• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб Таълим

    Мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчилар: янги мавзуларни ўзлаштириши учун уларга қандай ёрдам бериш керак?

    Куз ва қиш фаслида шамоллаш, тумов ва бошқа мавсумий касалликлар авж олиб, ўқувчиларнинг дарс қолдириши кўпаяди. Одатда тузалиб дарсга чиқишганда эса қолдирилган дарслар туфайли улар янги мавзуларни тушунишга қийналишади. Афсуски, бундай ўқувчиларга қандай кўмаклашиш, муаммоларига қандай ечим топиш масаласи ўзбек ОАВда ёритилмаган.

    Эдутопиа нашри эксперти, Modern Classrooms Project лойиҳаси ҳаммуаллифи Роберт Барнетт ўз тажрибаси мисолида бошдан кечирганларини ажойиб тарзда ҳикоя қилади. Собиқ ўқитувчининг қисқа муддат ичида самара берган методлари ўзбекистонлик педагоглар учун фойдадан холи бўлмайди.

    Фото: Freepik

    Оъқувчиларнинг 25 фоизидан кўпроғи “мунтазам равишда дарс қолдирувчи”

    Эртага ёки яқин кунларда бир нечта дарсларингизда қатнашмаган ўқувчингиз мактабга қайтади. Келинг бу ёш ўқувчини Трой деб атайлик.

    Синфга қайтиш Трой учун қийин бўлади. У муҳим дарсларни ўтказиб юборди, шунинг учун у ўзини синфда бегонадек ҳис қилади. Барча фанларда мавзулар бир-бирига боғлиқ бўлганлиги сабабли Трой душанба кунги дарсни қолдирган бўлса, сешанба кунги дарсни тушуниши қийин бўлади. Аслида, агар душанба кунги дарс ўрганишга арзийдиган бўлган бўлса, кейинги кунги мавзуни тушуна олмаслиги табиий.

    Фото: Иван Дудка / Alamy

    Тройнинг қайтиши унинг ўқитувчиси учун ҳам ташвишли, чунки у бир вақтнинг ўзида Тройни қолдирилган дарслардан хабардор қилиши ва бошқа ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириши керак. Агар ўқитувчи душанба кунги дарсни қайта ўтиш учун вақт сарфласа, дарсда қатнашган ўқувчилар янги мавзуни ўзлаштира олмайди. Бошқа томондан, агар ўқитувчи сешанба кунги дарсни давом эттирса, Трой учун бу дарс самарасиз бўлади.

    Тройнинг синфдошлари ҳам, унинг келиши уларнинг ривожланишини секинлаштириши мумкинлигини тушуниб, стрессга тушиши мумкин. Уларнинг вақти қадрли ва улар аллақачон ўрганган мавзуларни қайта ўтишни хоҳламайди.

    Шундай қилиб, бу ҳолат ҳеч ким учун фойдали эмас. Аммо бундай вазият тобора кенг тарқалмоқда. Масалан, 2023 йилда Америкадаги ўқувчиларнинг 25 фоизидан кўпроғи “мунтазам равишда дарс қолдирувчи” деб топилган.

    Ўқитувчилар синфда бор ўқувчиларга қандай дарс ўтишни ўрганаётган, мактаб раҳбарлари эса давомадни ошириш стратегияларини амалиётга татбиқ этаётганган бир пайтда педагоглар аҳамияти жиҳатидан бошқа масалалардан кам бўлмаган муаммо бўйича етарлича йўл-йўриқ олмайди: доимий равишда дарс қолдирувчи ўқувчилар синфга қайтганда, уларга қандай ёрдам бериш керак? 

    Маълум бўлишича, бу саволга жавоб топиш ҳар бир ўқувчининг муваффақиятига ёрдам беради.

    Фото: Freepik

    Эътиборсиз қоладиган муаммо ҳақида

    Мен бу муаммога шахсий тажрибамда дуч келганман. Колумбия округи жамоат мактабларида ўқитувчилик қилган биринчи йилимда мен рўйхатда 21 ўқувчи бўлган биринчи дарсни ўтказган эдим — кўпинча дарс тугагунча иштирок этган ўқувчилар сони рўйхатдагидан 10 тага кам бўларди.

    Бир нарса тезда аниқ бўлди: ҳар куни фақат бир дарсни доскада тушунтириш ва ўша куни дарсда иштирок этган бошқа ўқувчиларга тақдим этиш методи ишламайди. Янги мавзу ўтилса, эски дарсни ўтказиб юборган ўқувчилар чалғишди, ўтган дарс мавзуси қайтарилса унда қатнашган ўқувчиларнинг ҳафсаласи пир бўларди. Бу бизнинг ҳаммамизни безовта қиладиган ҳолатга айланди.

