• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Тошкент вилояти

    Сиёсий қочқин, партия раиси, ОТМ ректори, банкир: президентликка даъво қилган номзодлар нима билан банд?

    Мустақил Ўзбекистон тарихида 1991 йилдан ҳозирга қадар 7 марта президентлик сайловлари ўтказилган. Шундан тўрттасида давлатни 25 йил бошқарган биринчи президент Ислом Каримов, қолганларида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг кўпчилик овози билан ғолиб чиққан. “Дарё” мазкур мақолада президентлик сайловларида рақобатчи бўлган номзодлар ва уларнинг айни кундаги фаолияти ҳақида сўз юритади.

    Сиртдан ўн беш ярим йиллик қамоққа ҳукм қилинган номзод

    Мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк президентлик сайлови 1991 йил 29 декабрь куни бўлиб ўтган. Мазкур сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ислом Каримов президентликка даъвогарлик қилган бўлса, “Эрк” партияси етакчиси Салай Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) унга рақобатчи бўлган. Сайловда ХДПдан номзод сифатида қатнашган Ислом Каримовга 86 фоиз сайловчи овоз берган бўлса, унинг рақиби 12,5 фоиз сайловчининг ишончини қозонган.

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Салай Мадаминов 1988 йилда Ўзбекистонда тузилган илк мухолифат ташкилоти – “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бўлган. 1989 йилда “Эрк” демократик партиясига асос солган. 1990 йилда Ўзбекистон Олий Кенгашига депутат этиб сайланган. У 1992 йилнинг 2 июлида мухолифатга қарши бошланган сиёсий таъқибларга норозилик сифатида депутатликдан истеъфо беради.

    Кўп ўтмай, ҳокимият органига параллел “Миллий мажлис” тузишда айбланган Мадаминов 1993 йил апрелида ҳибсга олинади. Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг босимлари туфайли бир неча кундан сўнг озодликка чиқарилган мухолифатчи хорижга чиқиб кетади.

    Сохталаштирилган тарих, матни ўзгартирилган Мустақиллик декларацияси, ҳамон қулфдаги 100 йиллик архив ҳужжатлари: тарихчи олим билан суҳбат

     

    Ўзбекистон ҳукумати Салай Мадаминовни жиноятчи деб билади. 1999 йил февралидаги портлашлар ортидан у халқаро қидирувга берилган. Мазкур жиноятга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган шахслар портлашни Салай Мадаминов уюштирганини тасдиқлаб кўрсатма бергани айтилади.

    Салай Мадаминов
    Фото: bbc.com

    Шунга кўра Ўзбекистон суди Салай Мадаминовни Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдаришга уриниш, президент Ислом Каримовга суиқасд уюштириш ва бошқа оғир жиноятларда айбдор деб топиб, уни сиртдан 15 йил-у 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

    Бундан ташқари, у Сариосиё-Узун воқеалари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир этилган терактларни уюштирганликда ҳам айблангани ҳақида маълумотлар бор.

    Маълумотларга кўра, Мадаминов 2000 йилда Норвегиядан сиёсий бошпана олган. 2001 йил ноябрида Чехия полицияси Прагага борган мухолифатчини Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан ҳибсга олади, бироқ Чехия суди уни Ўзбекистонга топшириш талабини рад этади. У 2021 йилдан бери Туркияда яшаб, фаолият олиб бормоқда.

    Сўнгги бор Салай Мадаминов номи журналист Бобомурод Абдулла ҳамда блогер Акром Маликка нисбатан қўзғатилган жиноят ишларида расман тилга олинган.

    Биринчи президентни дарғазаб қилган жавоб

    2000 йил 9 январь куни бўлиб ўтган сайловда 12 миллион 123 минг фуқаро қатнашган. Шундан 11 миллион 100 минг киши “Фидокорлар” миллий демократик партияси вакили Ислом Каримовга, 505 минг 100 киши эса Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод сифатида кўрсатилган Абдулҳафиз Жалоловга овоз берган. Расман 91,9 фоиз овоз олган Ислом Каримов навбатдаги муддатга президент этиб сайланган. Сайловчиларнинг 4,17 фоизи Жалоловга овоз берган.

