• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    Тошкент шаҳрида тўхташ қоидаларини бузган ҳайдовчилар 750 минг сўм миқдорида жаримага тортила бошлади. Бу эса лицензия асосида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларда қатор саволлар юзага келишига сабаб бўлди. “Daryo.uz” такси фаолияти билан шуғулланувчи юртдошларимиз билан боғланиб, уларни ўйлантираётган асосий саволларни жамлади.

    Жарималар кутилмаганда кела бошлаган

    13 ноябрдан Тошкент шаҳрида 3.27 ҳамда 3.28 йўл белгилари ўрнатилган ҳудудларда тўхтаган ҳайдовчиларга жарималар кела бошлагани ҳақидаги хабарларга кўзингиз тушгандир. Ижтимоий тармоқлар айни мазмундаги фото ҳамда видеолар билан тўлиб-тошди.

    Пойтахтдаги йўл юзида жойлашган масжид, емакхона, бозорлар қаршисида тўхтаб турган ёхуд тақиқловчи йўл чизиғи ёки белгиси таъсиридаги ҳудудда автомобилини қолдирган ҳайдовчилар жаримага тортилгани ҳақида почтадан хат олишган ёки Роад24 иловаси орқали хабар топишган.

    Ҳайдовчилар “Дарё” мухбири билан суҳбатда гарчи тақиқловчи йўл белгилари таъсир доирасидаги ҳудуд бўлса-да, машинасини масжид, емакхона, бозорлар қаршисида қолдиришгани учун шу пайтгача жавобгарликка тортилишмаганини айтишмоқда.

    Уларнинг сўзларига кўра, жарималар кутилмаганда кела бошлаган. ИИВ ЙҲХХнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёхуд бошқа ахборот манбаларида қайси санадан 3.27 ҳамда 3.28 йўл белгилари таъсиридаги жойларда қолдирилган автомобилларнинг ҳайдовчиларга жарима қўллаш бошланиши ҳақида огоҳлантириш берилмаган.

    “Тўғри, қоидани бузганмиз, буни тан оламиз. Лекин шу пайтгача машиналаримизни ўша жойда қолдирганимизда жаримага тортилмаганмиз. Агар фалон санадан қоидабузарларни жавобгарликка тортиш бошланади деб огоҳлантиришганида балки қоидани бузмаслик чораларини кўрган бўлармидик.

    Бозорлар, масжидларнинг автотураргоҳлари сиғими жуда кичик. Мажбурлигимиздан йўл четида машиналаримизни қолдирамиз. Агар мана шу муаммо бартараф этилса, тураргоҳлар пулли бўлган тақдирда ҳам шу жойга машиналаримизни қўйиб кетардик. Бу катта миқдорда жарима тўлагандан кўра арзонга тушади барибир”, дейди пойтахт масжидларининг ёнида қоидани бузгани учун жаримага тортилган ҳайдовчилардан бири.

    Йўловчини туширишга тўхтагани учун 750 минг сўм жарима

    Фото: Мадина Нурман

    Тақиқловчи йўл белгилари таъсиридаги жойларда машинасини қолдирганларни ёппасига жавобгарликка тортиш бошлангани лицензия асосида йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларда қатор саволларни юзага келтирган.

    Жаримага тортилганлар орасида 3.27 ҳамда 3.28 йўл белгилари таъсиридаги жойларда онлайн агрегатор орқали такси чақирган мижозларни тушириш ва машинага чиқариш учун атиги бир, бир ярим дақиқа атрофида тўхтаб турган ҳайдовчилар ҳам бор.

    “Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиям бор. Солиқ органида ўзи-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганман, акс ҳолда такси агрегаторлардан буюртма ололмайман. Демоқчиманки, фаолиятим қонуний. Фақат машинамга йўналишсиз таксилар учун кўзда тутилган ягона таниш белгилари ўрнатилмаган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида бир нечта такси агрегаторидан буюртмалар олиб ишлаганим учун автомобилимга улардан ҳеч бирининг бренди ёпиштирмаганман.

    Менга жарима ёзилган куни ҳам такси агрегаторининг иловасида белгиланган жойга бориб мижозни оламан ва кўрсатилган манзилга элтиб қўяман. Жаримага тортилган куним ҳам мижоз иловада белгиланган нуқтага бориб, уни бир оз кутиб турдим. Тахминан бир ярим дақиқача туриб, мижоз чиққач, жойимдан қўзғалдим. Жарима қоғозида ҳам 62 сония турганимдан”, дея воқеа қандай рўй берганини ҳикоя қилади Абдулфаттоҳ исмли таксичи.

    Унинг айтишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга шахсан бориб, масъулларга учрашган. Вазиятни тушунтириб, жаримани бекор қилдириш имкони бор-йўқлиги билан қизиққан.