    Мен синаб кўрган анъанавий ечимлар — ўқувчиларга дарсларимда қайд этган маълумотларни қоғозга тушириб бериш, ўқувчиларга ўтказиб юборган дарсларини тўлдириш учун бериладиган топшириқлар ёки материаллар тўплами, ўқувчиларни дарсдан сўнг ўзлаштириш учун олиб қолиш методлари иш бермади. Ўқувчилар қоғоздан ёки қўшимча топшириқлардан мавзуни ўрганишлари жуда қийин (шунинг учун улар мактабга келишади) ва ҳар куни дарсдан кейин қолиш учун менинг вақтим йўқ эди. Бундан ташқари, ўқувчиларимни мактабга келишларини қийинлаштираётган бир қатор омиллар мавжуд эди. Оила ёки иш масъулияти, узоқ йўлга қатнаш, соғлиқ ёки бошқа муаммолар уларни дарсларга қатнашишларини қийинлаштирарди.

    Фото: Freepik

    Доимий равишда қатнашмайдиган ўқувчиларга ёрдам беришга яхшироқ ёндашув

    Менга Трой каби ўқувчиларга ёрдам бериш йўли ўргатилмаганди. Шунинг учун, мен ўзим бир йўл топдим. Аслида, мен бунинг учун учта оддий нарсани қилдим.

    1. Мен ўз дарсларимни рақамли форматга ўтказдим. Ҳар куни дарсда бўлган ўқувчиларга жонли равишда контентни тушунтириш ўрнига, мен ушбу мавзуга боғлиқ қисқа видео топдим ёки ўзим тайёрладим. Трой каби ўқувчилар бу видеоларни уйда ёки синфда томоша қилиши ва зарурат бўлса, қайта кўришлари мумкин бўлди. Шундай қилиб, мен синфда ўқувчиларимнинг саволларига жавоб бериш, уларни рағбатлантириш ва ўрганиш давомида ўқувчиларим билан илиқ муносабатлар ўрнатиш учун вақт сарфладим.

    2. Мен ўқувчиларга ўз ўрганиш тезлигини белгилаш имконини бердим. Баъзи ўқувчилар тез ўрганди. Мен уларни секинлаштирмадим. Бошқа ўқувчиларнинг ўрганиши учун кўпроқ вақт талаб қилинарди ва мен бунга имконият яратмоқчи эдим. Шунинг учун, мен аниқ режалар белгиладим (Масалан, “жума кунигача учта дарсни тугатиш”) ва ўқувчиларга бу мақсадларга ўзларининг тезлигида эришиш имконини бердим. Шунингдек, мен дарсларни эрта тугатган ўқувчилар учун билимини бойитувчи қўшимча машғулотларни режалаштирдим ва ортда қолаётган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш учун кичик гуруҳларда мини-дарслар ташкил қилдим. Шундай қилиб, ҳар бир ўқувчи ўрганиш учун зарур вақтга эга бўлди ва ҳар бир ўқувчи ҳар куни ўз даражасига мос равишда қийинчиликка дуч келиб, керакли қўллаб-қувватлашни олди.

    Фото: Freepik

    3. Мен мукаммалликни талаб қилдим. Ниҳоят, менинг мақсадим барча ўқувчиларим материалларимни тушунишга ёрдам бериш эди. Агар Трой 1-дарсни тушунмаган бўлса, унга 2-дарсни ўрганишга ҳаракат қилиши мантиқий эмасди.

    Шунинг учун, мен ўқувчиларга ўзлаштиришларини текширишни талаб қилдим. Уларни қисқа, айни вақтда ўқув мақсадларимга мос келадиган ҳолда баҳоладим. Мен улардан кейинги мавзуга ўтишдан олдин ўзларининг тушунганларини намойиш этишни талаб қилдим. Агар ўқувчилар биринчи марта имтиҳонда етарлича ўзлаштира олмаса, кейинги дарсга тўлиқ тайёр бўлиши учун мен улардан мавзуни қайта ўзлаштиришни сўрадим.

    Фото: Swirl

    Бу ёндашув ҳамма ўрганувчига қўл келади

    Ушбу ёндашув Тройга иш берди. Унда дарсда иштирок этиб, қолдирган жойидан давом этиш имкони пайдо бўлди. Агар хоҳласа, синфдан ташқарида ҳам ўзлаштиришни давом эттириши мумкин эди. Энди у ўзини синфда ноқулай ҳис қилмасди.

    Бу ёндашув мен учун ҳам самарали бўлди. Трой каби ўқувчилар келганида энди мен стрессни ҳис қилмасдим ва синфда ўқувчиларим билан ўтириб, улар билан яхшироқ танишиш учун вақт сарфлардим. Мен ўзимни анъанавий ўқитувчи эмас, балки шахсий мураббий, қўллаб-қувватловчи ментор сифатида ҳис қилдим ва бу жараён жуда қизиқарли эди!

