• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бойлик, машҳурлик, жанжаллар: АҚШнинг 47-президенти Дональд Трампнинг ҳаёти фотосуратларда

    АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп 1946 йил 14 июнда Нью Йоркнинг Квинс шаҳрида туғилган.

    Фото: Alamy

    Дональд оиладаги беш фарзанднинг тўртинчиси. Ҳозир фақат опаси Элизабет ҳаёт. 

    Дональднинг отаси Фред Нью Йорк чеккасида муваффақиятли қурилиш компаниясини бошқарган. 1968 йилда Дональд отасининг компаниясида ишлай бошлади, бироқ кейин ўз компаниясини очиб, Манхеттен марказидаги кўчмас мулк билан шуғулланади. 

    Фото: Getty Images
    Дональд Трамп Нью Йоркдаги Trump Plaza офисида, 1987 йил.
    Фото: Getty Images
    Дональд Трамп Нью Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳридаги “Тож Маҳал” казиноси очилишида ўйин автоматлари олдида.
    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images
    Дональд Трамп шахсий вертолётида.
    Фото: Getty Images
    Трамп ўғли кичик Дональд Трамп ва қизи Иванка билан.
    Фото: Getty Images

    Дональд Трамп уч марта турмуш қурган ва беш фарзанди бор. 1977 йилда унинг биринчи рафиқаси моделер ва тадбиркор Ивана Зелничкова эди. 

    Дональд ва Ивана Трамп.
    Фото: Getty Images
    Дональд ва Марла Трамп 
    Фото: Getty Images

    Дональд Трампнинг иккинчи хотини Марла Маплес 1963 йил 27 октябрда АҚШда туғилган. У америкалик актриса, модел ва телевизион юлдуз сифатида танилган. Марла ва Дональд 1989 йилда танишиб, тез орада омма эътиборига тушган. Уларнинг муносабатлари Трампнинг биринчи хотини Ивана билан ажрашувига олиб келган. Марла ва Дональд 1993 йилнинг 20 декабрида турмуш қурган ва шу йили уларнинг ягона фарзанди Тиффани Трамп туғилган. Аммо уларнинг никоҳи узоқ давом этмайди ва 1999 йилда ажрашишади. Марла Маплес кейинчалик бир қанча хайрия фаолияти ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган лойиҳалар билан шуғулланган.

    Дональд ва Мелания Трамп 2005 йилда Лос-Анжелесда.
    Фото: Getty Images

    Трамп 2005 йилда учинчи рафиқаси Мелания Кнауссга уйланди. Улар 1998 йилда танишган, ўшанда Дональд 52, Мелания эса 28 ёшда эди.

    Трампнинг сиёсий фаолияти 2015 йилда бошланган: у президентлик пойгасида иштирок этиш нияти ҳақида Trump Тоwеr’да, оиласи ҳамроҳлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

    Трамп Trump Тоwеr’да нутқ сўзлаб, президентликка номзодини қўйиш ниятини эълон қилмоқда.
    Фото: Getty Images
    Дональд Трамп 2016 йилда Нью Йоркдаги сайловолди кампаниясида.
    Фото: Getty Images
    Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп.
    Фото: Getty Images

    Жанжаллар билан кечган нотинч сайлов кампаниясидан сўнг Трамп демократ номзод Ҳиллари Клинтонни мағлуб этди ва АҚШнинг 45-президенти сифатида қасамёд қилди.

