• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тошкентга қайтиб борсам, оилам бағрида норин ва патир есам, ўзимни чиндан бахтли ҳисоблайман” – офталмолог Шоҳиста Саидқосимова

    Глазго Ботаника боғи ўртасидаги оранжереянинг гумбазсимон ойнаванд томлари-ю деворлари, қуёшли осмоннинг акси билан товлан­моқда. Шундай тонгни ёқтирадиган Шоҳиста Саидқосимова ушбу шаҳарда 20 йилдан ошиқ вақтдан бери кўз касалликлари бўйича консултант, витреоретинал жарроҳ бўлиб ишлайди. 2023 йилнинг навбатдаги ёзги кунини Вест-Энддаги уйидан кутиб оларкан, у учун атрофдаги жамики ҳолатлар табиий. Илк бор келганидан фарқли, машиналарнинг ҳаракати телба-тескари кўринмайди, маҳаллий ҳам­ширалар муолажалар пайтида глазгоча сўзлашув лаҳжасидан одатий инглизчага таржимонлик қилиши шарт эмас, барчаси таниш, ёқимли ва қадрдон.

    Аммо Глазго “она шаҳар” эмас. “Уйга, Тошкентга қайтиб борсам, оилам, яқинларим билан вақт ўтказсам, норин ва патир нон есам, ўзимни чиндан бахтли ҳисоблайман”, – дейди у. “Менинг ҳозирги даражага эришишимга бувим ва бувам, ота-онам, қариндошларим билан ўтган болалигим тагзамин бўлди. Катталарга эҳтиром, камтарлик, қўни-қўшни, қариндош-уруғчилик қадриятлари менда ўша даврдан бошлаб шакл­ланган. Шу билан бирга оиламизда мустақил шахс бўлиш қораланмас, аксинча, рағбатлантирилар эди. Яна менда китобга бўлган меҳр ҳам тарби­яланган эди. Уйимизда катта кутубхона бўлар, мен у ерда соатлаб мумтоз адабиётнинг гўзал оламига шўнғиб кетардим…”

    Қаҳрамонимиз Глазго яқинидаги адирликлар­да ҳордиқ чиқаришни яхши кўради. Эҳтимол, бу бепоён дўнгалаклар-у ўрмонзорлар унга болаликда тоғларга чиқишганини, томорқа-ю кўчаларда ўйнаб, саргузашт излаб юрганини эслатар. Эҳтимол, улар ҳаёт ташвишларидан юқорироқ туриш, хаёлан ўзи улғайган ҳовлига, шанба-якшанба кунлари уларникига буви-бу­валарини кўргани бир қучоқ жиянлари келгани каби қувонч онларига қайтиш имконини берар.

    Болалигида мусиқий мактабга қатнаб, скрипка ва пианино сабоқларини олган Шоҳиста Саид­қосимова учун мусиқа, табиат қўйнида вақт ўтказишдан ташқари, яна бир кўтаринкилик манбайидир. “Гарчи чолғу асбобларида машқ қилмай қўйган бўлсам-да, мусиқа мен учун жуда муҳим”, – дейди у.

    Мумтоз адабиёт каби мусиқа ҳам профессионал қизиқиш эмас, ҳар томонлама ривожланган шахс бўлиш сари қўйилган қадам эди холос. Шифокорлар оиласида ўсган қаҳрамонимиз оқ халат кийган мутахассис бўлишга қачон қарор қилганини ҳам эслолмайди: “Шунчаки, эсимни танибманки, шифокор бўлишимни аниқ билардим…”

    Вест-энд – Глазгонинг энг гавжум бурчаги. Кун ёришган сари Глазго университети кампусидан бор гўзаллиги билан томоша қилса бўладиган бу туман ажиб кўрк сочмоқда. Гарри Поттер фильмидаги билим юрти бино ва ҳовлиларини эслатиб юборадиган ушбу масканда, кўзни қувонтирадиган экспонатлар ўрин олган Ҳанте­риан санъат галлереясидан тортиб ўнлаб бошқа ўқув биноларида талаба ва олимлар ғала­ғовурлари бошланмоқда. Топ Доcторс нашри таъбири билан айтганда, тажрибали шифокор, Қироллик офталмологи­я коллежи имтиҳонлари назоратчиси, Британиядаги янги авлод кўз шифокорларини тайёрлашда қатнашаётган доктор, соҳаси бўйича туркум нуфузли журналларда илмий мақолалар чиқараётган профессионал Мс Шоҳиста Саидкасимова тиббиёт мактабида янги авлод офталмологларига сабоқ бериш миссияси билан банд.