    Ушбу ёндашув синфимдаги қолган ўқувчилар учун ҳам ҳам самарали бўлди. Фақат Трой каби ўқувчилар эмас, балки ҳар бир ўқувчи дарсда унга кўпроқ вақт ажратилганини ҳис қилди. Менинг илғор ўқувчиларим тез ривожланиб кетишди, шу билан бирга кўпроқ вақт ва қўлловга муҳтож бўлган ўқувчилар ҳам етарли ёрдамни олди. Менинг таълим бериш ёндашувим йўлни қисқа қилувчи кўприк каби эди: Тройга ёрдам берган стратегиялар ҳар бир ўқувчига ўз имкониятларига эришишга ёрдам берди.

    Фото: Swirl

    Энг муҳими, мен “Мodern Classroom instructional model” деб атайдиган бу ёндашув сиз учун ҳам ишлайди. Эртага ёки кейинги куни дунё бўйлаб минглаб ўқитувчилар бу ёндашувни қўллаб, Трой каби ўқувчилар ва уларнинг барча синфдошлари ҳақиқатан ҳам ўргана олишига ишонч ҳосил қилади.

    Бу ёндашув ҳар бир ўқувчининг эҳтиёжларини қондиради ва у сизнинг заруриятингизни ҳам қондириши мумкин. Мен Трой учун ва ўзингиз учун сизни менинг учта оддий қадамимни синаб кўришга чақираман.

    21.11.2024, 14:30   Изоҳ (0)   15689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #таълим#мактаблар#дарс қолдириш
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эътироф: «Кундалик» методисти таълим тизимидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида

    14.11.2019, 12:00

    «Фарзандимга бўлган ҳаққим ва ҳаддим махсус ташкилотларникидан ҳам ожиз экан. Лекин шундай ташкилотлар керак». Чет элдаги ўзбек оилалардан ҳикоялар

    01.06.2021, 12:55

    Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади 

    30.09.2024, 20:54

    Шавкат Мирзиёев ОКМК Муҳандислик мактабини бориб кўрди

    15.10.2024, 13:53

    Golden House "Assalom Дўстлик" сотув офисининг очилишига таклиф қилади: меҳмонлар учун махсус шартлар ва совғалар! 

    31.10.2024, 16:30

    Шавкат Мирзиёев: “Менинг энг катта ташвишим, мақсадим — ёшлар тарбияси” 

    31.10.2024, 20:53

    Медведев рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабга олмасликка чақирди

    01.11.2024, 15:41

    Golden House Assalom Jomiy сотув офисининг очилишига таклиф қилади!

    07.11.2024, 16:30

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашув ўтказди

    12.11.2024, 20:44

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    Радарсиз йўллар, камерасиз чорраҳалар, арзон бензин ва сигнал чалмайдиган ҳайдовчилар. Куала Лумпурда бир кун

    19.11.2024, 07:00

    Дубайга оилавий ташриф буюриш учун 10 та энг яхши маскан!

    20.11.2024, 12:07

    Kapitalbank билан бизнес: тадбиркор аёлларнинг муваффақиятлари тарихи

    19.11.2024, 12:00

    Тианжинга саёҳат: Биринчи “Йингҳуа Ўзбекистон-Хитой дўстлик синфи”муваффақиятли ўтказилди

    20.11.2024, 20:59

    Уруш туфайли Украинада қанча тинч аҳоли ўлгани маълум қилинди

    19.11.2024, 15:55

    Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича танловлар ўтказилади

    19.11.2024, 19:08

    Жиззахда ўқитувчи ўқувчининг қўлига ручка санчиб жазолагани айтилмоқда 

    19.11.2024, 21:50

    Президентнинг Сенат биринчи мажлисидаги нутқи, Андижондаги Бобур ҳайкалининг кўчирилиши, Наманган ва Бухорода ис газидан беш кишининг вафот этиши: 19 ноябрнинг энг...

    19.11.2024, 22:50

    “Ҳазилларимдан таъсирланган мухлисимиз ажрашиш фикридан қайтибди”. Аваз Охун янги концертида оила мавзусида кўп гапирганига изоҳ берди (видео) 

    19.11.2024, 22:40

    Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлгани хабар қилинди 

    19.11.2024, 23:30

    Украина мудофаа ва хавфсизликка рекорд миқдорда пул ажратди

    20.11.2024, 11:10

    Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” бўлади

    20.11.2024, 14:03

    Музлатилган миллионлар: Швейцарияда Гулнора Каримова ноқонуний орттирган маблағлар тақдири қандай ҳал қилинмоқда?

    20.11.2024, 14:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.