• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Соҳибжамол ва махлуқ”, “Қарсилдоқ” ва болаликни эслатадиган Янги йил ҳақидаги ажойиб эртаклар ўнталиги

    Ҳар бир инсоннинг ўзига хос севимли эртаги мавжуд ва бу эртаклар маълум бир воқеа-ҳодисалар ёки хотиралар билан бевосита боғлиқ. Мисол учун, кимдир Янги йил ҳақида ўйлайдиган бўлса, унинг тасаввурида “Қарсилдоқ” эртаги жонланади, бошқа бир киши “Қор маликаси” эртагини хотирлайди. “Дарё” байрам шукуҳини олиб келувчи, Янги йил байрами ҳақидаги энг қизиқарли ва бутун дунё бўйлаб машҳур бўлган эртаклар ўнталиги ҳақида маълумот беради.

    1. “Кулойим” (“Синдрелла”)

     

    “Кулойим” эртаги халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлиб, унинг минглаб турдаги кўринишлари мавжуд. “Кулойим” эртагининг илк намуналари милоддан аввалги асрларга бориб тақалади. Азалдан Миср ҳукмдорига турмушга чиқадиган юнон қизи ҳақидаги эртак оғиздан-оғизга кўчиб юрган ва айни шу эртак “Кулойим”нинг илк кўриниши сифатида эътироф этилади. Эртак бахтиқаро қизнинг кутилмаган бахтга дуч келиши ҳақида бўлиб, у ўқувчига барчага нисбатан мулойим муносабатда бўлишни, кечиримли бўлишни ва турли оғир вазиятларда ўз қалбингни асрай олишинг кераклигини ўргатади.

     2. “Соҳибжамол ва Махлуқ”

    “Соҳибжамол ва Махлуқ” эртаги илк бора 1740 йилда нашр этилган бўлиб, француз ёзувчиси Габриэль Сюзанна қаламига мансуб. Эртакнинг Европа бўйлаб тарқалган турли кўринишлари мавжуд. Баъзи олимлар бу эртак тўрт минг йиллар олдин мавжуд бўлган, деган фикрга эгалар. Бу эртак кишига инсонларга ташқи кўринишга қараб эмас, балки ички дунёсига қараб баҳо беришимиз кераклигини, ички гўзаллик барча нарсадан устунлигини ўргатади. Бу хулосани аввалига Махлуқдан ҳадиксираган бўлса-да, кейинчалик у билан энг қалин муносабатлар қурган Белл ҳаёти мисолида англашимиз мумкин.

    3. “Элфлар ва этикдўз”

    “Элфлар ва этикдўз” машҳур ака-ука Гриммлар қаламига мансуб бўлиб, эртак учта ёш элфдан катта марҳамат кўрадиган фақир этикдўз ҳаёти ҳақида. Эртакдан келиб чиқадиган хулоса қуйидагича: қаттиқ меҳнат – барча орзу ва мақсадлар ушалиши учун ягона калитдир. Ўз меҳнати ва инсонларга келтираётган фойдасини англайдиган, ўз қадрини биладиган инсон учун ҳаётда муваффақият қозониш оғир кечмайди.

    4. “Кичкина қизалоқ”

    “Кичкина қизалоқ” ёки “Гугурт ушлаган қизалоқ” деб аталадиган эртак Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб бўлиб, илк маротаба 1845 йилда чоп этилди. Кейинчалик бу эртак турли кино, анимация ва видео ўйинлар яратилиши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилди. Ўлимни қаршилаётган болакайнинг орзу ва умидлари ҳақида бўлган бу эртак турли рамзларга тўла.

    Мисол учун, учаётган юлдуз – орзулар, гугурт эса хавфсизлик рамзидир. Эртакдан чиқариладиган хулоса эса сиздан кўра фақир бўлган инсонларга бошқаларга қараганда кўпроқ саховат билан муносабат билдиришимиз лозимлиги бўлиб, эртакни ўқиган китобхон оиласи учун ишлаётган, ночор шароитига қарамай, орзу қилишдан тўхтамайдиган қизалоқни ҳеч қачон ёдидан чиқара олмайди.

