Тошкентда 2024 йилнинг 16 октябрь куни бўлиб ўтган Central Асиа Retail Week 2024 халқаро форумида Ozon маркетплейси ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳамкорликнинг асосий йўналишлари — Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини ошириш, электрон тижоратни ривожлантириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш. Биз Ozon’нинг Ўзбекистондаги раҳбари Жамшид Зохидов билан электрон тижорат бозори, унинг асосий жиҳатлари, имкониятлари ва қийинчиликлари, шунингдек, Ozon Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қандай қўллаб-қувватлашни режалаштираётгани ҳақида суҳбатлашдик.
Ozon’нинг бошқарув директори ўринбосари Владимир Гончаревич ўзбек маҳсулотларига юқори талаб борлигини таъкидлаб ўтди. Ozonнинг Ўзбекистонда муваффақиятли ишга туширилганлигини ҳисобга олиб, россиялик харидорларнинг Ўзбекистон маҳсулотлари ҳақидаги фикрлари билан бўлиша оласизми? Сизнингча, Ozon платформаси орқали экспорт қилиш учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қайси маҳсулот тоифалари энг катта салоҳиятга эга? Ozon ушбу тоифалар Россия ва халқаро бозорларда тарғиб қилинишига қандай ёрдам беради?
Ўзбекистон бой маданий меросга эга давлат ва россиялик харидорлар ўзбек маданияти билан боғлиқ маҳсулотларга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Бундан ташқари, ўзбек маҳсулотлари кўпинча нарх ва сифатнинг яхши мувофиқлигини таклиф қилади, бу эса сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулот излаётган россиялик истеъмолчилар учун муҳим омил ҳисобланади. Ozon платформасида ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг текстиль маҳсулотлари, зираворлар, уй учун товарлар ва идишлар каби маҳсулотлари харидорлар орасида машҳур. Масалан, охирги тоифада нафақат миллий керамика, балки қозон ва унга мос печларга ҳам талаб юқори.
Платформанинг асосий устуворликларидан бири — ўзбекистонлик тажрибали ва янги сотувчиларни, жумладан, минтақалардан бўлган тадбиркорларни ўз бизнесларини ривожлантириш ва кенгайтиришда қўллаб-қувватлаш. 53,5 миллион фаол харидордан иборат катта аудиторияга ва ривожланган логистика тармоғига эга бўлган ҳолда, биз тадбиркорлар учун ўз ишини кенгайтириш имкониятини яратиб, янги иш ўринлари ҳам пайдо бўлишига кўмаклашамиз. Биз сотувчиларга рақобатбардош мукофот тизими, турли ўқув, таҳлил ва реклама воситалари, шунингдек, мослашувчан тўлов ва етказиб бериш тизимини таклиф қиламиз. Тадбиркорлар ўз айланмаларини тез оширишлари учун бизда кўплаб бепул курслар мавжуд. Шунингдек, Ozonнинг Тошкентдаги офиси менежерлари дастлабки босқичда юзага келадиган барча масалаларда ёрдам беришга тайёр.
Келажакда биз тегишли идоралар ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллий сотувчиларга онлайн-савдонинг нозик томонларини тушунтиришга қаратилган таълим лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари дўконларида ўзбек маҳсулотларини тарғиб қилиш учун махсус “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бўлими ишга туширилди, бу эса маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотларининг афзалликларини самарали кўрсатиб беради.
МДҲ давлатлари билан солиштирганда, Ozon учун Ўзбекистон бозорининг уникаллиги нимада? Бизнесни кенгайтиришдаги асосий ёндашув фарқлари қандай?
Ozonнинг Ўзбекистонда муваффақиятли кенгайишида контент ва логистика локализациясининг роли қандай? Бизнесингизда маҳаллий маданий хусусиятлар ва истеъмолчиларнинг хоҳишларини қандай ҳисобга оласиз?