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Сайлов куни сайлов участкасига бориб овоз бериб чиққан хорижий ОАВ мухбирлари унинг кимга овоз бергани билан қизиққан. Бунга жавобан у: “Муҳтарам Ислом Абдуғаниевичга” деб айтгани Ўзбекистондаги президент сайловларида сиёсий рақобат бўлмагани ҳақидаги саволларни ўртага чиқаргани ва шу сўзлари учун у биринчи президентнинг ғазабига учрагани айтилади.

    Сайловгача ЎзФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори бўлган Жалолов 2001 йилда Фалсафа ва ҳуқуқ институти директорлигидан, 2003 йилда эса ХДП Марказий кенгаши биринчи котиблигидан бўшатилади. Шундан сўнг у яна илмий-педагогик фаолиятга қайтиб, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Олий педагогика институти профессори бўлиб ишлайди.

    Абдулҳафиз Жалолов 2019 йил 29 июль куни вафот этган. У Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 2019 йил 29 июль куни ўзи туғилиб ўсган Бирлашган қишлоғида дафн этилган.

    Ўзбекистон президентлигига номзод бўлган илк сиёсатчи аёл

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Ўзбекистондаги учинчи президентлик сайлови 2007 йил 23 декабрь куни ўтказилган. Мазкур сайловнинг олдингиларидан фарқли томони унда 4 нафар номзод қатнашган. Мамлакат тарихида илк бор аёл киши президентлик учун кураш олиб борган.

    Сайловчиларнинг 90,6 фоизи қатнашган сиёсий тадбирда ЎзЛиДеП илгари сурган номзод Ислом Каримов 88,1 фоиз овоз билан ғолиб бўлган. Унинг энг яқин рақиби Аслиддин Рустамов 3,17 фоиз (ХДП), Дилором Тошмуҳаммедова 2,9 фоиз (“Адолат” СДП), Акмал Саидов эса 2,85 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлади. Яна бир аҳамиятли жиҳат – Акмал Саидов мазкур сайловда бирор партия вакили сифатида иштирок этмаган, у Сайловчилар ташаббускор гуруҳи номзоди бўлган.

    Хўш, 2007 йили президентлик курсисига ўтириши мумкин бўлган номзодлар айни пайтда нима билан машғул? “Дарё” уларнинг ҳозирги фаолиятига доир маълумотларни сўраб-суриштирди.

    Маълум бўлишича, Аслиддин Рустамов Ўзбекистон “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки”да бош мутахассис лавозимида ишламоқда.

    Акмал Саидов бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у узоқ йиллардан буён Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорлигини ҳам ўзида сақлаб турибди. Янги чақирувда у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари лавозимидан айрилган.

    Дилором Тошмуҳаммедова
    Фото: Senat.uz

    Дилором Тошмуҳаммедова 2024 йилда социология фанлари доктори илмий даражасини қўлга киритган. У бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг руҳий саломатлик бўйича Пан-Европа коалициясида миллий координатор сифатида фаолият юритади.

    2024 йил март ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтган 25-Россия педиатрлари конгрессида қатнашган Дилором Тошмуҳаммедова тиббиёт ходими сифатида фикрлари билан бўлишган.

    Тўртинчи президентлик сайлови 2015 йилда бўлиб ўтган

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Ўзбекистондаги тўртинчи президентлик сайлови 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган. Мазкур сайловда 18,9 млн нафар сайловчи овоз бериш жараёнларида иштирок этган. 90,39 фоиз овоз олган Ислом Каримов тўртинчи марта президентликка сайланган.

    “Миллий тикланиш” партияси вакили Акмал Саидовга 582 688 нафар (3,08 фоиз), ХДП номзоди Ҳотамжон Кетмоновга 552 309 нафар (2,92 фоиз), “Адолат” социал демократик партияси вакили Наримон Умаровга эса 389 024 нафар (2,05 фоиз) сайловчи овоз берган.

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этган.

    “Президентлик пойгаси”да Ислом Каримовга рақобатчи бўлган ва сайловдан сўнг журналистларнинг саволига жавобан Абдулҳафиз Жалолов кейсидан хулоса чиқарган ҳолда ўзига овоз берганини айтган ХДП вакили Ҳотамжон Кетмонов эса 2019 йили Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Инспекция 2023 йил тугатилгач, у қаерда фаолиятини давом эттираётгани “Дарё”га номаълум.