    5. “Қор бола”

    “Қор бола” эртаги Европа мамлакатлари орасида кенг тарқалган халқ оғзаки ижоди намунаси бўлиб, ўрта асрга оид манбаларда жуда кўп маротаба учрайди. Қордан яратилган фарзанд ва унинг ота-онаси ўртасидаги мураккаб муносабатларни ўз ичига олган бу эртак бир қараганда содда ва жўн туюлса-да, инсон руҳиятининг туб-тубида ётган эзгулик ва ёвузликка мурожаат қилади. Эртакда бир инсон қодир бўлган жамики эзгулик ва ёвузлик бу икки куч ўртасидаги доимий кураш воситасида очиб берилган ва бу эртак бошқаларидан ўзининг кескин характери билан ажралиб туради.

    6. “Арча дарахти”

    Машҳур ёзувчи Ханс Кристиан Андерсен ижодига тегишли яна бир эртак “Арча дарахти” деб номланган бўлиб, бу эртак Андерсен ижодида тушкунлик аломатлари кўринган алоҳида асарлар қаторига киради. Эртак қаҳрамони арча дарахти, у доим янада кўпроқ ривожланишни, ўсишни истайди ва натижада айни дамдаги ҳолатидан завқланиш, хурсандчиликни туйиш туйғусидан маҳрум бўлади. Худди шу ҳолатга монанд тарзда эртак ўқувчига ҳаётда эришганларингдан лаззатланиш, бир умр ўзингда йўқ нарсаларга қайғуриш ўрнига боридан фойдаланиб қолиш ва ҳаётнинг қадрига етишни ўргатади.

    7. “Довр тоғидаги мушук”

    “Довр тоғидаги мушук” эртаги Норвегия халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири. Кристен Асбёрнсен ҳамда Му Ёрген томонидан тузиб чиқилган “Норвег фолклори” тўпламидан жой олган. Янги йил байрами учун қиролга совға олиб бораётган инсоннинг йўл-йўлакай Ҳалвор исмли шахсга ёвуз махлуқларга қарши курашиш орқали ёрдам бериши ҳақидаги бу эртак ўз ўрнида ишлатилган айёрликнинг фазилат бўлиши мумкинлиги ҳамда ёвузликка қарши фақатгина курашиб ғолиб бўлиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилишга етаклайди.

    Мардлик ва жасурлик каби ҳиссиётлар билан бир қаторда, оқилона ишлатилган ақлни улуғлайдиган эртак болалар учун келажак ҳаётдаги дастурамал бўлиб хизмат қила олади.

    8. “Қарсилдоқ”

    “Қарсилдоқ” 1816 йилда пруссиялик ёзувчи А.Хоффман томонидан ёзилган. Эртак воқеалари кўпчилигимизга таниш: Мерининг севимли байрам қўғирчоғи қарсилдоққа бирданига жон ато этилади ва у сичқонлар ҳукмдорини енгиб, аҳолиси қўғирчоқлардан иборат бўлган мамлакатни бошқара бошлайди. Мўжиза ва саргузаштлардан бошланиб, шиддатли кураш ва охир-оқибатда эзгулик ғалабаси ҳамда муҳаббат туйғуларига уланган воқеалар ривожи барча учун бирдек қизиқарли кечиши шубҳасиз.

    9.  “Ёнғоқ дарахти”

    Ака-ука Гриммларнинг яна бир ажойиб эртаги — “Ёнғоқ дарахти” эртаги. Бошқа эртаклардан фарқли равишда ушбу эртак турли рамзлар ва кескин воқеа-ҳодисаларни ўз ичига олган. Оилавий муносабатлардаги нохушликлардан тортиб, инсон ҳаётидаги энг катта фожиаларгача тасвирлаган эртак ака-ука Гриммларнинг ҳаққоний ва аёвсиз услубини яна бир маротаба намоён этади. Эртакдаги рамзлар бўйича турли мутахассислар бир-биридан фарқ қилувчи фикрларга эга. Шундай экан, бу сирли эртакдан ҳар бир ўқувчи ўз ҳақиқатини қидириши ва топишига тўғри келади.

    10. “Қор маликаси”

    “Қор маликаси” эртаги ҳам Ханс Кристиан Андерсен қаламига мансуб энг машҳур эртаклардан бири. 1844 йил 21 декабрда нашр этилган бу эртак Герда ва Кай каби қаҳрамонларнинг ёвузлик ҳамда эзгулик кучлари ўртасидаги курашга гувоҳ бўлиши ва бевосита бу курашда фаол иштирок этишини ўз ичига олади.

