• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Қизил армия ва Вермахт Берлин учун 1945 йилнинг 15 мартида жанг бошлади. Учинчи рейх тез орада қулашини англатадиган мазкур воқеа иттифоқчи армияларда умид уйғотди. Бироқ Германиянинг шарқдаги иттифоқчиси таслим бўлиш ҳақида ўйламасди. Японияликлар мағлубиятдан ўлимни афзал кўрарди.

    Y
    Япония императорлик флоти ҳарбий кемалари
    Фото: Навал History

    Ўша йилнинг биринчи апрелида Қўшма Штатлар Окинавага десант туширди. Қарийб 200 минг ҳарбий жалб этилган амалиёт 22 июнга қадар давом этди. Ҳудуд билан яқиндан таниш бўлган, мураккаб релефни ўз фойдаси учун ишлата олган японлар кучли қаршилик кўрсатди. Қўшма Штатлар қарийб 50 минг талафот кўрди. Шундан 12 500 нафари ҳалок бўлганлар ва бедарак кетганлар эди. Бундан ташқари, америкаликларнинг 36 та кемаси чўктирилди, 763 та самолёти эса уриб туширилди.

    Талафотлар кўлами АҚШ расмийларини жиддий ўйлантириб қўйди. Боиси Япония империясининг энг кичик префектураси ҳисоблаган Окинава учун шунча талафот берилган бир вақтда, Хонсю, Хоккайдо, Кюсю ва Сикоку каби асосий оролларни эгаллаш учун ўн, эҳтимол юз минглаб америкаликнинг қони тўкиларди. Шундай қилиб, мазкур омил юз минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган қадамга туртки берди.

    АҚШ askarlari Okinavadagi pozitsiyaga bayroq tikmoqda
    АҚШ аскарлари Окинавадаги позицияга байроқ тикмоқда
    Фото: WW2 Натионал Мусеум

    АҚШ оммавий қирғин қуролига қандай эга чиққанди?

    1938 йили немис олимлари Отто Ган ва Фридрих Штрассман уран ядросининг бўлинишини кашф этди. Дунё илмий доираларида катта резонанс келтириб чиқарган мазкур воқеа ҳарбийлар диққатини ҳам тортди. Боиси мазкур янгиликдан оммавий қирғин қуролини ясашда фойдаланиш мумкин эди.

    Бунинг оқибати нима билан тугашини яхши англаган физиклар Алберт Эйнштейн ва Лео Силард 1939 йили АҚШ президенти Франклин Рузвельтга хат йўллаб, ядро занжир реакцияси асосида қурол яратиш мумкинлигини билдиришди. Улар Германия аллақачон бу борада иш бошлаган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Натижада, ўз хавфсизлигидан жиддий хавотирга тушган Қўшма Штатлар ҳукумати атом устидаги тадқиқотлар учун маблағ ажратди. 1942 йили Манҳеттан лойиҳаси бошланди. Уни бошқариш вазифаси АҚШ армияси генерал майори Лесли Гровесга юклатилди. Илмий раҳбар сифатида эса машҳур физик, Калифорния университети профессори Роберт Оппенгеймер танлаб олинди.

    Манҳеттан лойиҳаси учун бугунги кун ҳисобида 30-50 миллиард АҚШ доллари сарфланган
    Фото: Нуcлеар Принcетеон

    Лойиҳа уч асосий босқичда амалга оширилди. Уран ва плутоний ишлаб чиқариш, экспериментал тадқиқотлар, амалий ишлаб чиқариш ҳамда синов жараёнларидан иборат мураккаб занжир юз мингдан зиёд олимлар, муҳандислар ва ишчиларни ягона мақсад устида бирлаштирди.

    Дастлабки синов 1945 йилнинг 16 июлида ўтказилди. Тарихдаги илк атом бомбасини тестдан ўтказиш учун Нью-Мексикодаги кимсасиз чўл танлаб олинди. Натижа эса олимларни ҳайратга солди. Бомба 21 килотонна тротил эквивалентига тенг улкан портлаш ҳосил қилди.

    Шундан сўнг АҚШ расмийлари иккита бомба тайёрлашга буйруқ берди. Улардан биринчиси Little Boy (кичик болакай) уран, яна бири Fat Man (бақалоқ эркак) эса плутоний асосида ишлаган.