    “У ерга борганимнинг фойдаси бўлмади, очиғи. Лицензиям борлиги, фаолиятим қонунийлигини тушунтириб бердим. Мен билан суҳбатлашган масъул ходим фақатгина мижозни олиш учун тўхташим мумкинлиги, лекин 3.27 йўл белгиси таъсиридаги жойда мижозни кутиб тура олмаслигимни айтди.

    Бундан ташқари, жаримага тортилмаслик учун фақат лицензия олганимнинг ўзи кифоя қилмас экан. Лицензия билан бир қаторда машинасининг тепасига тўқ сариқ рангли фонарга “ТАХИ” таниш белгиси ўрнатилган, автомобилининг ён эшикларида шахмат тартибида жойлаштирилган қора квадратлардан иборат бўлган композиция ва “Т” ҳарфлари бўлган киракашларгина тўхташ тақиқланган жойда тўхтаб мижозни кутгани учун жаримага тортилмас экан.

    Шунда ҳам тўхташ қоидаларини бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилмаслиги кафолатланмаган экан. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ масъулининг таъкидлашича, лицензия ва таниқлилик белгиларига эга киракашлар жаримага тортилган тақдирда уни фақатгина суд орқали бекор қилиш мумкин экан”, дейди суҳбатдошимиз.

    Таксилар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин эмасми(ди)?

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаси ҳаракатини 10 дақиқагача бўлган муддатга тўхтатиш (ҳаракатсиз ҳолатга келтириш)га – тўхташ, транспорт воситасига йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юк ортиш ёки тушириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳаракатни 10 дақиқадан кўпроқ вақтга атайин тўхтатишга – тўхтаб туриш деб таъриф берилган.

    Бироқ “Дарё”га мурожаат қилган киракашлар йўловчиларни тушириш ёки машинага чиқариш жараёни икки дақиқага ҳам бормаган ҳолатларда ҳам уларга нисбатан жарима ёзилганини айтишмоқда.

    Фото: Мадина Нурман

    “Гоҳида белгиланган жойга борганимизда мижозни 3 дақиқа давомида бепул кутишга мажбурмиз. Шу вақт ичида чиқмаса пулли кутишга ўтилади. Баъзан бу жараён 5-10 дақиқадан жуда кам ҳолатларда бўлса-да ярим соат, бир соатгача чўзилиши мумкин. Агар камералар шақиллатиб жарима ёзишда давом этадиган бўлса, киракашликни йиғиштириб бошқа иш қидиришимизга тўғри келади.

    Аслида масаланинг ечими бор. Ҳаммамиз бугунги кунда лицензия асосида фаолият юритамиз. Акс ҳолда такси агрегатори буюртма бермай қўяди. Лицензия олиш учун OneID тизимидан фойдаланамиз. Кўпчилигимиз лицензияни Ягона дарча орқали олганмиз. Демоқчи бўлганим, барча маълумотларимиз рақамлаштирилган.

    Бугунги кунда давлат ташкилотларининг аҳолига хизмат кўрсатувчи платформалари ҳам OneID тизими билан интеграция қилинганини ҳисобга олсак, жарималарни сараловчи ходимлар бирров базадан лицензиямиз бор-йўқлигини текширса олам-гулистон. Лицензия бўлмаса жаримага тортишса бу бошқа гап. Ҳам солиқ тўлаб, ҳам маълум бир маблағ эвазига лицензия сотиб олганимиздан кейин ҳам жарима тўлаб юришимиз ғирт мантиқсизлик-ку”, дейди Тўлқин Назаров.

    Муаммонинг яна бир ечими

    “Дарё” билан суҳбатда енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи шахслар муаммонинг ечими сифатида яна бир таклифни билдиришди.

    “Бугунги кунда ишлаб турган такси агрегаторларига тегишли иловалардан фойдаланувчи юртдошларимиз 3.27 ҳамда 3.28 йўл белгилари таъсиридаги жойларга такси чақиришлари мумкин. Бунинг оқибати эса отнинг калласидай жарима билан тугаяпти. Рўзғорини тебратиш учун 5-6 сўм топиш илинжида кўчага чиққан киракашлар аксинча чиқимдор бўлиб қолишяпти.

    Аслида бошқа давлатларда бунинг ечими топилган. Масалан, Россияда йўловчилар такси чақиришда тўхташга рухсат этилган жойларни танлашга мажбур. Иловада тўхташ тақиқланган ҳудудни белгилаш имкони йўқ, ваҳоланки билмасдан шундай жойни белгиламоқчи бўлишса, нуқта автомат равишда тўхташ рухсат этилган жойга ўзгариб қолади.