    Яна бир номзод Наримон Умаров эса айни кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Эътиборлиси, 2020–2024 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари бўлган сиёсатчи янги чақирувда бу рутбасидан маҳрум бўлган.

    Бош вазирликдан президентликка

    2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон тарихидаги бешинчи президентлик сайловида сиёсий кураш Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари — Сарвар Отамуродов, Ҳотамжон Кетмонов ва Наримон Умаровлар ўртасида кечган.

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овоз бериш жараёнида рўйхатга олинган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари (87,73 фоизи) иштирок этган.

    Якунда ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилган номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овозини олиб, Ўзбекистоннинг янги президенти сифатида эълон қилинган. Кетмонов 3,73 фоиз, Умаров 3,46 фоиз, Отамуратов 2,35 фоиз овоз олган.

    Сарвар Отамуродов
    Фото: Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг расмий ахборот канали

    2016 йилги сайловда “Миллий тикланиш” партиясидан номзоди кўрсатилган Сарвар Отамуродов айни пайтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири сифатида фаолият юритмоқда. Қолган икки номзод ҳақида юқорида маълумот берилди.

    Олтинчи президентлик сайлови: 5 нафар номзод

    2021 йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида 80,1 фоиз овоз олган Шавкат Мирзиёев ғолиб чиққан. Унга рақиблик қилган Мақсуда Ворисова 6,6 фоиз, Алишер Қодиров 5,5 фоиз, Нарзулло Обломуродов 4,1 фоиз ва Баҳром Абдуҳалимов 3,4 фоиз овоз тўпланган.

    Фотоколлаж: “Дарё”

    “Адолат” социал демократик партияси номзоди Баҳром Абдуҳалимов айни пайтда Ўзбекистон фанлар академияси вице президети, Шарқшунослик институти директори сифатида фаолият юритмоқда.

    Баҳром Абдуҳалимов (ўртада)
    Фото: Гулноза Шаропова

    Экологик партиядан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Нарзулло Обломуродов бугунги кунда Тошкент давлат Аграр университети ректори ҳисобланади.

    Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов рафиқаси Ф.Раҳматова билан, 2021 йил.
    Фото: “Дарё” / Маъмуржон Обраҳматов

    Сайловда Халқ демократик партиясидан номзод сифатида қатнашган Мақсуда Ворисова айни кунда ХДП Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

    Президентлик сайловида ўзига хос тарғиботи билан эсда қолган, шу кунларда “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”, деган фикрлари ортидан интернетда сазойига учраётган Алишер Қодиров “Миллий тикланиш” партияси раиси сифатида фаолият юритмоқда.

    Муддатидан аввал ўтказилган сайлов: 4 нафар даъвогар

    Ўзбекистонда муддатидан аввал —2023 йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтган еттинчи президентлик сайловида Халқ демократик партияси вакили Улуғбек Иноятов бўлса, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаев, Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинганди. Сайловда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 88 фоиз овоз олиб, лавозимга қайта сайланди.

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Президентлик сайловида мағлубиятга учраган номзодлардан бири Абдушукур Ҳамзаев айни кунда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси бўлса, Улуғбек Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари ҳисобланади.

    Президентликка даъвогарлик қилган Ўзбекистон тарихидаги учинчи аёл Робахон Маҳмудова ҳам “Адолат” социал демократик партияси сиёсий кенгаши раиси вазифасини бажармоқда.

    1 феврал, 12:20   Изоҳ (0)   20984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #президент#номзод#сайлов#Қашқадарё

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда кучли чанг бўронли шамол бўлмоқда (видео)

    Ўзбекистон | 17 май, 19:18

    Америкалик аёл дунё рекордини янгилаш учун 25 дақиқа сочидан осилиб турди

    Лайфстайл | 17 май, 18:40

    Неймар “Сантос” билан шартномани узайтиради

    Спорт | 17 май, 18:03

    Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди — таҳлил

    Ўзбекистон | 17 май, 18:00

    Россияда австралиялик эркак Украина томонида жанг қилгани учун 13 йилга қамалди

    Дунё | 17 май, 17:38

    Эгизаклар бир хил нарсаларга аллергик бўладими?

    Лайфстайл | 17 май, 17:35

    Ўзбекистонда 18 май куни ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 17 май, 17:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.