Ozon ўз бизнесини МДҲ давлатларида 2021 йилдан бошлаб ривожлантирмоқда ва Ўзбекистон бозорига чиқиш минтақадаги мавжудлигимизни кенгайтириш йўлидаги мантиқий қадам бўлди. Биз мамлакатда электрон тижоратнинг фаол ривожланаётганини ва ўсиш учун улкан салоҳият борлигини кўряпмиз. Икки йил ичида ушбу бозор ҳажми $201 млн дан $543 млн гача ошди. Ижобий динамика 2024 йилда ҳам сақланиб қолмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда йиллик айланмаси $300 млн бўлган 50 дан зиёд маркетплейслар рўйхатдан ўтказилган. “KPMG” прогнозларига кўра, 2027 йилга бориб Ўзбекистонда электрон тижорат бозори ҳажми 7 баравар ўсиб, $2,2 млрд гача етади, ўртача йиллик ўсишда эса 41,4% ни ташкил қилади. Умумий ритейл таркибида унинг ҳажми 9-11% га етади.
Бугунги кунда биз Ўзбекистон аҳолиси учун 20 хил тоифада 370 млн дан ортиқ маҳсулотларни қулай етказиб бериш хизмати билан таклиф қиляпмиз. Бу Ўзбекистонда логистика тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган инвестицияларимиз туфайли амалга ошмоқда. Жараёнларни тезлаштириш учун Тошкентда саралаш марказини ишга туширдик ва логистика имкониятларимизни оширишни давом эттирамиз. Яқин режаларда — Ozon франшизаси асосида буюртмаларни бериш пунктлари тармоғини кенгайтириш.
Бундан ташқари, платформамизда контентни локализация қилишга катта эътибор қаратяпмиз. Аллақачон uz.ozon.com растаси ишга туширилган, йил охирига қадар сайт икки тилда бўлади, бу эса барча харидорлар ва сотувчилар учун фойдаланишни янада қулай қилади. Маҳсулот нархлари ўзбек сўмида кўрсатилган бўлиб, бу харидорларга валютани конвертация қилиш ҳақида қайғурмасдан харид қилиш имкониятини тақдим этади.
Яқин уч йилда Ozonнинг Ўзбекистон бозорида эгаллаши мумкин бўлган улуши бўйича тахминларингиз қандай? Ушбу платформада ўзбекистонлик истеъмолчилар орасида қайси маҳсулот сегментларига талаб катта?
Ҳозирги вақтда биз кўпроқ логистика имкониятларимизни йўлга қўйиш, сайтимизни локализация қилиш, жамоа шакллантириш ва биз учун янги бўлган ҳудудда бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратяпмиз. Биз мижозларимизнинг эҳтиёжларини ўрганиб, хизматларимизни маҳаллий бозорга мослаштириш ва хизмат сифатини яхшилашга интиламиз. Бу бизга нафақат рақобатбардош позицияларни сақлаб қолиш, балки бозордаги мавжудлигимизни кенгайтиришга имкон беради. Бизнинг мақсадимиз — Ўзбекистон аҳолиси учун қулай онлайн харид хизматини тақдим этиш ва харид жараёнини иложи борича оддий ва ёқимли қилиш ҳисобланади.
Биз ижобий динамикани кузатяпмиз: шу йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон аҳолиси томонидан расмийлаштирилган буюртмалар сони иккинчи чорак билан солиштирганда беш бараварга ошган. Ўзбекистон аҳолиси платформамизда китоблар ҳамда уй, гўзаллик ва соғлик учун бўлган товарларни энг кўп буюртма қилишмоқда. Шунингдек, энг машҳур тоифалар бешлигига қурилиш ва таъмирлаш маҳсулотлари, ижод ва ҳунармандчилик учун маҳсулотлар ҳамда авто- ва мототоварлар киради.