    Сайлов ғолиби Дональд Трамп Вашингтондаги инаугурация маросимида кўк гиламдан ўтмоқда.
    Фото: Getty Images
    Дональд Трамп Оқ уйнинг овал кабинетида.
    Фото: Getty Images
    АҚШ иттифоқчилари Президент Трамп даврида тўрт йилни бошдан кечиришди. У тез-тез хорижий раҳбарлар билан очиқ тўқнаш келди, йирик иқлим ва савдо келишувларидан воз кечди ва Хитой билан савдо урушини бошлади. Ангела Меркель, Дональд Трамп ва бошқа дунё етакчилари 2018 йилда Канададаги G7 саммитида.
    Фото: Getty Images
    Буюк Британия бош вазири Тереза Мей Дональд Трамп билан Оқ уйда.
    Фото: Getty Images
    Трамп президентлигининг сўнгги йилида унинг пандемияга қарши кураши бўйича кўп танқидлар бўлди. У ўзига ковид ташхиси қўйилганидан кейин 2020 йилги сайлов кампаниясидан танаффус қилишга мажбур бўлди.
    Фото: Bloomberg
    Трамп 2020 йилги президентлик сайловларида Жо Байденга ютқазди, аммо сайловлар сохталаштирилганлигини айтиб, натижани тан олишдан бош тортди. 6 январь куни у Вашингтонда тарафдорларини йиғиб, уларни Конгрессга юришга чақирди. Марш тартибсизликка айланиб кетди ва Трампнинг ўша кунги ҳаракатлари жиноий тергов мавзусига айланди.
    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images
    Унинг сиёсий карьераси тугаганга ўхшарди, бироқ Трамп яна президентликка номзодини қўйишини эълон қилди ва тезда Республикачилар партиясининг севимлисига айланди. Трамп сайловолди кампаниясини бир неча жиноий ишларда айбланаётган ёки гумонланаётган пайтда бошлаган.
    Фото: Getty Images
    2024 йил май ойида Трамп 2016 йилги сайловлар олдидан актриса Сторми Даниелсга пул тўлаш билан боғлиқ ҳолатни 34 банд бўйича сохталаштиришда айбдор деб топилди. Ёзги сайлов кампанияси вақтида Пенсилваниядаги митингда Трампга суиқасд уюштирилди. Аммо ўқ фақат унинг қулоғига тегди.
    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images
    Бир неча кундан сўнг, Милуокидаги Республикачилар миллий қурултойида у президентликка номзод сифатида тасдиқланди. Дональд Трамп 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди ва унинг янги тўрт йиллик муддати якунига етса, у мамлакат тарихидаги энг кекса президентга айланади. Муддати тугагунга қадар у 82 ярим ёшга тўлади. Жо Байден ноябрь ойида 82 ёшга тўлади.
    Фото: Getty Images

    Трамп ҳақида қизиқарли фактлар

    Трамп 2004 йилдан 2015 йилгача NBC телеканалида намойиш этилган Тhе Аpprentise дастурида чиқиш қилган. Ушбу дастур унга катта машҳурлик олиб келди ва ҳаттоки 2004 йилда “Энг яхши реалити шоу” учун “Эмми” мукофотига номзод ҳам бўлган.

    Фото: The Washington Post

    Трамп кам ухлаши билан танилган. У доимий равишда уйқуни енгиб, кунига 3-4 соат ухлайди. Узоқ муддатли ва самарали фаолияти учун бу амалиётни зарур деб ҳисоблайди.

    Трамп Marvel ва DC Comics’нинг кўплаб қаҳрамонларини севади. Ёшлигидан комикслар ўқишни ёқтирган. У асосан Supermen, Бетмен ва Капитан Америка каби қаҳрамонларга қизиқади — улар орқали ўзининг мақсадга эришиш қобилиятини кучайтиришни ўрганмоқчи бўлган.

    У бир вақтлар актёр бўлишни орзу қилган. Ёшлигида Трамп актёрликка қизиқиш билдирган, ҳатто баъзи фильмларда эпизодик ролларни ижро этган, масалан, “Уйда ёлғиз 2” (Home Alone 2) фильмида кўриниш берган.

    Фото: Home Alone

    Актёрлик унинг асосий мақсади бўлмаган, лекин у шоу-бизнес ва телевидение орқали машҳурликка эришди.

    Фото: Оur Cartoon President

    2018 йилда Трамп ҳақида “Бизнинг мультфильм президент” (Оur Cartoon President) мультсериали дунё юзини кўрган. Жами 3 фасл ва 46 эпизоддан иборат сатирик картина унинг фаолияти ва оилавий муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    15.11.2024, 11:25   Изоҳ (0)   10101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    ##Tramp##АҚШ##Amerika##Prezident

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.