• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистонлик”: хорижда муваффақиятга эришган ватандошлар ҳақида ҳикоя қилувчи фильмнинг учинчи эпизоди тақдим этилади

    Uzbekistan’s club креатив жамоаси баҳорда “Ўзбекистонлик” фильмининг учинчи эпизодини тақдим этади.

    Одамларда келажакка ишонч, ўз устида ишлаш ва янги марраларни забт этишга мотивация уйғотувчи ушбу фильмнинг аввалги эпизодлари муваффақият қозонган ва кўпчиликка маъқул бўлган эди. Иккала эпизоднинг YouTube видеопорталида кўришлар сони миллиондан ошди. Томошабинлар изоҳларда фильм уларда илмга чанқоқликни, келажакка ишончни уйғотгани ҳақида ёзди.

    Ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, унга эришиш учун тўсиқларга қарамай, ҳаракат қилган юртдошларимизнинг ҳикоялари кўпчиликни илҳомлантирибгина қолмай, муваффақият ва мартабага эришиш йўлида имконсиз нарса йўқлигини ҳам кўрсатди.

    Буни, жумладан, миллиардер Илон Маскнинг Tesla компаниясида фаолият юритаётган ва SpaceX билан ҳамкорликда ишлаётган иккинчи эпизод қаҳрамонлари ҳам исботлади. Ўшанда Uzbekistan’s club креатив жамоаси томонидан суратга олинган фильм кўплаб олқиш ва эътирофга сазовор бўлди. Аксарият томошабинлар бу каби илҳомлантирувчи ҳикоялар кўпроқ бўлиши керак, деган фикрни қўллаб-қувватлади.

    Айнан шунинг учун тез орада, аниқроғи, баҳор фаслида учинчи эпизод экран юзини кўради. Унда томошабинлар Мадина Бердиева ва Азиз Шоҳакимов ҳикояси билан танишади.

    Мадина Бердиева Қашқадарё вилоятида туғилиб, вояга етган, Қарши давлат университети хорижий тиллар ва бизнес-бошқаруви факультетларини тамомлаган, Бельгиядаги Антверпен менежмент мактабида IT-архитектура соҳасида магистр даражасини олган ҳамда Нидерландиядаги Delftа техника университетида ўқиган. Бугунги кунда Мадина жаҳоннинг энг йирик нефть-газ компанияларидан бири – Shell’да IT-архитектор сифатида фаолият юритмоқда. У ютуқ ва мағлубиятлардан иборат ҳаёт йўли, уни янги муваффақиятлар сари ҳаракатлантирган куч, яқинлар ва қариндошларнинг ишончи ҳамда бошқалар ҳақида сўзлаб беради.

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларида дирижёрлиги билан танилган, Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари Азиз Шоҳакимов эса 14 ёшида Алишер Навоий номидаги давлат опера ва балет театрида Жорж Бизенинг “Кармен” операсида дирижёрлик қилган ва Владимир Спиваков номидаги Халқаро хайрия фонди стипендиясига эга бўлган, 21 ёшда эса Малер номидаги нуфузли халқаро танлов совриндорига айланган. Ҳозирги кунда у Францияда яшаб, ижод қилмоқда.

    “Ўзбекистонлик” фильмини суратга олишда Ёшлар ишлари агентлиги бошчилидаги ижодий жамоага Oriyent Group молиявий кўмак бермоқда. Uzbekistan Airways расмий авиаташувчи сифатида хизмат кўрсатмоқда. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳам турли ташкилий масалаларда ижодкорларга ёрдам кўрсатган.

    22.02.2023, 15:53   Изоҳ (0)   3565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Азим Муллахонов Муқимий театрига директор бўлди

    22.02.2023, 15:30

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9 фоизга қисқарди

    22.02.2023, 15:23

    Қашқадарёда 50 гектар ерни 1,2 млрд сўмга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

    22.02.2023, 14:19

    Ўзбекистонда ҳарорат 24 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    22.02.2023, 13:55

    Ўзбекистонда 6 нафар судья лавозимида ўзгариш рўй берди

    22.02.2023, 13:23

     Олий таълим, фан ва инновациялар вазири UNESCO’нинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

    22.02.2023, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.