Ижтимоий тармоқларда Қўқонда “бир гуруҳ шахслар бир кишини аямасдан дўппослади” сарлавҳали видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 август куни Қўқон шаҳар “Обод” маҳалласида фуқаро А.Н. ва А.Ғ.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал келиб чиқиб, бир-бирларига жароҳат етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52 ва 183-моддалари тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида келтирилган моддалари енгил тан жароҳати етказиш ва майда безорилик билан боғлиқ.
Аввалроқ Фарғона вилоятида эркак бир гуруҳ дўстлари билан собиқ куёвини дўппослагани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)