    Эртак Андерсоннинг нафақат энг машҳур, балки энг узун ижод намунаси ҳамдир. Кўплаб саргузаштларни ўз ичига олгани, бир неча рамзларни ўзида жам этиши ҳамда инсоний туйғуларнинг энг қадрлилари бўлмиш муҳаббат, садоқат, ишонч, дўстлик, фидойилик кабиларни мадҳ этгани учун ҳам ўқувчиларга қадрдон бўлиб қолган. Герда билан бирга ўтган саргузаштлар ўқувчида жасорат ҳамда сабр-қаноат туйғуларига бўлган иштиёқни шакллантириши шубҳасиз.

    2 январ, 16:35   Изоҳ (0)   8177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильм#янги йил

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    22 йил ёзилган сценарий: жуда узоқ суратга олинган фильмлар 10 талиги 

    10.07.2024, 17:20

    “Бошқотирма 2”: жаҳон прокатида 1 млрд доллардан ортиқ даромад олган мультфильмни нимаси учун томоша қилиш керак?

    15.07.2024, 10:35

    Катталар кўриши керак бўлган энг яхши болалар фильм ва мультфильмлари 

    19.07.2024, 12:40

    “Яхши бўлиш осонми 4”: Грю ва унинг минионлари ҳақидаги янги мультфильм томошабинлар кутган нарсани беролдими?

    23.07.2024, 10:20

    Ноёб ва ҳайратланарли анимация услублари асосида яратилган 8 та замонавий мультфильм

    31.07.2024, 10:45

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    12.08.2024, 12:56

    Мактаб бошлангунга қадар фарзандлар билан томоша қилишга арзийдиган чуқур маъноли 5 та мультфильм (трейлер)

    24.08.2024, 16:12

    Кўз ёш тўкишингизга сабабчи бўладиган ғамгин мультфильмлар (трейлер) 

    02.09.2024, 20:45

    Сериаллардаги образлари билан танилган бўлса-да, катта кинода ўз ўрнини тополмаган Голливуд актёрлари (фото) 

    27.09.2024, 11:55

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    “Ўнинчи қироллик” сериалидаги актёрлар 24 йилдан кейин қанчалик ўзгарган?

    03.11.2024, 12:11

    Ўзбекистонда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    12.11.2024, 17:18

    Бойлик, машҳурлик, жанжаллар: АҚШнинг 47-президенти Дональд Трампнинг ҳаёти фотосуратларда  

    15.11.2024, 11:25

    “Ёввойи робот” мультфильми дунё прокатида 300 млн доллардан ортиқ даромадга чиқди

    19.11.2024, 12:45

    Телефон экранидан чиқаётган ёруғлик онкологик касалликларни уйғотиши мумкин — мутахассис

    21.11.2024, 13:50

    “Ёввойи робот”, “Темир гигант” ва кўнгилга илиқлик бахш этувчи бошқа мультфильмлар (видео)

    22.11.2024, 16:35

    Нафақат болаларга, балки катталарга ҳам завқ улашувчи мультфильмлар (трейлер)

    28.11.2024, 14:45

    ФҚБда ишлаган, нацистлар билан ҳамкорлик қилган, аёлларни ишга олишни хоҳламаган — буюк аниматор Уольт Дисней ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    05.12.2024, 11:05

    2024 йилнинг энг шов-шувли фильм ва мультфильмлари (трейлер) 

    03.12.2024, 11:59

    “Союзмультфильм” фондидан: Янги йилда болалар билан томоша қилиш учун самимий мультфильмлар (видео)

    03.12.2024, 16:55

    “Моана 2” мультфильми касса йиғимлари бўйича рекорд кўрсаткичларга етди

    04.12.2024, 13:12

    Байрамона кайфият бахш этиши кафолатланган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар (трейлер)

    07.12.2024, 10:54

    Катталар учун: ҳар қандай томошабинни сеҳрли оламга етаклайдиган эртак-фильмлар (трейлер)

    11.12.2024, 15:45

    Том ва Жерри экранларга қайтмоқда: Warner Bros. янги талқиндаги мультфильмни тақдим этади

    17.12.2024, 17:50

    Зийрак томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур мультфильмдаги қизиқарли деталлар 

    18.12.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.