• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Shell IT-архитектори, Страсбург оркестри дирижёри: Парижда “Ўзбекистонликлар” фильмининг учинчи қисми премьераси бўлиб ўтди

    Франция пойтахти Парижда 23 апрель куни Ўзбекистонлик. Generating ideas халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу Uzbekistan’s Club креатив жамоасининг мана шундай глобал миқёсдаги иккинчи форуми саналади. “Ўзбекистонлик” биринчи форуми 2022 йил 1-октябр куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтганди.


    Париж форумида дунёнинг турли бурчакларида катта муваффақиятга эришиб, жаҳон тоифасидаги профессионалларга айланган 200 дан ортиқ ватандошларимиз, Ўзбекистондан ташриф буюрган креатив ва медиа саноатининг етакчи вакиллари иштирок этди.

    “Ўзбекистонлик. Generating ideas” халқаро форумининг мақсади — хорижда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ўртасида глобал нетворкинг майдонини яратиш, Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиши лозим бўлган муҳим масалаларда фикр алмашишдан иборат. Шу мақсадда форум давомида инсон капиталини ривожлантириш, экология ва яшил иқтисодиёт, рақамли технологиялар ва креатив соҳалар каби мавзуларда муҳокамалар панели бўлиб ўтди.

    Forumда “Ўзбекистонлик” фильмининг учинчи қисми премьераси бўлиб ўтди. Муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳаётидан ҳикоя қилувчи фильмнинг навбатдаги эпизодида Страсбург филармония оркестри бадиий раҳбари ва дирижёри Азиз Шоҳакимов ва Shell компанияси IT-архитектори Мадина Бердиеванинг ҳикоялари намойиш этилди. Эпизоднинг оммавий премьераси 26 апрель куни соат 18:00 да YouTube ва Мy5 телеканали орқали бўлиб ўтади.


    Forum очилишида сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев лойиҳани қўллаб қувватлашини, бу ўзбекистонлик ёшлар учун катта мотивация майдонига айланганини таъкидлади ва жамоага омад тилади.
    Форумнинг энг асосий мавзуларидан бири Оролбўйи минтақаси муаммолари ва тобора йўқолиб бораётган Орол денгизи ҳақида бўлди.

    Суратда экологик муаммо ва оғир турмуш шароити сабабли билогик ёшидан каттароқ кўринган аёл акс этган

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Аral Dream нодавлат нотижорат ташкилоти жамоаси томонидан тайёрланган Оролбўйи муаммолари гирдобида яшаётган қорақалпоғистонликларга бағишланган “Туз ичидаги аёл” туркум лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

    Лойиҳа қорақалпоғистонлик аёллар портрети, қисқа метражли фильм ва Орол денгизидан илҳомланиб тайёрланган модалар кўргазмасини ўз ичига олади.

    “Туз ичидаги аёл” лойиҳасининг мақсади иқлим ўзгариши ва унинг Оролбўйи минтақасида яшовчи аёллар ҳаётига таъсирига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилишдан иборат.

    Қисқа метражли фильмнинг онлайн премьераси 25 апрель куни araldream.com сайтида бўлиб ўтади.
    Тадбир давомида, шунингдек форум меҳмонлари учун Uzbekistan’s club платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. Халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформанинг мақсади ушбу майдонни ўзбекистонликларнинг ақлий салоҳияти хабига айлантиришдан иборат.

    Тақдимотда хорижда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар энди uzbekistans.club сайти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзлари ҳақидаги маълумотларни қолдириш орқали Uzbekistan’s club жамоасига қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди.

    Томошабинлар “Ўзбекистонлик” фильмининг расмий саундтрекини реппер Конста томонидан жонли ижрода кузатиш имконига эга бўлди. Клип тадбир бўлаётган вақтда қўшиқнинг YouTube тармоғи орқали кўришлар сони 250 мингдан ортганди. Uzbekistan’s Club жамоаси хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида янада кўпроқ ҳикоялар бериш, янада кенгроқ аудиторияга бу ҳақда етказиш шунингдек, янги трендлар яратиш мақсадида янги журнал яратишга қарор қилди. Uzbekistan’s Club журналининг илк сони навбатдаги “Ўзбекистонлик. Generating ideas” форумида ўқувчилар эътиборига тақдим этилиши маълум қилинди.


    Forum ҳамкорларидан бири Pepsi савдо белгиси билан биргаликда кулинар шоу тақдим этилди. Унда ўзбек миллий таомларидан бири бўлган норин тайёрлаш жараёни шоу тариқасида ташкил этилди. Лойиҳа ижодкорлари келгусида дунёнинг энг катта шаҳарларида ўзбек миллий таомлари фестивалини ташкил қилиш ва шу орқали ўзбек миллий таомларини тарғиб қилиш мақсад қилинганини таъкидлаб ўтишди.

    Форумни ташкил этишда энг катта кўмак берган, қадриятлари биз билан ўхшаш бўлган Ўзбекистоннинг йирик компаниялари Orient Group, Uzbekistan Airways, Pepsi, АНОРБАНК ва Ucell компанияси раҳбариятининг мурожаатлари тақдим этилди. Улар нима сабабдан мана шу лойиҳада Uzbekistan’s club жамоаси билан бирга эканликлари ҳақида сўзлаб берди.

    Навбатдаги “Ўзбекистонлик. Generating ideas” халқаро форум кузда дунёнинг йирик пойтахтларидан бирида бўлиб ўтади. Лойиҳа ижодий жамоаси бу йил ҳам фильмнинг янги эпизодларини суратга олиш ва премьера қилишни режалаштирган.

    23.04.2023, 23:33   Изоҳ (0)   4537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ҳайити муносабати билан давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда уламолардан қутловлар келмоқда

    23.04.2023, 20:39

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тез овқатланиш тармоқлари курьерларига 200 та велосипед тақдим этди (фото)

    23.04.2023, 18:15

    Ўзбекистон табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари ишлаб чиқилди

    23.04.2023, 16:15

    Қозоғистонда 20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    23.04.2023, 15:05

    Ўзбекистонда бир ойда мингдан ортиқ янги қурилиш корхоналари ташкил этилди

    23.04.2023, 12:53

    Ўзбекистонда 24 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    23.04.2023, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.