• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Малик Нормуродовнинг муваффақият йўли: АҚШ мактабидан халқаро менежерлик сари

    Ҳар бир муваффақият ортида инсоннинг кўп қиррали тарихи туради — унга таълим берган даргоҳ, йўлида учраган кишилар, дунёқарашини шакллантирган ғоялар.

    Малик Нормуродовнинг ҳикояси ҳам истисно эмас. У нуфузли таълим дастурлари битирувчиси, умидли стартапер, MABLE Maps халқаро лойиҳасида менежер, хуллас, бир сўз билан айтганда — муваффақият намунаси. 

    Малик ёшликданоқ ўз миссияси деб билган йўлдан бормоқда — таълим, менторлик ва ижтимоий лойиҳалардаги иштироки орқали нафақат карьерасини ривожлантиряпти, балки жамиятга ҳам салмоқли манфаат келтиряпти.

    “Дарё” қуйидаги мақолада мана шу йўл ҳақида ҳикоя қилади.

    Ҳаммаси мактабдаёқ бошланганди

    Малик Жиззахдаги мактабнинг 10-синфида ўқиб юрган кезларида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг FLEX (Келажак етакчилари алмашинуви дастури) дастурига қабул очилгани ҳақида эълонни кўриб қолди ва омадини синаб кўриш учун ариза топширди. Қарийб ярим йил интиқиб кутилган натижа: сараланган иштирокчилар рўйхатида Малик ҳам бор эди. У ёғи воқеалар ривожланиб кетди: элчихонада тренинглар, тайёргарлик, парвоз, АҚШга биринчи қадам ва ўқиш.

    Дастур унга янги маданият билан танишиш ва дунёқарашини кенгайтириш имконини берди. Глобал саҳнада ўз ўрнини топиши учун илк туртки сифатида хизмат қилди. Малик ўшанда илк бор креативлик ва мустақил фикрлаш қанчалик муҳим ва кучли қобилият эканлигини ҳис қилди. 

    “АҚШга илк сафарим ижодий фикрлашимни ривожлантириш ва кучли тарафларимни кашф этишга ёрдам берган”, деб эслайди унинг ўзи.

    Аввал ўқувчи, сўнг ментор ролида

    Америкадаги бир йиллик таҳсилдан сўнг Малик она шаҳрига қайтгач, Жиззах Политехника Институти муҳандислик факультети талабаси бўлди. Ўқишни тамомлаб, вилоятдаги йирик корхоналарда ўз мутахассислиги бўйича бир йил тажриба тўплади. 

    2012 йилда АҚШнинг Пенсилвания штатида жойлашган Леhigh университетининг Iacocca Global Village дастурига қабул қилинди. Дастур давомида глобал етакчилик кўникмалари билан танишиш, дунёнинг турли нуқталаридан келган фаол ёшлар билан ҳамкорликда ишлаш имконига эга бўлди.

    Тенгдошлари билан бирга АҚШ бизнес оламидаги актуал муаммоларга ечимлар таклиф қилинган бизнес ҳисобот устида ишлади. Гарчи зиддиятли жиҳатлари кўп, ҳаваскорона уриниш сифатида ёзилган бўлса-да, бу ҳисоботни тайёрлаш жараёни унда тадбиркорликдан дарс беришга иштиёқ уйғотди.

    Орадан йиллар ўтиб, Малик айни шу дастурга иштирокчи эмас, ментор сифатида қайтади: 2018 йилдан бери ҳар ёзда у Iacocca Global Village дастурида ёш етакчиларни ўқитиб, уларнинг салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.

    Малик 2013 йилда Тошкентга кўчиб келиб, таълим соҳасида карьера бошлади. Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институтида (MDIS Tashkent) тадбиркорлик, нотиқлик маҳорати ва коммуникация кўникмалари бўйича дарс берди. Дарсларида назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштирди. Маликнинг инновацион ва интерфаол ўқитиш усуллари кўплаб талабаларни ўз устида ишлашга илҳомлантирган.

    2018 йилда Малик ўз фаолиятини Тошкент Халқаро Вестминстер университетида давом эттирди. У ерда корпоратив алоқалар бўйича катта менежер сифатида 30 дан ортиқ йирик ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, етакчи технологик компаниялар учун ижрочи курслар ишлаб чиқди ва бошқарди. Қолаверса, бу даврда етакчилик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган юқори даражадаги 20дан ортиқ тренинг дастурларини ташкил қилди.