    Бизда ҳам худди шу нарса жорий этилиши керак. Агрегаторлар фаолиятини назорат қилувчи идоралар ҳайдовчилар манфаатини ҳимоя қилиб ўз иловаларига шу янгилик жорий қилишларини талаб қилишса мақсадга мувофиқ бўларди. Қолаверса, айни пайтда юртимизда энг оммабоп бўлган такси агрегатори айнан Россияники ва уларда бу тажриба бегона эмас”, дейди Фарҳод Алиев.

    Бошқа қоидабузарликлар учун жарималар

    Ўзбекистонлик ҳайдовчилар нафақат тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги, балки ўтган ҳафтадан эътиборан хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатлангани, мактаб ва боғчалар жойлашган ҳудудлардан соатига 30 километрдан юқори тезликда машина бошқаргани учун ҳам жаримага тортила бошлаган.

    Илгари айни турдаги қоидабузарликларни қайд қилувчи камералар ўрнатилгани хабар берилган бўлса-да, улар қачондан ишга тушиши айтилмаганди. Шундай экан, барча ҳайдовчиларни бундан буён йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишга чорлаб қоламиз.

    Шунинг баробарида “Дарё” нашри киракашларни қийнаётган, юқорида батафсил очиб берилган муаммога оқилона ечим топилиши, давлатга белгиланган тартибда солиқ ва бошқа йиғимларни тўлаган ҳолда қонуний фаолият юритаётган такси ҳайдовчилари ҳақлигини исботлаш учун судма-суд сарсон бўлиб юришининг олди олиниши, жарималарни сараловчи ходимларнинг озгина эътиборли бўлиши орқали масалани ижобий ҳал қилиш тарафдори эканини билдиради. Таҳририят расмий изоҳлар ва қарши фикрлар учун ҳамиша очиқ.

    22.11.2024, 19:58   Изоҳ (0)   11978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #такси#киракаш#йўловчи ташиш#жарима#камера#йўл белгиси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энди жисмоний шахслар ЯТТ очиб, таксичилик қилиши мумкин

    06.05.2021, 17:22

    Тошкентдаги тирбандликлар шахсий транспорт ва таксиларнинг кўплиги билан изоҳланди

    07.09.2021, 09:28

    Тошкентда такси ҳайдовчиси йўловчи қизнинг юзига мушт туширди. Ҳолат бўйича ИИББ маълумот берди

    10.09.2021, 07:21

    Қаршида такси ҳайдовчилари автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Улар хавфсизлик камари тақмагани сабаб ёзилган жарималардан норози бўлмоқда (видео)

    26.05.2022, 16:44

    Ўзбекистонда энди таксичилар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторига киритилади

    07.07.2022, 17:31

    Тошкент аэропортида такси хизмати бўйича янги тартиб жорий этилади

    09.08.2022, 23:35

    Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний таксичилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди

    16.09.2022, 17:55

    Самарқандда болани итлар ҳамласидан қутқариб қолган такси ҳайдовчиси тақдирланди

    12.07.2023, 08:48

    Фарғонада эркак телефонига жавоб бермаган такси ҳайдовчиси машинасига ғишт отди (видео)

    02.08.2023, 11:02

    Ўзбекистонда энди камера қайд этган жаримага автомобиль эгаси жавобгар бўлмаслиги мумкин

    12.09.2023, 19:53

    Тошкент вилоятида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди (видео)

    04.10.2023, 16:53

    Ўзбекистонда такси хизмати учун нақд пул орқали тўлов қилинганда чек берилиши таъминланади

    07.12.2023, 14:23

    Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги устун мавқеини тан олди

    09.12.2023, 10:14

    Тошкентда такси ҳайдовчисини ўлдирган 24 ёшли йигит 18 йилга қамалди 

    23.01.2024, 21:10

    Тошкентда такси нархлари кескин кўтарилди

    16.02.2024, 18:07

    Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди

    23.04.2024, 13:16

    Ўзбекистонда расмий такси ҳайдовчилари қанча даромад олмоқда?

    18.08.2024, 13:15

    “Жарималарни фуқаролар даромадига қараб қўллаш тарафдоримиз” — “Адолат” партияси вакили

    04.10.2024, 18:45

    Иркутскда мигрантларга такси, савдо ва таълим соҳаларида ишлаш тақиқланди

    15.10.2024, 22:20

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди

    24.10.2024, 12:55

    Тошкентда Lacetti ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    11.11.2024, 23:20

    Радарсиз йўллар, камерасиз чорраҳалар, арзон бензин ва сигнал чалмайдиган ҳайдовчилар. Куала Лумпурда бир кун

    19.11.2024, 07:00

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

    21.11.2024, 12:20

    Такси ҳайдовчилари лицензияси икки баробарга қимматлашди

    22.11.2024, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирларини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.