Кўплаб тадбиркорлар логистика масаласидан хавотир олишади. Бироқ, компания МДҲ давлатларида 100 дан ортиқ саралаш марказларига эга бўлган энг йирик логистика тармоқларидан бирига эга. Ozon Хитой ва Туркияни қўшганда 10 та давлатда ишлаётганини ҳисобга олсак, товар бошқа саралаш марказига юборилишининг олдини қандай олиш мумкин? Ozon Ўзбекистондан Россияга маҳсулот етказиб беришда юзага келиши мумкин бўлган кечикиш ёки қийинчиликларни қандай минималлаштирмоқчи?
Ozon Ўзбекистон ва унинг ташқарисига маҳсулотларни етказиб беришни тезлаштириш учун ўз логистика тармоғидан қандай фойдаланишни режалаштирмоқда? Жараёнларни оптималлаштириш учун логистикага автоматизация ёки сунъий интеллект каби янги технологияларни жорий этиш режалари борми?
Ҳозирда Ўзбекистондаги сотувчилар учун Ozon платформасида ўз дўконларини очишнинг иккита ишлаш схемаси мавжуд: биринчиси: “реалФБС” ёки “сотувчи кучи билан етказиб бериш” — бунда тадбиркор маҳсулотни сақлаш ва етказиб бериш учун ўзи жавобгар бўлади. Иккинчиси: “ФБС” ёки “сотувчи омборидан сотиш” — бунда сотувчи маҳсулотни ўз омборида сақлайди, янги буюртмаларни кузатиб боради ва уларни йиғиб беради, етказиб бериш билан эса Ozon шуғулланади.
“ФБС” схемаси билан ишлаганда, сотувчи буюртма тўғрисида билдиришнома олганидан сўнг маҳсулотни Тошкентдаги саралаш марказимизга ўзига қулай усулда етказиб бериши керак. Кейинги барча логистика жараёнлари билан биз шуғулланамиз ва сотувчи логистика масаласида адашиб кетмайди.
Тошкентда 1 000 кв. м майдонга эга биринчи саралаш марказимизнинг ишга туширилиши мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш ва бозорда рақобатбардошликни ошириш йўлида муҳим қадам бўлди. Маҳаллий сотувчиларга сотувларни оширишга ёрдам бериш ва товар харидорга етиб борадиган йўлни қисқартириш учун Ўзбекистондаги логистика имкониятларимизни ривожлантиришни давом эттирмоқчимиз. Бизнесимиз ўсиши билан Фарғона, Термиз ва Бухорода яна учта саралаш марказларимизни очишни режалаштирганмиз.
Янги технологияларни жорий этиш бўйича яхши савол бўлди. Ozon 2021 йилдан бери жараёнларни роботлаштириш бўйича ечимлар устида фаол ишламоқда. Бу асосан саралаш хаблари ва фулфильмэнт-марказлар, шунингдек, маҳсулотларни сақлаш, буюртмаларга ишлов бериш ва етказиб беришдаги ишларни автоматизация қилишга қаратилган. Ушбу ечимларни амалга ошириш келажакда таъминот занжири самарадорлигини оширишга ва бутун бозор учун стандартлар ўрнатишга имкон беради. Бу бизнинг бизнес стратегиямизнинг катта қисми ҳисобланади, лекин ҳали аниқ натижалар ҳақида гапиришга эрта.
Ozonнинг Ўзбекистондаги фаолиятининг биринчи йилида қандай сабоқлар олинди ва ушбу сабоқларга асосланиб компаниянинг стратегиясига қандай ўзгартиришлар киритилди? Бу вақт ичида Ozonнинг Ўзбекистондаги муваффақиятининг асосий омиллари нималар бўлди?
Биз йил давомида ҳақиқатдан ҳам катта ишларни амалга оширдик: ўзимизнинг саралаш марказимизни очиб, ишга туширдик, Ўзбекистондан Россияга сотувни йўлга қўйдик, бутун мамлакат бўйлаб Ozon франшизаси асосида буюртмаларни бериш пунктларини очиш учун аризаларни қабул қилишни бошладик, Тошкент аҳолиси учун ўзимизнинг курерлик хизматимизни ишга туширдик, Ozon растасида махсус “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” каталогини ишга туширдик ва бошқа кўплаб ишларни қилдик.
