Ўзбекистонлик.Podcast лойиҳасининг тўртинчи эпизоди меҳмонлари Америкадаги ўзбекистонлик ёш оила: Tesla компаниясида карьера қилаётган Музаффар Ҳамроев ва Муштарий Шарифова.
Муштарий Tesla компаниясининг Германиядаги офисига ишга кирган истеъдодли ўзбек қизи сифатида “Ўзбекистонлик” фильмининг иккинчи эпизоди қаҳрамони бўлган эди. Кейинчалик у турмуш ўртоғи Музаффар билан Teslaънинг бош қароргоҳи жойлашган Америка Қўшма Штатлари Техас штатига кўчиб ўтган.
Суҳбатда Германия ва Американинг фарқлари ва ўхшашликлари, таълим олиш, унинг ҳам йигитлар, ҳам қизлар учун муҳимлиги, хорижда оилавий ҳаёт ҳамда шу каби турли мавзулар кўтарилган.
Модератор — техника фанлари доктори, Kasper, Patrick & Associates компанияси техник директори, муҳандис Асқарали Каримов.
Подкаст бош ҳомийси — Uzum миллий рақамли экотизими.
Uzbekistan’s Club ўз ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Ёшлар ишлари агентлигига, миллатнинг янги қиёфасини яратишдаги ишончли ҳамкорлари бўлмиш — Ucell уяли алоқа операторига, Chevrolet Uzbekistan автомобиль брендига ва Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.
Изоҳ (0)