• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Кўз ёш тўкишингизга сабабчи бўладиган ғамгин мультфильмлар (трейлер)

    Мазкур мультфильмлар бир қарашда болалар учун яратилгандек кўринса-да, уларда катталарга боғлиқ бўлган мавзулар тилга олинади.

    “Ёнарқўнғизлар қабри”

    • Япония, 1988 йил.
    • Драма.
    • Давомийлиги: 88 дақиқа.
    • IMDb: 8.5.

    1945 йилда Америка самолётлари Япониянинг Кобе шаҳрига бомба ташлайди. 14 ёшли Сейта ва 5 ёшли Сецуконинг уйи вайрон бўлади, онаси вафот этади ва отаси хизмат пайтида изсиз йўқолади. Бир мунча вақт болалар холаси билан яшайди, лекин кейин у ердан қочиб кетишади. Шундан сўнг болаларнинг саргардонлиги бошланади.

    Исако Такаҳата сюжет учун Акиюки Носакининг худди шу номдаги автобиографик романидан фойдаланади, лекин унга уруш даҳшатлари ҳақидаги хотираларини ҳам киритади. Натижада болалар ҳақидаги фожиали воқеа ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди.

    “Мери ва Макс”

    • Австралия, 2009 йил.
    • Драма, комедия.
    • Давомийлиги: 92 дақиқа.
    • IMDb: 8.1.

    8 ёшли Мери Динкл Австралиянинг Мелбурн чеккасида яшайди. Синфдошлари уни туғма холи учун уни масхара қилади, ота-онасининг эса у билан иши йўқ. Шу сабабли қиз Американинг Нью Йорк шаҳрида яшайдиган 44 ёшли Макс Хоровиц — Аспергер синдромига чалинган ёлғиз одам билан ёзиша бошлайди. Уларнинг орасида минглаб километрлар бор ва ёш фарқи жуда катта. Аммо суҳбатдошлар йиллар давомида ўрталаридаги дўстликни сақлаб қолишади.

    Мультфильм қисман реал воқеаларга асосланган — австралиялик аниматор Адам Эллиот аслида бир одам билан тахминан 20 йил ёзишма орқали мулоқот қилган. Бу узоқ масофали дўстлик ҳақидаги оддий ҳикоя бўлиб туюлиши мумкин. Дарҳақиқат, мультфильм жуда кўп жиддий мавзуларни қамраб олади: руҳий муаммолар, алкоголизм ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш. Бу ҳикоя қандай якунланишини тахмин қилиш қийин эмас. Аммо қайғули якун узоқ кутилган бахтли якундан кўра мантиқийроқдир.

    “Шамол эсганда”

    • Буюк Британия, 1986 йил.
    • Драма, ҳарбий.
    • Давомийлиги: 84 дақиқа.
    • IMDb: 7.7.

    Турмуш ўртоқлар Жим ва Хилда Сассексда яшайди ва уй ишлари билан шуғулланади. Радиодан уруш бошланганини билиб, эр бошпана тайёрлайди ва баъзи озиқ-овқатларни ғамлаб қўяди. Аммо ядро уруши бошланганда ҳам Жим ва Хилда ҳукумат уларни қутқаради, деб ўйлайди ва ҳаёт тарзини ўзгартирмасликка ҳаракат қилади.

    “Шамол эсганда” дастлаб содда эр-хотин ҳақидаги кулгили воқеа ҳақида нотўғри таассурот қолдиради — мультфильмда жуда кўп ёқимли ҳазиллар мавжуд. Аммо аста-секин сюжет ҳукуматдан ёрдам ололмаган ташландиқ одамларнинг ҳақиқий фожиасига айланади.

    “Тўққиз”

    • АҚШ, Германия, 2009 йил.
    • Фантазия, триллер.
    • Давомийлиги: 80 дақиқа.
    • IMDb: 7.0.

    Латтадан ясалган одам лабораторияда ўзига келади. У атрофида нима содир бўлаётганини ва кимлигини умуман тушунмайди — у ўзига ёзилган тўққиз рақамини кўради. Маълум бўлишича, у ва унинг дўстлари муҳим топшириқни бажаришлари керак. Лекин биринчи навбатда дунёда нима содир бўлганини эслаши лозим. Мультфильмдаги апокалиптик воқеа жуда таъсирли тарзда тугайди.

    “Барча итлар жаннатга тушади”

    • Ирландия, Буюк Британия, АҚШ, Франция, 1989 йил.
    • Комедия, фантастика, саргузашт.
    • Давомийлиги: 84 дақиқа.
    • IMDb: 6.7.

    Собиқ бизнес шерик бошпанадан қочиб кетган Чарли лақабли итни ўлдиради. Ит жаннатга тушади, лекин Ерга қайтиш йўлини топади. Қасос олишни ўйлаб, Чарли ҳайвонлар билан гаплаша оладиган 6 ёшли қизчани учратади.

    Мультфильм номининг ўзи ҳам ҳикоянинг ўлим билан боғлиқлигига ишора қилади. Сюжет кулгили бурилишлар ва саргузаштларга тўла бўлса-да, охири самимий меҳр ва фидойиликка бағишланган. Бу ҳеч кимни бефарқ қолдира олмайди.

    “Н.И.М.Ҳ. сири”

    • АҚШ, 1982 йил.
    • Драма, саргузашт.
    • Давомийлиги: 82 дақиқа.
    • IMDb: 7.5.

    Сичқон Брисби хоним оиласи билан зудлик билан янги жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлади — улар яшайдиган далани тез орада трактор ҳайдайди. Аммо унинг битта боласи оғир касал бўлиб, ётоқдан туролмайди. Шундан сўнг Брисби хоним лабораториядаги тажрибалардан сўнг жуда ақлли бўлиб қолган сичқонларга ёрдам сўраб мурожаат қилади.

    “Н.И.М.Ҳ. сири” Бир пайтлар Disney’да “Уйқудаги малика” ва “Робин Гуд” фильмларида ишлаган рассом Дон Блут томонидан яратилган. Аввалига бу шунчаки болалар эртагидек туюлиши мумкин. Аммо саргузаштли ҳикоянинг барча воқеалари реалистик тарзда тақдим этилганини сезмаслик мумкин эмас. Асосий сюжет ёш сичқончанинг жиддий касаллиги билан бошланади.

    02.09.2024, 20:45   Изоҳ (0)   98922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир сериалда суратга тушиб, кейин турмуш қурган туркиялик машҳур жуфтликлар (фото)

    30.08.2024, 11:30

    “Абадий ёшлик”: Ёшини ҳеч қачон тахмин қилиб бўлмайдиган Голливуд юлдузлари

    31.08.2024, 17:20

    49 ёшли актриса Анжелина Жоли фахрий мукофот билан тақдирланади

    31.08.2024, 18:10

    Венеция кинофестивали ташкилотчилари Анжелина Жоли ва Бред Питт учрашиб қолмаслиги учун барча чораларни кўрди

    31.08.2024, 14:55

    Нега банан ва авокадани куннинг иккинчи ярмида ейиш мумкин эмас?

    02.09.2024, 19:00

    Машҳур ABBA гуруҳи Дональд Трампга уларнинг мусиқаларидан сайловолди ташвиқотида фойдаланишни тақиқлади

    02.09.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.