     
    Little Boy (қора) ва Fat Man (сариқ) атом бомбалари
    Фото: Атомиc Archive

    Япон шаҳарларига зарба

    АҚШ, Буюк Британия ва Хитой 1945 йилнинг 26 июль куни Поцдам декларациясини имзолаб, Япониядан таслим бўлишни талаб қилди. Токио эса буни рад этди. Можаро учун дипломатик ечим топилмагач, Қўшма Штатлар урушга ўзи учун минимал талафот билан нуқта қўйишга қарор қилди. Қолаверса, Ялта конференциясидан сўнг Японияга қарши уруш очишга ваъда берган Москвани қўрқитиб қўйиш ҳам лозим эди.

    АҚШ расмийлари нишонларни танлаш учун махсус комиссия тузди. Улар жараёнда империя шаҳарларининг саноат имкониятлари, аҳоли сони, географик жойлашуви ва илгари бомбардимон қилинмаганига алоҳида диққат қаратди. Боиси бу америкаликларга бомбанинг таъсири ҳақида янада муфассал маълумот олиш имконини берар эди.

    Дастлабки рўйхатда Хиросима, Кокура, Кёто, Ниигата шаҳарлари бор эди. Бироқ АҚШ ҳарбий вазири Генри Льюис Стимсон Кётони рўйхатдан ўчириб ташлади. Боиси унинг рафиқаси шаҳар маданиятини қадрлаган эди. Шундан сўнг, комиссия Хиросима ва Кокура шаҳарларини асосий, Нагасакини эса захира нишон сифатида танлади.

    АҚШ президенти Гарри Труман сўнгги қарорни қабул қилгач, бомбаларни нишонга етказиш учун “509th Composite Group” махсус бомбардимончи эскадрони тузилди. Муҳандислар Boeing B‑29 Superfortress самолётларини ушбу мақсад учун танлаб олишди. Ҳар иккала бомба Тинч океанининг Мариана оролларида ҳаво кемаларига юкланди.

     
    B‑29 Superfortress самолёти
    Фото: Mighty Той

    1945 йил, 6 август. Япон халқи учун мудҳиш кун бошланди. Энола Гай самолёти қуёш бош кўтаришидан олдинроқ Хиросима томон йўл олди. Япония радарлари мамлакат ҳаво ҳудуди бузиб кирилганини кўрсаца-да, ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сиреналари чалинмади. Боиси бомбардимон амалиётларига одатда юзлаб самолётлар жалб этилар, онда-сонда учраб турадиган учоқлар эса разведка учун хизмат қиларди.

    Шу боис фожиа инсонлар ўз кундалик турмуши билан банд бир вақтда юз берди. Соат тонгги 08:15 да самолёт бўлмаси очилиб, 15 килотонна қувватга эга Little Boy бомбаси ташланди. У ердан 600 метр баландликда портлаб, тахминан 80 минг кишини, бошқача айтганда, шаҳар аҳолисининг чорак қисмини ҳаётдан олиб кетди. Портлаш марказидан 2 км радиусдаги барча бинолар бутунлай вайрон бўлди. Фожиадан омон қолганлар ҳам радиация сабаб узоқ яшамади. Баъзи маълумотларга кўра, қурбонлар жами сони 140 мингдан ортади.

    Хиросима устида пайдо бўлган “ядровий соябон”
    Фото: AFP

    Хиросимага зарба амалиётида Энола Гай бомбардимончисига The Great Artiste ва Necessary Evil самолётлари ҳам ҳамроҳлик қилди. Улардан биринчиси портлаш кучи, зарба тўлқини ва бошқа кўрсаткичларни қайд этиб борди. Иккинчиси эса ушбу фожиани кино тасмаларига муҳрлади.

    Хиросима култепага айлантирилгач, Япония ҳукумати янгича қуролнинг оқибатларини баҳолашга қийналди. Вайроналар интенсив бомбардимон натижаси деб ишонган ҳарбийлар Қўшма Штатларда бундай қуролдан бошқа йўқ деб ҳисобларди. Шу боис улар жангларни давом эттиришга қарор қилди. Аммо бу яна бир шаҳар нишонга олинишига сабаб бўлди. 

