• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Катталар учун: ҳар қандай томошабинни сеҳрли оламга етаклайдиган эртак-фильмлар (трейлер)

    Сўнгги ўн йил ичида энг ғаройиб ва таъсирчан эртакларнинг экранлаштирилган версияларини тақдим этамиз.

    “Малефисента”

    • АҚШ, Ҳиндистон, Канада, Италия, Буюк Британия, Замбия, 2014 йил.
    • Фентези, оилавий, мелодрама, саргузашт.
    • 1 соат 37 дақиқа.
    • IMDb: 6,9.

    Малефисента одамзод дунёси билан чегарадош сеҳрли қиролликда — Топки ботқоғида яшайди. Бир куни пари Стефан билан танишади — улар аввал дўстлашади, кейин эса бир-бирини севиб қолишади. Бир неча йил ўтгач, улғайган Стефан жодугарни алдайди: қиролга хизмат қилиш учун унинг қанотларини ўғирлайди.

    Шунда Малефисента унинг қизи Аврорани лаънатлайди — қиз 16 ёшга тўлиши арафасида урчуқдан яраланади ва чуқур уйқуга кетади. Аврора 15 ёшга тўлганда Малефисента билан учрашади ва аста-секин унга боғланиб қолади. Аммо тавқи лаънатни энди бекор қилиб бўлмайди.

    “Малефисента” эртакларнинг энг оригинал қайта талқинларидан биридир. Ижодкорлар бош қаҳрамон қилиб яхши маликани эмас, ёвуз жодугарни олишган. Ва бу фильмнинг ягона қизиқарли драматургик топилмаси эмас.

    “Круэлла”

    • АҚШ, Буюк Британия, Канада, Ирландия, 2021 йил.
    • Комедия, криминал, драма.
    • 2 соат 14 дақиқа.
    • IMDb: 7,3.

    Эстелла Миллер (Эмма Стоун) майда фирибгар ва кийим дизайни бўйича истеъдодли қиз, мода универмагида ишга киради. Бир куни у витринани ўз услубида қайта безайди — бу учун уни ишдан бўшатишлари мумкин эди. Аммо мода оламида машҳур бўлган баронесса фон Хеллман (Эмма Томпсон) Эстелла ижодига қизиқиб, уни ёрдамчи сифатида ёллайди. Бироқ тез орада қаҳрамон баронессанинг онаси ўлими билан қандайдир боғлиқлигини тушунади.

    “Круэлла” “Малефисента”нинг тўғридан-тўғри меросхўри. Фильмларнинг асосий фарқи шундаки, “Круэлла” вореалари фантастик оламда эмас, балки 70 йиллар Лондонда содир бўлади.

    “Пиноккио Гилермо дел Торо”

    • АҚШ, Мексика, Франция, 2022 йил.
    • Мультфильм, мюзикл, фантазия, драма, саргузашт, оилавий.
    • 1 соат 57 дақиқа.
    • IMDb: 7,6.

    Биринчи жаҳон уруши пайтида Жепеттонинг ўғли бомбадан ҳалок бўлди. Бир неча ўн йиллар ўца ҳам ўғлидан айрилганини унутолмаган уста ёғочдан Пиноккио қўғирчоғини ясайди. Аммо Муссолинининг кучи мамлакатда эндигина гуллаб-яшнамоқда эди. Золимнинг хизматкорлари ёғоч болага қизиқишади, чунки уни ўлдириб бўлмайди, демак у идеал аскар. Бу орада қизиқувчан Пиноккио фашизмни улуғлайдиган театрга бориб қолади.

    “Соҳибжамол ва махлуқ”

    • Франция, Германия, Испания, 2014 йил.
    • Фентези, триллер, драма, мелодрама, оилавий.
    • 1 соат 52 дақиқа.
    • IMDb: 6,4.

    Савдогар мол олиб келиш учун сафарга отланади. Уйга қайтишда у кенжа қизи Белл учун атиргулни узади, лекин гул яқин атрофдаги ташландиқ қалъадаги даҳшатли махлуққа тегишли эканлиги маълум бўлади. Энди савдогар унинг ертўласида абадий қамоққа маҳкум этилган.

    Махлуқ сайёҳга оиласи билан хайрлашишга рухсат беради, аммо қайтиш вақти келганда Белл отасининг ўрнига қасрга боради. Махлуқ шу заҳотиёқ гўзал қизни севиб қолади, қиз эса ундан фақат нафратланади. Тез орада Белл бу жойнинг ўтмиши ҳақида туш кўришни бошлайди ва у аста-секин содир бўлаётган воқеаларга муносабатини ўзгартиради. Бош ролларда француз актёрлари Леа Сеиду ва Венсан Кассел.

    “Қарсилдоқ ва тўрт қироллик”

    • Канада, АҚШ, Буюк Британия, 2018 йил.
    • Фентези, саргузашт, оилавий.
    • 1 соат 39 дақиқа.
    • IMDb: 5,6.

    Рождество арафасида Клара ўлимидан олдин онаси совға қилган металл тухумни қандай очишни топишга ҳаракат қилади. Чўқинтирган отаси — Дросселмеер унга калит совға қилади, лекин сичқон уни ўғирлаб кетади. Қарсилдоқ — капитан Филипп Гофман билан бирга Клара сичқонлар қироли билан жанг қилиш ва совғани қайтариш учун сеҳрли мамлакатга боради.