    “Мен нейрожарроҳ ёки кардиохирург бўлишни орзу қилардим, аммо талабалик пайтимда амалиёт хонасида куйган тана ҳидидан ҳушимни йўқотгач, “умумий амалиётлар мен учун эмас экан” деган хулосага келганман. Офтал­мология эса шафқатлироқ вариантдек туюлди: кўз операцияси хоналарида мусиқа садолари янграр, шифокорлар мулойим ва ҳаловатлироқ эдилар. Кўз жарроҳлигининг ўзига жалб қилган жиҳати яна шунда эдики, унда ҳар бир микроскопик ҳаракат ҳаётни ўзгартириб юборадиган юқори таъсирга эга”.

    Тошкентдаги тиббиёт билим юртида ўқиган пайтлари Фёдоров кўз жарроҳлиги журналини варақлаб, ўта мураккаб процедура ҳисобланган диабетик деламинация суратларини кўради-ю, қаҳрамонимиз дарҳол тушуниб етади: “Келажакда айнан шундай амалиётлар билан шуғулланишни хоҳладим”.

    Институт йилларини у ёшлиги, курсдош дўстлар орттириши билан эслайди. Ўзининг мураккаб ихтисосликка киришини қўллаган кафедра мудири Алишер Худойбердиев, катаракта жарроҳлиги бўйича устози Феруза Ўрмонова, мотива­тор декани Мурат Хожибеков, хорижий тиббиёт адабиётлари тўгарагини юритган фармакология ўқитувчиси Карим Яфасовларнинг хизматлари учун миннатдорлик туяди.

    Хориждан “ТошМИ”га қизиқиш катта бўлгани, чет элдан докторлар келиб маърузалар берганини айтаркан, Шоҳиста Саидқосимова ўша меҳмон устозларни тушуниш ва улар билан мулоқот қила олиш учун инглиз тилини ўрганганини таъкидлайди…

    Ист-Энд тумани, Глазгонинг шарқий қисмида но­ чор, ишсизлик ва ногиронлик нафақалари олиб яшайдиган одамлар кўп топилади. Қаҳрамонимиз Шотландияга энди келганида туман шифохонасига чақирилган кунни ҳеч ёдидан чиқаролмайди: “Маош тўланадиган жума кунининг оқшоми, ичкиликбозлик ва кўча жанжали авжига чиққан кун эди. Ҳукумат гиёҳвандликка ружу қўйган аҳолига метадон опиоид дорисидан ёзиб беришга мажбур бўлганини кўриб ҳайратланганман”.

    Глазгода умидсиз одамлар кўп. Бунга сабаб – бутун дунё бўйлаб кўп жойларда бўлгани каби – бир нечта ав­лод ишсизлик ва иқтисодий имкониятлардан маҳрум бўлиб яшаётганида эди. Боз устига глазголиклар юқоридаги ижтимоий муаммолардан ташқари, қиш мавсумида кун­ ларнинг қисқалиги, мунтазам совуқ ва булутли об-ҳаводан қийналишади.

    2000 йилда бу шаҳарга келган тошкентлик шифокор аёлни турли шоклар, янги жойга мослашиш машаққатлари, Ўзбекистон қуёшли иқлимини қўмсаш каби қийинчи­ликларни енгиб ўтишига унинг “илҳом ва қувонч ман­ байи” бўлган ўғли, меҳрибон ва дўстона ҳамкасблари, хушфеъл қўшнилар ёрдам берди.

    Ёш мутахассис бўлгани ўша йилларда Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган витреоретинал жарроҳлик соҳасини эгал­лашга бўлган иштиёқ ва эҳтиёж эди. Яна Британиянинг илм-фан маркази сифатидаги обрўси, қолаверса, нуфузли ОР­БИС ташкилоти таклифи туфайли қаҳрамонимиз гўзал тоғлар ва кўллар мамлакатига кўчиб келган. Ҳам Лондонда, ҳам Британиянинг бошқа шаҳарларида жойлашган нуфузли таълим ва тиббиёт даргоҳларида тажриба тўплаган, илмий изланишлар билан шуғулланган.