    Хиросима шаҳри атом бомбасидан сўнг
    Фото: AP

    9 август куни ҳавога кўтарилган Bockscar самолёти Кокура шаҳри томон йўл олди. Аммо ёмон об-ҳаво сабаб белгиланган вазифани бажара олмади. Натижада экипаж захира нишон – Нагасаки томонга учди. Соат 11:02 да шаҳарликлар устига Fat Man бомбаси ташланди. Детонатор ер сатҳидан 503 метр баландликда ишга тушиб, 21 килотонна қувватдаги портлашни ҳосил қилди.

    Натижада тахминан 40 минг киши портлашнинг илк дақиқаларидаёқ қурбон бўлди. Йил охирига қадар радиация ва жароҳатлар сабаб қурбонларнинг жами сони 70 мингга етди. Афсуски, уларнинг катта қисми тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар эди. Бундан ташқари, йирик саноат маркази ҳисобланган шаҳар ҳам вайрон бўлди.

     
    Нагасаки шаҳри атом бомбаси портлаш вақтида
    Фото: АҚШ Миллий архиви

    Бу ҳам етмагандек, Нагасакининг кули кўкка совурилишидан бир кун олдин Совет Иттифоқи Японияга қарши уруш эълон қилган эди. Буларнинг бари император Ҳироҳитони таслим бўлишга мажбур қилди.15 август куни Токио шартсиз капитуляция эълон қилди, 2 сентябрда эса расмий ҳужжат имзоланди.

    “Энг омадли омадсиз” ва қоғоз лайлаклар

    Ямагучи Цутому маълум ва машҳур Mitsubishi компанияси муҳандисларидан бири эди. У Хиросимага атом бомбаси ташланган куни хизмат сафари билан шаҳарда бўлиб турган. Портлаш у турган ҳудуддан атиги 3 км узоқликда юз берди. Натижада Ямагучи куйиш жароҳатини олди, бироқ тирик қолди.

    Ямагучи Цутому
    Фото: ТМҲ

    Шундан сўнг муҳандис ўз шаҳри Нагасакига қайтиб, бошдан кечирганларини ҳикоя қилиб берди. Аммо 9 август куни бу шаҳар ҳам оммавий қирғин қуроли билан нишонга олинди. Таассуфки, у иккинчи гал ҳам тирик қолиш бахтига муяссар бўлди.

    Муҳандис оиласи билан осойишта, 2010 йили саратондан вафот этди. Бу вақтда у 93 ёшда эди. Хиросима билан боғлиқ яна бир ҳикоя эса, афсуски қайғулидир. У Садако Сасаки ҳақида.

    Портлаш вақти атиги икки ёш бўлган қизалоқда орадан 9 йил ўтиб қон саратони аниқланди. Боиси у радиация нурларидан зарарланган эди. Сасаки шифохонада ётган вақти маҳаллий афсонага ихлос қўйиб, 1000 та қоғоз лайлакча ясашга киришди. Япон халқи эътиқодига кўра ким буни бажарса, тилаклари амалга ошар эди. У 1955 йили 12 ёшида дунёдан кўз юмди. Рамзий лайлакчаларни эса оила аъзолари ва дўстлари ясаб, мингтага етказиб қўйди. 

    Садако Сасаки
    Фото: Bookтопиа

    Бомбалар ташланган 1945 йили ҳар иккала шаҳарда радиация даражаси юқори эди. Бироқ шамол, ёмғир ва рельеф сабаб нурланиш узоқ сақланмади. Олимлар 1950 йилларда тадқиқот ўтказиб, Хиросима ва Нагасаки яшаш учун хавфсиз деган хулосага келишди. Ҳозир уларнинг биринчисида миллиондан ортиқ, иккинчисида эса қарийб 400 минг аҳоли истиқомат қилади.

    6 август, 19:45   Изоҳ (0)   1798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Япония#Иккинчи Жаҳон уруши#атом бомбаси
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09

    АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Стив Уиткофф Кремлда Путин билан учрашди

    Дунё | 6 август, 20:45

    “Эроннинг ерости бойликлари 27,5 трлн долларни ташкил этади” – Эрон ҳукумати вакили

    Дунё | 6 август, 20:35

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.