўпчиликни ўйлантираётгани табиий. Турар-жой дахлсизлиги бу эгасининг розилигисиз унинг турар-жойига киришга, унга ҳар қандай зарар етказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини англатади, – деди Убайдуллаев.

    Аудиочатда жамоатчиликни қизиқтирган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

    Хусусий мулк масаласи Конституция даражасига кўтаришга нима сабаб бўлди?

    Баҳодир Исмоилов:
    «Аслида хусусий мулк дахлсизлиги ва «снос» билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон қонунчилигида олдиндан бор эди. Масалан, Фуқаролик кодексида, Шаҳарсозлик кодексида ва бошқа ҳужжатларда бу ўз аксини топган. Бироқ сўнгги йилларда ушбу соҳадаги ҳужжатлар турли муносабатларни ҳар хил талқин қилишга олиб келди ва бир қатор муаммолар пайдо бўлди.

    Ушбу масаланинг Конституцияга даражасига кўтарилиши мулк дахлсизлиги билан боғлиқ устувор йўналишларнинг муҳим жиҳатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

    Муҳсинжон Холмуҳамедов:
    «Снос»лар нима учун бу қадар актуал масалага айланди? Бунинг, албатта, ўзига хос иқтисодий асослари бор. Яқин ўтмишда тадбиркорлар шаҳарнинг энг даромадли, юқори баҳоланган жойларидан ўзларига объектларни танлаб олиб, шу йўналишда ҳаракат қилишган.

    Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар – инвесторларнинг хатти-ҳаракатини ҳам ўзгартиради. «Узоқ муддатли ўйин қоидалари» бундан кейин инвесторларни янги жойларга инвестиция киритиш, янги жойларни ўзлаштиришга ундайди. Бу эса мамлакатнинг инвестициявий салоҳиятини янада кенгайтиради.

    Нодирбек Тиллаев:
    Хусусий мулк ҳимоясининг Конституция даражасига кўтарилаётганидан асосий мақсад – аҳолининг ўз мулкига бўлган кафолатини мустаҳкамлаш. Яъни, ушбу соҳадаги барча қонун ва қонуности ҳужжатлари айнан Конституциядаги нормаларга мувофиқ бўлади, айнан мана шу ҳужжатда чизилган чизиқдан ташқарига чиқилмайди.

    Хусусий мулк кичик тадбиркордан катта тадбиркорга олиб берилиши мумкинми?

    Нодирбек Тиллаев:
    «Снос»лар билан боғлиқ масалани учга бўлиш мумкин: 2019 йилгача бўлган «снос»лар, 2022 йилнинг ярмигача бўлган ҳолатлар ва ундан кейинги давр.

    2018-2019 йилларда амал қилган тартибда айнан нималар давлат ва жамият эҳтиёжи деб аталиши бўйича аниқ рўйхат мавжуд бўлмаган. Шунинг учун ҳам айтайлик, А тадбиркордан олиб, Б тадбиркорга олиб берилган ҳолатлар авж олган. Кейинчалик бу бўйича Президент фармони қабул қилинди ҳамда давлат ва жамият эҳтиёжига нималар кириши кўрсатилди. 2022 йил 29 июнда қабул қилинган «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунда ҳам бу масала алоҳида қайд этилган.

    Эндиликда ҳокимларнинг ҳам ерни олиб қўйиш ваколати мутлақо тугатилди. Давлат ва жамият эҳтиёжи учун ер участкаси ёки мулкни «снос» қилиш маҳаллий кенгашлар орқали амалга оширилади.

    Қачон «снос»га тушган мулклар учун компенсация тўлиқ тўлаб берилади?

    Русланбек Маманов:
    2018 йил 26 декабрда давлат ва жамият эҳтиёжларига олиб қўйилган ер участкалари учун етказилган зарарни қоплаш учун республика ва ҳудудий жамғармалар ташкил этилган. Ушбу жамғарма ҳисобидан 2019 йилдан буён 12 мингдан ортиқ мулкдорга 3 трл. 255 млрд сўм маблағ компенсация сифатида тўлаб берилган.

    Ҳозирги тартибга кўра, Жамғармада маблағ йўқ бўлса, ер участкалари ёки молк-мулкларни олиб қўйиш ёки бузиш мумкин эмас.

    2019 йилдан олдин бузилган ва компенсация берилмаган мулкларнинг тақдири нима бўлади? Агар ўша мулклар баҳоланган бўлса, суд қарори орқали маҳаллий жамғармалар орқали тўлаб берилади.

    Компенсациялар вақтида тўланиши устидан ким назорат қилади?

    Нодир Тиллаев:
    Вазирлар Маҳкамасининг 911-сонли қарорига асосан, ер участкаси олиб қўйилиб, мулки бузилган шахс ва ҳокимлик ўртасида келишув битими тузилади. Битим доим пул кўринишида бўлиши шарт эмас, бошқа кўчмас мулк кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Битимда қачон тўлаб берилиши аниқ кўрсатилади. Компенсация кўпи билан олти ой муддат ичида тўлаб берилиши лозим.

    2022 йил 29 июнда қабул қилинган «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун билан бу борада янги тартиб ўрнатилади. Унга кўра, махсус комиссия тузилиб, доимий равишда мониторингни амалга оширади ва компенсациялар ўз вақтида тўланишини назорат қилиб боради.