    Хайндланд кўчаси муюлишида жойлаш­ ган Jelly Hill кафеси кунботарга яқин хўрандаларни кун шўрваси, деликатесли сендвичлар, махсус Jelly Hill қаҳваси-ю шотландияликларнинг ириссимон ширинлиги “таблет” билан ўзига чорлайди. Шоҳиста Саидқосимова ҳали маҳаллий глазголиклар, ҳали осиёликлар, ҳали бошқа турфа миллат вакиллари ўз тиллари ёки турли кўйга солинган инглизчада гап сотиб ўтиб кетаётган пиёдалар йўлига ёндош кафе ҳовличасида ўтирибди. Севимли ширчойини ҳўпларкан, у тақдирига ёзилган синовлар ҳақида ўйлайди: “Катта, кескин қарорларни қабул қилиш доим қийин, ҳаётимда бундай қарорлар бир талай бўлган. Инглиз тилида имтиҳон топшириш, фарзандимни бегона мамлакатда катта қилиш… Ҳар ишда бир хайр бор. Қийинчиликлар инсонни тоблайди, уни кучлироқ қилади”.

    Қаҳрамонимиз чиндан ҳам катта йўлни босиб ўтганини, унинг нафақат бообрў, юқори қадрланадиган иши, бемор ва ҳамкасбларнинг эътирофлари, балки халқаро анжуманларда уни ўз тажрибаси, амалиётдан кейин соғлиқни тиклаш жараёнини тезлаштириш ва операцияларда шикастланиш хавфини камайтириш бўйича нутқлар қилиш учун таклиф қилишларида ҳам кўриш мумкин.

    “Мен ўз ишимни севаман. Одамлар учун энг азиз неъмат бўлган кўз нурини тиклаш билан шуғулланаётганим учун ўзимни омад­ли санайман. Доим ўз устимизда ишлашимиз яхши самаралар бермоқда, бизнинг натижаларимиз мамлакат бўйлаб қайд этиладиган ўртача кўрсаткичлардан юқори эканидан фахрланаман”. У 25 йиллик иш тажрибаси давомида 10 мингдан ортиқ амалиёт ўтказган ва уларга раҳбарлик қилган.

    Ўз касбига, шифокорлик бурчига му­ҳаббати ҳикоямиз қаҳрамонин­инг турли мамлакатларда кўнгилли сифатида ишлашидан ҳам маълум. “Шароити оғирларга кўмаклашиш ва янги жойларни ўзим учун кашф этишни севаман. Демак, кўнгилли бўлиб саёҳат қилиш орқали бир ўқ би­лан иккита қуённи уриш мумкин. Ўз таътилларимиздан воз кечиб, ёрдамимизга муҳтож жамиятларга учиб борамиз. Бу ишларнинг меваси, мукофоти қанчалик ёқимли эканини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Эфи­ёпиядаги болажонлар қувончи бўладими, Мьянма далаларида ишлаган кекса мусулмон деҳқон ёки Қуддусдаги момо юзига югурган табассум-у Рейҳанлида бомба парчаларидан жароҳатланган суриялик унсиз болакай кўз ёшларими… Буларнинг барчаси юрагимда абадий қолади”.

    Ундан ташқари, у хорижда ишлаётган ўзбекистонлик шифокорлар ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида YouTube тармоғида ўзбек тилида кўз саломатлигига оид туркум видеолар қўйиб боришга аҳд қилган.

    Дарвоқе, Ўзбекистондан чиққан шифокорлар ҳақи­ да: “Эҳтимол, улар биз ўйлаганимиздан ҳам кўпроқ. Мен АҚШ, Австралия, Исроил ва Африка мамлакат­ ларида уларнинг бир қанчасини танийман. Собиқ Совет мамлакатларида ҳам улар анчагина. Жаҳонда доминантлик қилаётган инглиз тилини яхши ўрганиш ва энг сўнгги изланишларни ўқиб бориш халқаро тоифада­ги шифокор бўлишга қўйилган илк қадам бўлади. Яна ёшлар яхши устоз топиб, тажриба орттиришлари зарур. Ўзбекистондаги барча соҳаларда бундай имконият бўлмаслиги мумкин, аммо аъло даражадаги тиббиёт марказлари йўқ эмас. Кейинги қадам чет давлатларда грант ва халқаро тиббиёт жамиятлари аъзолик дастурлари­га ҳужжат топшириш бўлади”.

    Бу мақола аввалроқ Uzbekistanʼs club журналида чоп этилганди.

    24.03.2024, 20:53   Изоҳ (0)   61024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Uzbekistanʼs club

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan’s club номли янги журналнинг илк сони тақдим этилди

    19.10.2023, 16:24

    Uzbekistanъс cлуб журналининг янги сонида 20 нафар прогрессив ўзбекистонликларнинг рўйхати эълон қилинди

    19.10.2023, 16:55

    Uzbekistan’s Club мартдан Америка мавсумини бошлади

    01.03.2024, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.