    “Қарсилдоқ ва тўрт қироллик” — Диснейнинг машҳур Рождество эртагининг ёрқин экранлаштирилган версияси. Режиссёр Лассе Халлстрём саҳналаштирувчи рассомлар билан биргаликда экранда тўрт сеҳрли қиролликнинг ёрқин ва эсда қоларли дунёсини яратишга муваффақ бўлди.

    “Алиса мўжизалар мамлакатида”

    • АҚШ, Таиланд, Буюк Британия, Ҳиндистон, Канада, 2016 йил.
    • Фентези, детектив, саргузашт, оилавий.
    • 1 соат 53 дақиқа.
    • IMDb: 6,2.

    Тим Бёртоннинг “Алиса мўжизалар мамлакатида” фильмининг иккинчи қисмида воқеликка кўникиб, отасининг савдо-сотиқ ишларини давом эттираётган Алиса яна мўжизалар мамлакатига қайтишга мажбур бўлади. Дўстлари унга Шляпачи бошига тушган хавф ҳақида хабар беришади. Унга ёрдам бериш учун қиз ўтмишдаги хатоларни тузатиши ва вақтнинг ўзи билан мулоқот қилиши керак.

    Фильм сценарийси ижодкорларнинг соф фантазияси бўлиб, у Льюис Керроллнинг эртагига унчалик ўхшаш эмас. Бу сафар Тим Бёртон продюсер бўлиб, режиссёрлик ўрнини “Маппетлар” постановкачиси Жеймс Бобинга беради.

    “Гретел ва Гензел”

    • АҚШ, Канада, Ирландия, 2020 йил.
    • Даҳшат, фантазия.
    • 1 соат 27 дақиқа.
    • IMDb: 5,5.

    Онаси Гретел билан Гензелни уйдан ҳайдаб юборади. Энди болалар мустақил яшашга мажбур. Бир амаллаб кун кўриш учун йўлга тушганлар тўсатдан ўрмоннинг энг ичкарисидаги қора уйга дуч келишади. У ерда қария аёл яшайди, аммо улар учун дастурхон ҳозирланган ва тунаш учун жой тайёр. Гретел билан Гензел оқкўнгил кампирнинг уйида қолади, лекин кундан кунга унинг ниятларига шубҳа қила бошлайдилар.

    “Гретел ва Гензел” — Осгуд Perkinsнинг болалар жароҳатлари ва ёлғизлик ҳақидаги қўрқинчли эртаги. Ака-ука Гриммлар ҳикоясида асосий қаҳрамон Гензел — у босган йўлини тошлар ва нон билан белгилаб беради. Perkins эса эътиборини Гретелга қаратади. Қаҳрамоннинг тақдири ўрта асрларда ҳам, ҳозирги даврда ҳам аёл қисматининг аксига айланади.

    11.12.2024, 15:45   Изоҳ (0)   10164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#трейлер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда премьераси бўлиб ўтган «қисқа метражли» фильмлар нега қисқа метражли эмас?

    13.07.2019, 19:33

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Қотил ва фирибгарлар орамизда: ҳаёти машҳур фильмларга асос бўлган 4 нафар жиноятчи ҳозирда қандай яшайди?

    19.11.2024, 11:35

    “Жеки Чанни ота-онаси 200 долларга сотмоқчи бўлган”. Жаҳон юлдузларининг қийинчиликларга таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    19.11.2024, 16:10

    Бред Питт, Шерон Стоун ва санъат асарларини яратувчи бошқа машҳурлар (фото)

    21.11.2024, 10:25

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    Уч ва ундан ортиқ тилларда эркин сўзлашадиган Голливуд юлдузлари

    22.11.2024, 19:42

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Кинодаги энг катта гонорарлар: Голливуд актёрларининг энг кўп даромад келтирган роллари

    28.11.2024, 17:41

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Фақат катта экранларда: ҳеч қачон телевидениеда ишламаган Голливуд актёрлари

    28.11.2024, 10:35

    Актёрлардан режиссёрларгача: Голливудни ҳам забт этган ҳиндистонлик киноюлдузлар (фото)

    02.12.2024, 12:30

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    Ҳашамат рамзи: Дунёдаги энг қиммат туфли қандай кўринишда ва у қанчага баҳоланган?

    10.12.2024, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарри Поттердан Чебурашкагача: таътилда болаларга кўрсатиш керак бўлган 10 та фильм

    Кино | 4 июл, 19:10

    Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб Фарғонадан учувчи авиарейс кечиктирилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 19:00

    Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:51

    Лондондаги осмонўпар бино устида гигант Supermen ҳайкали пайдо бўлди

    Кино | 4 июл, 18:47

    Эфиопия Нил бўйида мега тўғон қурилишини якунлади

    Дунё | 4 июл, 18:35

    Ҳар бир уйда бўлиши шарт бўлган 7 та тиббий буюм

    Маслаҳатлар | 4 июл, 18:25

    Бухоро вилояти собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 4 июл, 18:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.