    Пандемия. Янги марра

    Пандемия Маликни ҳаётини, келажак режаларини қайта кўриб чиқишга ундади. Ва янги марра забт этилди —  аввалроқ ҳам унга таҳсил берган Леhigh университетида MBA (Бизнес бошқаруви бўйича магистратура) дастурига 100 фоиз грант асосида қабул қилинди. Магистратура таҳсили бизнес таҳлили бўйича чуқур билимлар ва тадбиркорлик қобилиятларини такомиллаштириш имконини берди.
    Ўқиш баробарида турли лойиҳаларда фаол иштирок этди.

    Университет қошидаги Small Business Development Center (Кичик бизнесни ривожлантириш маркази) ташкилотида бизнес-таҳлилчи сифатида ишлади. Кичик ва ўрта корхоналар учун молиявий моделлар ишлаб чиқиш, бозорларга кириш стратегиялари таҳлили ва стартаплар учун инновацион ечимлар таклиф этиш билан шуғулланди.

     “Леhigh, мен яна қайтдим!”

    2023 йилда Малик Lehigh университетининг Master of Engineering (Муҳандислик бўйича магистратура) дастурида Technicаl Entrepreneurship (Техник тадбиркорлик) йўналиши бўйича ўқишга кириб, бизнесга технологик инновацияларни жорий қилиш бўйича билим ва тажрибасини бойитишга киришди. 
    Леhigh университетидаги қизғин ва бой таҳсил якунига етгач, Малик ўзини инсонлар ҳаётини яхшилашга қаратилган лойиҳага бағишлади. У ҳозирда MABLE Maps’да лойиҳа менежери.

    MABLE Maps АҚШнинг National Science Foundation (NSF) томонидан молиялаштирилган лойиҳа бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг катта биноларда ҳаракатланишини қулайлаштириш ва инклюзив имкониятлар яратиш билан шуғулланади. NSF гранти MABLE Maps’нинг технологик ечимларини янада ривожлантириш ва қўллаш доирасини кенгайтиришга имкон берди.

    Маликнинг лойиҳадаги фаолияти техник бошқарувнинг барча жиҳатларини қамраб олади. Лойиҳани режалаштиришдан тортиб, маблағларни бошқариш ва ресурсларни самарали тақсимлашгача назорат қилиб, жамоани муваффақият сари йўналтиради. Маликнинг рискларни бошқариш ва самарали коммуникация кўникмалари лойиҳа муваффақиятини таъминлашда муҳим рол ўйнаб келмоқда.

    Хорижий олийгоҳлар эшигини очувчи стартап

    Малик ўзини стартапер сифатида ҳам синаб кўрмоқда. У The Possibly — халқаро талабалар учун хорижий университетларга ариза топшириш жараёнини соддалаштиришга мўлжалланган платформа устида ишламоқда. Малик The Possibly орқали нуфузли олийгоҳларга ҳужжат топшириш жараёнида дуч келадиган эҳтимолий муаммоларда талабаликка даъвогарларга ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.

    Бундан ташқари, Малик Леhigh университетининг Соғлиқни сақлаш департаменти билан ҳамкорликда йирик грант лойиҳаларини бошқаришда иштирок этмоқда. У грант қоидаларига риоя қилиш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳисоботларни тайёрлаш каби муҳим вазифаларни бажариб, лойиҳаларнинг стратегик мақсадларига эришилишини таъминлайди.

    Орзу + дадил ҳаракат = етакчилик

    Ҳикоямиз қаҳрамонининг фикрича, шахсий муваффақият жамият манфаатларига хизмат қилсагина, эътирофга муносиб. 

    “Мен учун чин муваффақият — жамият манфаатларига хизмат қилиш, дейди Малик. — Инсон ўз қизиқишларини аниқлаб, уларга эргашса, ўзининг энг яхши вариантини кашф эта олади. Иштиёқ ва фидойилик юқумли — ҳар ким ўзида бу хислатларни тарбияласа, атрофдагилар ҳам илҳомланади, инновация ва тараққиётга йўл очилади. Мамлакат келажаги етакчиларнинг янги авлодига боғлиқ. Етакчилик эса орзу қила олиш ва дадил ҳаракат қилиш демакдир”.

