• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    Ушбу асарларда муаллифлар инсоний муносабатларнинг табиати, номаълумликдан қўрқиш ва ҳатто геноцид мавзусини муҳокама қиладилар.

    “Ёввойи сайёра”

    • Франция, Чехословакия, 1973 йил.
    • Фантастика.
    • Давомийлиги: 72 дақиқа.
    • IMDb: 7.7.

    Игам сайёрасида Драги деб номланган улкан, юқори даражада ривожланган гуманоидлар яшайди. Бир куни улар катаклизмга учраган сайёрадан кичик одамларни — Омларни олиб келишади. Омлар ерликларнинг авлодлари бўлиб, драгилар уларни ўзларига тенг деб билишмайди ва уларни уй ҳайвонлари сифатида сақлашади. Омлар кўпинча эгаларидан қочиб, ёввойи қабилалар ташкил қилади. Драгилар вақти-вақти билан ҳудудларни тозалаб, кўпайган одамларни ўлдиради.

    Бир куни драгиларнинг сиёсий раҳбарларидан бирининг қизи Тиванинг уй ҳайвони Ом Терр қочиб кетади. У ўзи билан гуманоидларни ўрганувчи технологияни ҳам олиб кетади. Терр ўз атрофида омлар қабиласини тузади ва халқининг мустақиллиги учун кураш бошлайди.

    Мультфильм геноцид ҳақида — бутун бир халқнинг омон қолиш учун курашига бағишланган. 1970 йилларда режиссёр Рене Лалу ва иллюстратор Ролан Топорнинг иши ҳақиқий инқилобни яратди. “Ёввойи сайёра” одатий Disney мультфильмларидан ҳам анимация услубида, ҳам кайфияти билан тубдан фарқ қилади.

    “Ҳақиқий қайғу”

    • Япония, 1998 йил.
    • Triller.
    • Давомийлиги: 81 дақиқа.
    • IMDb: 8.0.

    Мимарин Киригоэ — “CHАМ!” поп-гуруҳининг идоли. У супер юлдузликдан чарчаган ва ўзини телевидениеда синаб кўришга қарор қилган. Унинг биринчи роли TСБ (травматик ҳодисага дучор бўлганида пайдо бўлиши мумкин бўлган руҳий касаллик)дан азият чекадиган зўрлаш қурбони эди.

    Суратга тушиш жараёнида Мима интернетда унинг номидан юритиладиган электрон кундаликни топиб олади. Аноним бир киши ўша куни қиз қилган барча ишлари ҳақида ёзади. Машаққатли меҳнат ва стресс туфайли Мима хотирасини йўқотишдан азият чека бошлайди ва тез орада бу кундалик унинг ҳаёти ҳақидаги ягона маълумот манбайи бўлиб қолади. Бундан ташқари, суратга олиш майдончасида қотилликлар содир бўла бошлайди ва Мима ўзидан шубҳалана бошлайди.

    Сатоши Коннинг анимацияси бош қаҳрамоннинг параноид кайфиятини беғубор тарзда акс эттиради. Тўсатдан узилишлар ва камчиликлар туфайли сюжетни кузатиш қийин бўлиши мумкин, аммо бу режиссёрнинг мақсади эди - томошабинни Мима бошдан кечираётган ноаниқлик ҳолатига туширади.

    “Роботнинг орзулари”

    • Испания, Франция, 2023 йил.
    • Илмий фантастика, комедия.
    • Давомийлиги: 102 дақиқа.
    • IMDb: 7.6.

    80 йилларнинг ўрталарида Манхеттенда ёлғиз ит яшайди. У янги технологик инновация — робот дўстни синаб кўрмоқчи. Дастлаб ит технология мўжизасига ишонмайди, лекин вақт ўтиши билан у роботга жуда боғланиб қолади.

    Ўзаро муносабатларнинг табиати ҳақида жуда таъсирли ва кутилмаган тарзда аниқ тасвирланган мультфильм. Вазиятга қараб, Ит ва Робот бутун ҳаётларини алоҳида ўтказишади. Оқибатда уларнинг ўтмишдаги идеал дўстлиги аста-секин ёмонлашади ва бахтли хотираларга айланади.

    “Бўрилар ҳақида афсона”

    • Ирландия, Люксембург, Франция, АҚШ, Буюк Британия, 2020 йил.
    • Фантастика.
    • Давомийлиги: 103 дақиқа.
    • IMDb: 8.0.

    Сюжет 16-аср ўрталарида инглизларнинг Ирландияни босиб олиши фонида содир бўлади. Инглиз лорд-протектори Килкенни шаҳрида ўрмонларни кесишни бошлайди, шу сабабли қишлоқ аҳолисига бўри ҳужумлари тез-тез бўлиб туради.