    «Снос» бўйича қонунчиликни бузган шахсга қандай жазо берилади?

    Сарварбек Раҳмонов:
    Маъмурий жавобгарлик кодексга кўра, ер участкалари ноқонуний равишда олиб қўйилган тақдирда, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача бўлган миқдорда жарима солинади. Агар мазкур ҳаракатларда жиноят аломатлари мавжуд бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жавобгарлик белгиланади.

    Одамлар ўз мулки «снос»га тушгани ҳақида қанча вақт олдин хабардор этилиши керак?

    Нодирбек Тиллаев:
    Ҳозирги кунда «аввалдан огоҳлантириш» деган институт йўқ. Аввал фуқароларни безовта қилишдан олдин давлатнинг ўзи шу ер керак ёки керак эмаслигини кўриб чиқади. Агар ерни олиш керак деган хулосага келса, уни исботлаб бериши керак. Шундан сўнг компенсациялар учун ташкил этилган Жамғарма билан келишади. Агар жамғармада пул бўлмаса, у жой бузилмайди.

    Хусусий мулк битта сабаб — давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиб қўйилиши мумкин. Ушбу эҳтиёж учун, аввало, бўш ер майдони қидирилади. Бўш ер топилмасагина, аҳоли мулкига мурожаат қилинади.

    Бу масала, дастлаб, маҳаллий кенгашда муҳокама қилинади. Ташаббускор шу ер қанчалик зарур эканини вакиллик органига исботлаб беради. Шундан кейингина Кенгаш аҳоли билан бу масалани муҳокама қилишга рухсат беради.

    Ерни олиб қўймоқчи бўлган шахслар (давлат) бу нима учун кераклигини аҳолига тушунтириб беради. Ва улар келтирган сабаблар давлат ва жамият эҳтиёжлари рўйхатида бўлиши шарт.

    Бузиши мўлжалланган ҳудуддаги ҳар бир мулкдор рози бўлгач, келишув битими имзоланади. Битимда мулкдор қанча ва қачон компенсация олиши, ер участкаси ёки бинони қачон бўшатиши каби шартлар кўрсатилади.

    Бу ерда асосий фактор – мулкдор розилиги ва берилаётган компенсация олиб қўйилаётган мулк баҳосига тенг экани. Мулкдор компенсацияни тўлиқ олиб, мулкни ўз хоҳиши билан тарк этмагунга қадар у жойни бузиш ёки бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмас. Акс ҳолда, бу ҳолат маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

    Агар мулки «снос»га тушган шахс рози бўлмаса ва унга нисбатан босимлар уюштирилса кимга мурожаат қилиш лозим?

    Баҳодир Исмоилов:
    Бу бўйича қонунда ўрнатилган тартиб мавжуд. Агар мулкдорга нисбатан босим ёки таҳдидлар бўладиган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга мурожаат қилиши лозим. Уларнинг мурожаатлари 10 кун мобайнида кўриб чиқилади.

    Ноқулай об-ҳаво шароитида турар-жой «снос»га тушса, одамлар яшаб туриши учун вақтинчалик бошпана бериладими?

    Абдуносир Эгамбердиев, Олий суд судьяси:
    Агар фуқаро яшаб турган жой ноқонуний қурилган бўлса ва суд қарори асосида бу уй бузилишга тушган бўлса, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли суд қарорининг ижроси муайян муддатга (3-4 ой) кечиктириши мумкин. Бунинг учун ўша уйда яшаб турган шахс судга ариза билан мурожаат қилиши кифоя.

    Конституциявий ислоҳотлар натижасида ноқонуний қурилмаларни бузиш қийинлашиб кетмайдими?

    Наврўз Раҳмонов:
    Қонунчиликка кўра, ўзбошимчалик билан қурилган бинолар учун мулк ҳуқуқи берилмайди, компенсация тўланмайди, аксинча, унинг бузиш харажатлари ҳам уни қурган шахс зиммасига юкланади.

    Ноқонуний қурилмаларни бузиш суд қарори орқали амалга оширилади. Айрим ҳолларда ўзбошимчалик билан иншоот қурганлар тегишли жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

    Агар бутун маҳалла «снос»га тушган бўлсаю бир киши рози бўлмаса, бу ҳолда қандай йўл тутилади?

    Нодирбек Тиллаев:
    Бундай ҳолатда, «снос»га рози бўлмаган фуқаронинг уйини бузишга токи у рози бўлмагунча, ҳеч ким ҳақли эмас. Қонунчилик бунга йўл қўймайди. Чунки мулк бузилиши учун томонлар ўртасида битим тузилган бўлиши шарт.

    10.08.2022, 22:09   Изоҳ (0)   10479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги кўп қаватли бинода юз берган ёнғин қарийб бир соатда 6 та экипаж ёрдамида ўчирилди

    10.08.2022, 21:51

    «Жамиятдаги ўзгаришларда маҳалла ташаббускор, халққа елкадош бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

    10.08.2022, 21:43

    Шавкат Мирзиёев халқаро шахмат олимпиадаси чемпионларини фахрий унвон билан тақдирлади

    10.08.2022, 21:34

    Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

    10.08.2022, 21:20

    Тошкентда 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди

    10.08.2022, 20:34

    Самарқандда илк бор жигар кўчириш амалиёти бажарилди. Унда 35 ёшли қиз 57 ёшли онасига донорлик қилди

    10.08.2022, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.