    Абдуллоҳ Турсунов

    27.11.2024, 18:30   Изоҳ (0)   2648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистонлик#Uzbekistanъс cлуб#муваффақият

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонлик» фильмининг янги эпизоди тизери намойиш этилди

    07.07.2022, 19:30

    “Ўзбекистонлик”: хорижда муваффақиятга эришган ватандошлар ҳақида ҳикоя қилувчи фильмнинг учинчи эпизоди тақдим этилади

    22.02.2023, 15:53

    Shell IT-архитектори, Страсбург оркестри дирижёри: Парижда “Ўзбекистонликлар” фильмининг учинчи қисми премьераси бўлиб ўтди

    23.04.2023, 23:33

    Адлия вазирлиги Uzbekistanъс cлуб нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди

    15.06.2023, 16:34

    Азиз Шоҳакимов француз танқидчилари томонидан “Йилнинг мусиқий одами” сифатида тан олинди 

    22.06.2023, 19:35

    Uzbekistan’s Club хориждаги талабалар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди

    16.09.2023, 19:29

    Лондонда “Ўзбекистонлик” фильмининг янги эпизоди премьераси бўлиб ўтди

    19.10.2023, 20:40

    “Тошкентга қайтиб борсам, оилам бағрида норин ва патир есам, ўзимни чиндан бахтли ҳисоблайман” – офталмолог Шоҳиста Саидқосимова

    24.03.2024, 20:53

    O‘zbekistonlik.Podcast: узоқ кутилган лойиҳанинг премьераси бўлиб ўтди

    01.04.2024, 18:02

    Uzbekistan’s club журналининг 2-сонида ўзбекистонликлар образи орқали энг актуал трендлар ҳақида сўз юритилади

    22.04.2024, 13:18

    “Топ университетларга фидойи олимлар керак” — 32 ёшида дунёнинг топ ўнталигидан жой олган профессор Азиза Шаназарова билан суҳбат

    25.04.2024, 13:21

    Ўзбекистонлик.Podcast лойиҳасининг учинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтди 

    08.05.2024, 17:57

    Tesla’даги илк ўзбекистонлик оила: хорижда ўқиб, гигант компанияда карьера қилиш сирлари

    18.05.2024, 20:38

    Кўриш учун тавсия: O‘zbekistonlik.Students’нинг навбатдаги эпизоди эълон қилинди

    30.05.2024, 21:25

    “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба” — Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш бўйича катта лойиҳа старт олди

    04.06.2024, 19:27

    “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба”. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мадҳияси тақдим этилади

    25.06.2024, 12:20

    “Майли, юта олмасак ҳам қалбан биргамиз” — Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади

    25.07.2024, 20:25

    “O‘zbekistonlik.Students”: АҚШда таълим олаётган 2 нафар ҳамюртимиз билан суҳбат уюштирилди

    17.08.2024, 11:30

    Тошкентда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар иштирокида халқаро форум ўтказилди

    27.09.2024, 13:01

    Мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчилар: янги мавзуларни ўзлаштириши учун уларга қандай ёрдам бериш керак?

    21.11.2024, 14:30

    Хитойда электромобиллар нархлари қанча? 

    21.11.2024, 21:15

    Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқариб боради

    21.11.2024, 23:06

    Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    22.11.2024, 13:55

    Ozon’нинг Ўзбекистондаги янги имкониятлари: тадбиркорлар ва экспорт салоҳияти учун йўналишлар

    25.11.2024, 16:30

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    Қимматлашган такси ҳайдовчилари лицензияси, Кабул Дусовга кўрилган чора, калтакланган ўқувчи: 22 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    22.11.2024, 22:48

    Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди

    24.11.2024, 08:56

    Шаҳрам Ғиёсов—Эймантас Станионис ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

    25.11.2024, 10:49

    Ўзбекистон тарихидаги энг яхши авлод: миллий жамоасини мундиалга етаклаётганлар ҳақида

    26.11.2024, 12:07

    Россияда ўзбекистонлик эркак томдан тушиб кетди 

    26.11.2024, 12:10

    Ўзбекистонлик тадбиркорлар Forbes нашрининг “30 Under 30” рейтингига кирди

    26.11.2024, 22:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.