    Йиртқичларни тутиш ва ўлдириш учун овчилар ёлланади. Улардан бири — бош қаҳрамон Робиннинг отаси Билл Гудфеллоу. Бир куни қиз ҳам ўрмонга бориб, у ерда одамга айланувчи бўрилар тўдасига дуч келади. Бир ёшли бўри Маб тўқнашув пайтида қизни тишлаб олади ва Робин ҳам бўрига айланади.

    Бу ирландиялик Томм Мур ва Росс Стюартнинг келтлар мифологиясига асосланган мультфильмидир. Мультфильм муаллифлари табиат ва куч, эски ва янги авлод тўқнашуви, оталар ва ўғиллар ўртасидаги зиддият мавзуларига тўхталиб, Ирландия тарихини қайта кўриб чиқишади. Табиат ва инсоният ўртасидаги қарама-қаршилик бўрилар ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги зиддият мисолида кўрсатилган.

    “Туман ичидаги кирпи”

    • СССР, 1975 йил.
    • Фантастика.
    • Давомийлиги: 10 дақиқа.
    • IMDb: 8.1.

    Кирпи дўсти Айиқчани кўриш учун йўлга чиқади, лекин туман ичида адашиб қолади. Йўлда у ўзининг аксини, бойўғлини, филга ўхшаш шиллиққуртни, кўршапалак ва гўзал Оқ отни учратади.

    Совет киноси ўз анимациясининг фалсафий табиати билан машҳур бўлиши бежиз эмас. “Туман ичидаги кирпи” энг ажойиб мультфильмлардан биридир. Бу адашган, ёлғиз ва чалкаш хаёлларга ўралашиб қолган одам тимсолидир.

    “Майса устидаги нонушта”

    • СССР, 1987 йил.
    • Фантастика.
    • Давомийлиги: 25 дақиқа.
    • IMDb: 7.0.

    Мультфильм бешта ҳикоядан иборат. Уларнинг қаҳрамонлари кундалик қийинчиликларга дуч келишади: навбатда туриш, бюрократияга қарши курашиш, ўзларининг индивидуаллигини ҳимоя қилиш ва янги ҳаёт шароитларига кўникиш. Баъзилар учун бу синовлар чидаб бўлмас ҳолга келади. Охир-оқибат барча қаҳрамонлар Маненинг “Майса устидаги нонушта” картинаси репродуксиясига тушиб қолади.

    Эстониялик аниматор Прит Пярнанинг қисқа метражли мультфильми томошабинни 80 йиллар охиридаги совет воқелигининг қоронғи дунёсига чўмдиради. Маненинг “Майса устидаги нонушта” картинаси бу ерда буржуа санъатининг тимсолига айланди.

    Режиссёр ўз муаммоларидан эзилган кичик одамларни юқори жамият вакилларининг бекорчи дунёсига олиб боради. Ҳаётдан олинган пессимистик эскизлар ўрнини оддий одам ҳақида қайғурмайдиган ҳукумат тизимининг очиқ карикатураси эгаллайди.

    “Каламуш тутувчи”

    • Чехословакия, Германия (ФРГ), 1986 йил.
    • Фантастика
    • Давомийлиги: 53 дақиқа.
    • IMDb: 7.8.

    Каламуш овчиси каламушлар босиб олган ўрта асрлардаги Ҳамелин шаҳрига келади. У шаҳар ҳукуматига — бир тўда очкўз тадбиркорларга 1000 танга эвазига кемирувчилар муаммосидан халос бўлишни таклиф қилади. Расмийлар рози бўлишади, лекин ишини якунлаган каламуш овчиси уларнинг олдига пулини олгани келганида унинг қўлига тугмача тутқазишади.

    Чехиялик аниматор Жири Барта мультфильмнинг маъюс дунёсидан фойдаланган ҳолда истеъмолчи жамиятини танқид қилади. Унинг “Ҳамелин” асарида одамлар табиатни ўзларининг очкўз эҳтиёжларига бўйсундириш учун технологиядан фойдаланади – айнан шу сабабли шаҳарни каламушлар босиб кетади.

    12.08.2024, 12:56   Изоҳ (0)   5565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зийрак томошабинлар эътиборидан четда қолмаган машҳур фильмлардаги хатоликлар (фото) 

    09.08.2024, 15:50

    Фильмдаги мураккаб роллари руҳиятига таъсир қилган актёр ва актрисалар

    09.08.2024, 14:53

    Кинотавсия: дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун ажойиб корейс драмалари (трейлер)

    09.08.2024, 16:53

    Тери ва сочлар учун зарарсиз парҳез: вазн ташлашда гўзалликни қандай сақлаб қолиш мумкин?

    12.08.2024, 10:56

    Кинотавсия: Тақдир синовлари олдида енгилмаган аёллар ҳақидаги 5 та фильм

    12.08.2024, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.