• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Лондонда “Ўзбекистонлик” фильмининг янги эпизоди премьераси бўлиб ўтди

    18 октябрь куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида III халқаро “Ўзбекистонлик” форуми ўтказилди. Унда “Ўзбекистонлик” фильмининг 4-эпизоди премьераси бўлиб ўтди. 

    Форумда бутун дунёдан келган 200 дан зиёд ўзбекистонлик ватандошлар, Ўзбекистондан ташриф буюрган делегатлар, шунингдек, Буюк Британиядаги нуфузли шахслар, бизнесменлар, дипломатлар ва жамоат арбоблари иштирок этди. Тадбирни ўз кириш нутқи билан Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Муваққат ишлар вакили Бахтиёр Ходжаев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одиль Рено-Бассо очиб берди. 

    “Ўзбекистонлик” форумларининг мақсади – бутун дунё бўйлаб ёйилган ўзбекистонликлар ўртасида глобал нетворкингни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонни интеллектуал, истеъдодли ва меҳнаткаш инсонлар мамлакати сифатида тараннум этиш. Uzbekistan‘s club ижодий жамоаси томонидан ташкил этиладиган халқаро “Ўзбекистонлик” форумлари аввалроқ Берлин (Германия) ва Париж (Франция) шаҳарларида муваффақият билан бўлиб ўтган эди. 

    Форумнинг асосий воқеаларидан бири айни номдаги “Ўзбекистонлик” фильмнинг 4-эпизоди премьераси бўлди. Юз минглаб томошабинларнинг меҳрини қозониб улгурган бадиий-ҳужжатли фильмлар туркуми ўз соҳасида оламшумул натижаларга эришган ватандошларимизнинг ҳикояларини сўзлаб беришда давом этмоқда. Янги, бу сафарги эпизод қаҳрамонлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки директори Камола Маҳмудова ва Кембриж университети биологи, фан доктори Темур Юнусовлар бўлди. Фильм Ёутубе тармоғи ва MY5 телеканали орқали 19 октябрь куни премьера қилинди. 

    Ҳар икки қаҳрамон оддий оиладан чиққан ва тенгдошларига нисбатан оғир болаликни бошдан кечирган. Бироқ бу уларнинг ўзлари орзу қилган марралардан чекинтира олмагани фильмда таъсирчан очиб берилган. 

    24 йилдан буён Европа тикланиш ва тараққиёт банкида фаолият кўрсатаётган Камола Маҳмудова таржимонликдан қандай қилиб банк соҳасига келиб қолгани, бу йўлдаги қийинчиликлар ва тўсиқларни қандай енгиб ўтгани, томошабинга катта мотивация беради.

    “Мен қилолмайдиган ҳеч қандай вазифа йўқ, мен барчасини уддалай оламан. Чегаралар эса фақат миямизда холос”, — дея таъкидлайди у. 

    Бухоролик Темур Юнусовнинг биология фанига бўлган қизиқиши ва орзулари ота-онаси томонидан қўллаб-қувватланмаган. Шундай бўлса-да, у ўз орзулари ва мақсадларидан воз кечмади. 

    Ҳар икки қаҳрамонни боғлаб турадиган энг муҳим жиҳат — уларнинг ўзбекистонлик экани ва ўз Ватанига бўлган муҳаббати.

    “Мен Лондонда яшасам ҳам унинг келажаги ҳақида ўйламайман, уни ўйлайдиганлар бор. Менга Ўзбекистоннинг келажаги муҳим. У ерда ота-онам, яқинларим яшайди. Қўлимдан келса, нега ёрдам бермаслигим керак?”, — дейди Темур.

    “Сквер”даги дарахтлар кесиб ташланган кун ҳаётимдаги энг қора кунлардан бири, — дейди Камола Маҳмудова. — Худди мени машина уриб кетгандек бўлганман. Ахир дарахтлар болаларимизнинг мулки. Унга тегишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар битта кесилган дарахт — болаларимизнинг соғлиғининг бир парчаси кетди, дегани”.

    Фильмда, шунингдек, қаҳрамонларнинг экологик муаммолар, табиат, иқлим ўзгаришлари ва бошқа масалаларга оид фикрлари билан танишасиз. 

    “Биз глобал дунёда яшаяпмиз. Бу бегонанинг муаммоси деган тушунча қолмади, дегани. Хитойдан чиққан вирус бизни ўлдиради, Америкадан чиқаётган заҳарли тутунлар бизни куйдиради. Яъни муаммо — ҳаммамизники. Бундай муаммолар фақат Ўзбекистон ёки қайсидир мамлакатда эмас, бутун дунёда сезилади. Ўзбекистондан бошқа давлатга қочиб бу муаммодан қутула олмайсиз. 

    Келинг, ўз уйимизни саранжом қилайлик. Иқлим ўзгариши муаммоларига қарши курашиш учун ҳар бир одам камроқ истеъмол қилиши лозим. Масалан, сизга иккита кўйлак керак бўлса, ўнта олманг, ярмини олинг. Бу дегани ярмига кетадиган пахта ва бу пахтага кетадиган сув тежалди, дегани. Бирор манзилга машинада эмас, метрода боринг. Шунда сиздан қоладиган карбонат ангидрид камаяди. Ҳаммаси шундан келиб чиқади. Ҳар битта танловнинг қиймати бор. Унинг қийматини болаларимиз тўлайди. Уларга ўз қарзингизни қолдирмоқчимисиз?”, — дейди Темур Юнусов.

    19.10.2023, 20:40   Изоҳ (0)   8236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Берлинда «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди

    01.10.2022, 21:35

    Хориждаги талабалар ҳақида ҳикоя қилувчи  O‘zbekistonlik.Students лойиҳаси йўлга қўйилди

    14.09.2023, 19:34

    Uzbekistan’s Club хориждаги талабалар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди

    16.09.2023, 19:29

    Шавкат Мирзиёев ҳузурида 9 ойда эришилган иқтисодий натижалар маълум қилинди

    19.10.2023, 20:30

    Бойсунда йўл қурилиши натижасида хонадонларга шикаст етгани айтилмоқда. Масъуллар эса масалани пайсалга солмоқда

    19.10.2023, 20:11

    Фарғонада чегарачилар ва фуқаролар ўртасидаги жанжал видеоси эълон қилинди. Ҳодисада икки фуқаро вафот этганди (видео)

    19.10.2023, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.