Амалиёт шуни кўрсатадики, асосан муваффақият стратегиядан кўра кўпроқ тезкорлик, ўзгаришларга мослашувчанлик ва мижозлар эҳтиёжларини тўғри тушунишга боғлиқ. Шунинг учун биз бир қадам олдинда бўлишга эътибор қаратамиз, мижозларимизни тинглаймиз ва хизматларимизни уларнинг эҳтиёжларига мослаштирамиз. Биз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тегишли ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз, логистика жараёнларини яхшилаш учун инновацион ечимларни жорий қиламиз ва харидорлар ҳамда сотувчилар учун хизмат сифатини ошириш устида доимий ишлаймиз. Муваффақиятга эришган жойда тўхтаб қолмаслик, доим олдинга интилиш ҳамда мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш ва бозорнинг динамик ўзгаришларига мослашиш учун таклифларимизни ривожлантириш ва яхшилаш жуда муҳим.
Харид қилиш қулайлигини ошириш ва мижозлар билан алоқани яхшилаш учун Ozon қандай инновацион ечимларни таклиф қилишни режалаштирмоқда? Компания Ўзбекистондаги истеъмолчилар учун мобил иловалар ва фойдаланувчи интерфейсини яхшилаш устида қандай ишламоқда?
Ozonнинг дизайнерлар, тадқиқотчилар ва УХ-таҳрирчилардан иборат катта жамоаси бор. Ушбу катта жамоа ҳар куни барча истеъмолчилар, жумладан, Ўзбекистондаги харидорлар учун ҳам мобил илова ва маркетплейснинг фойдаланувчи интерфейси максимал даражада қулай бўлиши устида ишлайди.
Агар сўнгги ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, юқорида таъкидлаганимдек, яқинда биз uz.ozon.com маҳаллий сайтини ишга туширдик ва яқин ойларда уни икки тилда қилишни режалаштирганмиз. Сайтни ўзбек тилига таржима қилиш нафақат тил трансформацияларини сифатли бажаришни, балки контентни аудиториянинг маданий ва тил хусусиятларига мослаштиришни талаб қиладиган катта ва машаққатли ишдир. Биз фойдаланувчиларга қулай ва интуитив тушунарли интерфейс тақдим этишга ҳаракат қиляпмиз, бу эса уларнинг жалб қилинишини ва қониқишини оширади.
Ўзбекистоннинг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича қарашларингиз қандай? Онлайн-сотувчилар учун шароитларни яхшилаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қандай ташаббусларни давлат билан ҳамкорликда ривожлантиришни режалаштиряпсиз?
Вазирлик билан биргаликда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини оширишга, шунингдек, Ozonнинг Россия ва бошқа давлатлардаги 53,5 миллиондан ортиқ харидорлари учун маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришни режалаштиряпмиз.
Хусусан, бизнинг асосий вазифамиз Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ёрдам беришдан иборат. Мамлакат тадбиркорлари учун ўқув тадбирларини ўтказишни режалаштиряпмиз. Бу вебинарлар, маҳорат дарслари ва амалий тренингларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирларда иштирокчилар онлайн-сотув, рақамли маркетинг ва Ozon платформасида ишлашнинг хусусиятларини чуқурроқ тушуниш имкониятига эга бўлишади.
Буюртмаларни бериш пунктлари франчайзинги — Ўзбекистонда ривожланишнинг асосий стратегияларидан бири ҳисобланади. Ozon янги франчайзиларга қандай ёрдам беради ва яқин йилларда БBP сони бўйича кутувларингиз қандай? Ozon франшизаси “Uzum” ёки “Wildberries”га қараганда тадбиркорлар учун қандай афзалликларга эга ва компания рақобатчиларни қандай қилиб ортда қолдиришни режалаштирмоқда?
