• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Зийрак томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур мультфильмдаги қизиқарли деталлар

    Болалигимизда ҳаммамизга таниш бўлган “Оловуддин”, “Шрек”, “Соҳибжамол ва махлуқ” ва бошқа мультфильмларни қайта-қайта томоша қилганмиз. Лекин сюжет, қаҳрамонлар тарихи ва бошқа майда-чуйда деталларга деярли эътибор бермаганмиз. Баъзан улар ҳақиқатан ҳам жуда қизиқарли, ҳатто сюжетдаги яширин маъноларни ҳам очиб беради.

    Шрекнинг ҳожатхонасидаги ярим ой дастлаб аёллар ҳожатхонасининг рамзи бўлган бўлиши мумкин

    Илгари ҳожатхоналар ҳатто саводсиз аҳоли ҳам тушуна оладиган махсус пиктограмма билан белгиланган, деган тахмин бор. Ярим ой аёллар ҳожатхонасида, қуёш эса эркакларникида ишлатилган. Бундай белгилар бир сабабга кўра қабул қилинган: қадим замонлардан бери ой аёлларнинг, қуёш эса эркакларнинг рамзий белгиси ҳисобланади.

    Яна бир тахмин ҳам бор: ҳожатхона эшигидаги кесма шунчаки шамоллатиш ва айни пайтда ўзига хос тутқичдир. Бу кесманинг шакли жуда муҳим эмас эди: ромб, V ёки юрак шаклидаги тирқишлар ҳам бўлган. Аммо оммавий маданиятнинг тарқалиши билан ярим ой кундалик ҳаётда қўллана бошланди.

    Оловуддиннинг бош кийимидаги пат қаҳрамон ёлғон гапираётганидан дарак беради

    Ўзининг ижобий фазилатлари ва қаҳрамонлигига қарамай, Оловуддин ҳам фирибгар бўлган. Унинг камчиликларидан бири — хаёлпарастликка мойиллик ва натижада ёлғон гапиришидир. Айниқса, Оловуддин шаҳзода қиёфасида султон ва Ясмин саройига келганида кўп ёлғон гапиради.

    Кийимининг ўзига хос хусусияти — ёлғон гапираётганидан дарак берувчи салласидаги катта бинафшаранг патдир. Оловуддин ҳақиқатни гапирса, у ўз ҳолидек туради. Аммо қаҳрамон ўзининг уйдирма бойликлари, хизматкорлари ва “сарой ҳаёти машаққатлари” ҳақида гапира бошласа, пат пастга эгилиб қолади, баъзан эса тўғри юзига тушади.

    “Махлуқлар уюшмаси”даги Бу “Соҳибжамол ва махлуқ” мультфильмидаги қўшиқни куйлайди

    Салли Буни ҳожатхона эшиги ёнида кутиб турганда қизча ғўлдираб, қўшиқ куйлайди. Ушбу қаҳрамонга овоз берган актриса Мери Гиббс муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар туфайли дубляж пайтида оригинал қўшиқдан фойдалана олмаганини тан олади.

    Мультфильм ижодкорлари Мери томонидан ижро этилган тасодифий оҳанглар тўпламини ёзиб олишади ва энг яхши қисмини танлашади. Агар мультфильмнинг асл нусхасини томоша қилсангиз, Бу қўшиғининг бир қисми “Соҳибжамол ва махлуқ” фильмининг асосий саундтреки бўлмиш Tale as Old as Time’ни эслатади.

    “Ўйинчоқлар тарихи” мультфильмидаги ковбой Вуди аслида ўрта ёшли эркак

    “Ўйинчоқлар тарихи-2”да Вуди ўзининг ўтмиши – 1950 йилларда мультфильмларда иштирок этганини ҳақида билиб қолади. Тахминларга кўра, биринчи қисмда воқеалар 1995 йилда (мультфильм чиққан йили), учинчи ва тўртинчи қисмларда эса 20 йилдан кейин содир бўлади. Бу шуни англатадики, Вуди 40 ёшдан ошган. Мультфильмлар сериясининг охирида у 60 ёш атрофида бўлиши керак.

    “Соҳибжамол ва махлуқ” мультфильмидаги Беллнинг китоби қаҳрамоннинг тақдирига ишора қилади

    Мультфильм бошида Белл фаввора ёнида ўтириб, қўшиқ куйлайди. Янги китобининг саҳифалардан бирида қайсидир маънода келажакдаги сюжетни башорат қиладиган расмни кўриш мумкин. Расмда қаср фонида қора сочли қиз ва йигит тасвирланган.

