Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазаси кучайтирилиши, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Кабул Дусовга чора кўрилиши, такси ҳайдовчилари лицензияси икки баробарга қимматлашиши, Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланиши — “Дарё” нашри бугун, 22 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Тошкентда уй-жойларнинг инвестицион даромадлилиги пасаймоқда
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бу борада таҳлил эълон қилди.
“Агар имкон бўлганида антиквар буюмлар музейини очардим” — Янгиобод бозорида сотувчилик қиладиган собиқ фотосуратчи (фото)
“Дарё нигоҳида” рукнида 15 йилдан буён антиквар буюмлар савдоси билан шуғулланиб келаётган Абдурашид Мадбабаев ҳақидаги фотожамланмани тақдим этамиз.
Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди
Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса вақтида ёлғиз бўлган.
Ўзбекистонда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазаси кучайтирилади
Президент тегишли қонунни имзолади.
Тошкент туманидаги цехда ёнғин содир бўлди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
ДХХ тўрт кишидан 12 минг долларни фирибгарлик билан олган шахсни ушлади
Бу пул эвазига уларни Буюк Британияга ишга юборишни ваъда қилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Кабул Дусовга чора кўрилди
Суд у бошқа фуқарони ҳақорат қилганини исботлади.
Такси ҳайдовчилари лицензияси икки баробарга қимматлашди
Ноябрдан йўловчи ва юкларни ташиш лицензияси билан бирга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун бир йиллик солиқ ҳам ундирилмоқда.
Олмалиқда “Тошкент вилояти сув таъминоти” мутахассиси пора олаётганда ушланди
У оилавий поликлиникадаги қайта ҳисобланган 204 млн сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “академик” мақоми берилади
Президент маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Хоразмга 2025 йили 1,5 млрд доллар инвестиция жалб этилиши режалаштирилмоқда
Президент Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Бойсун ва Узунда каврак, Музработда шоли етиштириш: президент Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди
2025 йили Сурхондарёга 2 млрд доллар инвестиция жалб этиш режа қилинган.
Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланди
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)