Ozon франшизаси асосида буюртмаларни бериш пунктларини очиш — бу ҳеч нарса ишлаб чиқармайдиган ва сотмайдиган тадбиркорлар учун оддий ва тушунарли бизнес. Хоҳловчилар фақатгина юридик шахсни рўйхатдан ўтказиши, жойни танлаши ва тайёрлаши, ходимларни ўқитиши ҳамда оддий операцион жараёнларни ташкил қилиши лозим. Бошқа барча масалаларни маркетплейс ҳал қилади: ходимларни ўқитиш, пешлавҳа ва маркетинг материалларини тайёрлаш, тарғибот ишларини амалга ошириш ва ҳатто солиқ ҳужжатларини тайёрлашни ҳам.
Ozon франшизаси ҳеч қандай қўшимча бадаллар ёки роялти талаб қилмайди. Бундан ташқари, платформа нуқта ишга тушганидан кейин дастлабки олти ойда ҳамкорларга 81 миллион сўмгача тўлашга тайёр.
Шунингдек, тадбиркорлар нафақат буюртмалар айланмасидан 3,7% миқдорида асосий даромад, балки қўшимча даромад олишлари ҳам мумкин. Масалан, сотувчилардан маҳсулотларни қабул қилиш орқали.
Ички статистикамизга кўра, буюртмаларни бериш пунктлари Ozon мижозлари орасида энг оммабоп етказиб бериш канали ҳисобланади. Бугунги кунда 10 нафар мижоздан 9 нафари бепул етказиб бериш, буюртмани текшириш, қулай ўлчаш хоналарда кийиб кўриш ва мос келмаган маҳсулотларни бепул қайтариш имконияти туфайли айнан ушбу хизматдан фойдаланади.
Ҳозирда биз Ozon франшизаси асосида буюртмаларни бериш пунктлари тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. 2027 йилга бориб республика бўйлаб 1 500 дан ортиқ пункт очишни режалаштирганмиз, бу эса тахминан 1 000 нафар маҳаллий тадбиркорга янги форматда бизнес бошлаш имкониятини яратади ва харидорларга буюртмаларни улар учун қулай вақтда олиш имконини беради.
Ozon Оъзбекистонда қандай ижтимоий лойиҳалар ёки ташаббусларни амалга оширишни режалаштирмоқда? Ёш тадбиркорлар ёки ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш режалари борми?
Ozon нафақат электрон тижоратни ривожлантиришни, балки ўзи фаолият олиб бораётган ҳудудларда ижтимоий фаровонликка ўз ҳиссасини қўшишни ҳам мақсад қилган. Маҳаллий тадбиркор томонидан битта буюртма бериш пунктининг очилиши 1 тадан 3 тагача янги иш ўрнини яратиши мумкин. Бизнинг режамизга кўра, яқин уч йил ичида франшиза камида 4 минг кишини иш билан таъминлаш имконини беради.
Бундан ташқари, Ozon бошловчи тадбиркорлар ва талабалар учун электрон тижорат асослари, рақамли кўникмалар ва тадбиркорлик мавзуларига бағишланган курслар ва семинарлар ташкил қилишни режалаштирган. Бу маҳаллий аҳоли учун замонавий технологияларни ўзлаштириш ва интернетда муваффақиятли бизнес юритиш имкониятини яратади.
Ozon билан ҳамкорликни бошлашни истаётган ўзбекистонлик кичик ва ўрта тадбиркорларга нималарни маслаҳат берасиз? Улар биринчи қадам сифатида нималарни қилишлари керак?
Биз янги ҳамкорларга очиқмиз ва уларнинг бизнесларини ишга тушириш ва ривожлантиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Сотувчи бўладими ёки бўлажак франчайзи, биринчи қадам ҳар доим платформада рўйхатдан ўтишдан бошланади. Ушбу қадамни қўйишдан қўрқмаслик керак. Онлайн-савдо истиқболли соҳа бўлиб, яқин йилларда унинг оммабоплиги фақат ошади. Қанчадир вақтдан кейин муваффақиятга эришиш учун ҳозир ушбу соҳада фаолият бошлашинг айни вақти.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)