    “Яхши бўлиш осонми” мультфильмидаги Грюнинг қизлари унинг учта асосий минионига ўхшайди

    Диққат билан қарасангиз, Грюнинг қизлари унинг учта асосий миниони — Кевин, Стюарт ва Бобга ўхшашлигини кўриш мумкин. Қизлар уларга нафақат ҳажми ва ташқи кўриниши, балки характери билан ҳам мос келади. Маргот, Эдит ва Агнес Грюнинг асранди қизлари эканлигини ҳисобга олсак, бу бош қаҳрамон онгсиз равишда унга энг севимли минионларини эслатган қизларни асраб олишга қарор қилганидан далолат беради.

    Диего сувдан фақат “Музлик даври”нинг иккинчи қисмида қўрқади

    “Музлик даври 2” мультфильмида сюжетдаги хатоликни бемалол пайқаш мумкин. Франшизанинг бу қисмида Диего тўсатдан сувдан қўрқиб қолади. У ҳатто Сид масхара қиладиган кўлмакка тушишдан ҳам чўчийди.

    Бироқ биринчи қисмда Диего сувдан қўрқмайди. У мультфильм аввалида она-болани таъқиб қилганда дарё бўйлаб хотиржам югуради. Умуман олганда, иккинчи қисмда ҳам сувдан қўрқиш тушунчаси аслида нотўғри, чунки йўлбарслар туғилгандаёқ суза олишади.

    18.12.2024, 15:45   Изоҳ (0)   19351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильм#анимация

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    5–11 ёшли болалар учун тавсия этилган энг яхши 10 та мультфильм

    09.03.2024, 21:57

    “Кунг-фу панда 4” машҳур франшизанинг энг муваффақиятли қисми эмаслиги маълум бўлди

    04.04.2024, 13:44

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    Салкам 5 млрд доллар: барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган анимацион франшизалари

    23.04.2024, 15:51

    Фақат болалар учун эмас: катталар ҳам томоша қилиши мумкин бўлган энг яхши мультфильмлар

    12.06.2024, 16:20

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Катталар кўриши керак бўлган энг яхши болалар фильм ва мультфильмлари 

    19.07.2024, 12:40

    Ноёб ва ҳайратланарли анимация услублари асосида яратилган 8 та замонавий мультфильм

    31.07.2024, 10:45

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    12.08.2024, 12:56

    Илиқ куз кунлари оила даврасида томоша қилиш тавсия этиладиган мультфильмлар (трейлер)

    09.10.2024, 09:52

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    Кузнинг сокин оқшомида томоша қилиш учун 7 та мистик аниме

    30.10.2024, 18:38

    “Ўнинчи қироллик” сериалидаги актёрлар 24 йилдан кейин қанчалик ўзгарган?

    03.11.2024, 12:11

    Ўзбекистонда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    12.11.2024, 17:18

    Бойлик, машҳурлик, жанжаллар: АҚШнинг 47-президенти Дональд Трампнинг ҳаёти фотосуратларда  

    15.11.2024, 11:25

    “Ёввойи робот” мультфильми дунё прокатида 300 млн доллардан ортиқ даромадга чиқди

    19.11.2024, 12:45

    Телефон экранидан чиқаётган ёруғлик онкологик касалликларни уйғотиши мумкин — мутахассис

    21.11.2024, 13:50

    “Ёввойи робот”, “Темир гигант” ва кўнгилга илиқлик бахш этувчи бошқа мультфильмлар (видео)

    22.11.2024, 16:35

    Нафақат болаларга, балки катталарга ҳам завқ улашувчи мультфильмлар (трейлер)

    28.11.2024, 14:45

    ФҚБда ишлаган, нацистлар билан ҳамкорлик қилган, аёлларни ишга олишни хоҳламаган — буюк аниматор Уольт Дисней ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    05.12.2024, 11:05

    2024 йилнинг энг шов-шувли фильм ва мультфильмлари (трейлер) 

    03.12.2024, 11:59

    “Союзмультфильм” фондидан: Янги йилда болалар билан томоша қилиш учун самимий мультфильмлар (видео)

    03.12.2024, 16:55

    “Моана 2” мультфильми касса йиғимлари бўйича рекорд кўрсаткичларга етди

    04.12.2024, 13:12

    Байрамона кайфият бахш этиши кафолатланган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар (трейлер)

    07.12.2024, 10:54

    Катталар учун: ҳар қандай томошабинни сеҳрли оламга етаклайдиган эртак-фильмлар (трейлер)

    11.12.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.