Президентнинг Ўзбекистон футболини рақамлаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш ҳамда иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш мамлакат футболини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди.

Қарорга асосан, “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади ва 2026 йил 1 январдан бошлаб унда синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селексияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ишлари олиб борилади.
2026 йилнинг 1 март санасидан эса футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда QR код технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)