• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Мусиқа

    Жеймс Кемероннинг қаршилиги ва куйлашдан бош тортган Селин Дион: “Титаник” фильмининг машҳур саундтреки қандай яратилган?

    Хонанда Селин Дионнинг овози улкан кема бортида содир бўлган гўзал, аммо фожиали севги ҳикоясига мос ва ҳамоҳангдир. Аммо аввалига тарихий ҳикояга эстрада қўшиғини киритиш ғояси яхши эмасдек туюлган.

    Фото: The Voice

    Нега дастлаб “Титаник” режиссёри Жеймс Кемерон фильмга замонавий поп жанрида саундтрек ёзиш фикрига қарши бўлган, аммо охир-оқибат фикрини ўзгартирган? Sony Music компаниясининг собиқ раҳбари Томми Моттола тахминларига кўра, киностудия Кемеронга “қўшимча маркетинг воситаси” яратилиши учун босим ўтказган, чунки баъзилар лойиҳа муваффақиятсизликка учрашидан қўрққан.



    Бироқ “Титаник”нинг ижрочи продюсери Жон Ландау бу фикрни рад этиб, Кемерон доим ҳар қандай жанрдаги қўшиқларни кўриб чиқишга тайёр бўлганини таъкидлаган, шунчаки у тарихий драмага поп йўналишидаги қўшиқ мос келишига шубҳа қилган.

    Фото: The Voice

    “Титаник” саундтрекининг бастакори Жеймс Ҳорнер фильм продюсерларига маълум қилмаган ҳолда янги қўшиқ устида ишлай бошлайди. Қўшиқ матнини ёзиш учун у бошқа кинолойиҳаларда бирга ишлаган Уилл Женнингсни ёллайди. Ҳорнер Женнингсга асосий қаҳрамон “Титаник” ҳалокатидан омон қолган ва узоқ йиллар ўца ҳам, кемада топиб, йўқотган севгисини унутмайдиган Роуз ДеВитт Бюкейтер эканлигини айтиб беради.

    Аммо Женнингс кичик ҳикояни тинглаш билан кифояланмайди. У Роуз қаҳрамонини Beatрис Вуднинг таржимайи ҳолидан илҳомланган ҳолда яратилганини билиб олади ва у билан учрашишга қарор қилади (Beatрис Вуд “Титаник” йўловчиси бўлмаган, аммо Роуз сингари санъатга иштиёқи баланд ва мазмунли ҳаёт кечирган оқила аёл бўлган). Вуд ўшанда 103 ёшда эди.

    Фото: The Voice

    “У менинг қўлимни силкиганида, кўнглимда яшашга иштиёқ туйғуси пайдо бўлди. Бу ҳаётимда аввал ҳис этган ва бошимдан кечирган ҳеч қайси бир ҳолатга ўхшамас эди”, деб эслайди Женнингс.

    Бастакор ушбу учрашувдан илҳомланиб, “My heart will go on” номли абадий севги ҳақида қўшиқ ёзади. Мусиқа ва матн тайёр бўлгач, Ҳорнер ва Женнингс қўшиқни қайси хонанда куйлаши ҳақида ўйлай бошлади.

    Фото: The Voice

    Иккаласи ҳам 1991 йилда “Америка ҳикояси 2: Фивел Ғарбга йўл олади” анимацион фильмининг саундтреки учун тингловда иштирок этган Селин Дионни танлайди. Гарчи “Dreams to dream” қўшиғи охир-оқибат Линда Ронстадт томонидан ижро этилган бўлса-да, Канадалик хонанда уларнинг ёдида қолган эди. Бундан ташқари, Дион бир нечта йирик ҳит қўшиқларни, жумладан, 1991 йилда Disney’нинг “Соҳибжамол ва Маҳлуқ” фильмига саундтрекни ижро этган эди.

    Фото: The Voice

    Ҳорнер биринчи марта Лас Вегасдаги меҳмонхонада Селин Дионга қўшиқни пианинода чалиб беради, аммо куй хонандада яхши таассурот қолдирмайди. Шунингдек, Селин яна бир бор саундтрек айтиш нияти йўқ эди. Ҳорнер пианинода куйни чалаётган пайтда хонанда ўзининг турмуш ўртоғи Рене Анжелилга қарата: “Мен бу қўшиқни куйламайман” дейди.

    Аммо Анжелил куйни эшитар экан, асар рафиқаси учун жуда мос эканини тушунади ва Ҳорнерга Селин демо версиясини ёзишга розилигини айтади. Бундан Дионнинг жаҳли чиқади, аммо эрининг айтганига рози бўлади. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, улар Нью Йоркдаги студияга учиб келади.

    Фото: The Voice

    Ҳорнер Дионга “Титаник” сюжети ҳақида қисқача айтиб беради ва хонанда вокал кабинасига киради. Эшитган севги ҳикояси қаттиқ таъсир қилган Селин қўшиқни бир уринишда тўлиқ ижро этиб беради.

    “Ҳамма йиғлай бошлади, мен ҳам эшитган ҳикоямдан таъсирланиб, кўзларимга ёш олдим“, деган эди хонанда интервьюлардан бирида.

    Фото: The Voice

    Жеймс Кемерон охир-оқибат мазкур қўшиқнинг саундтрек бўлишига рози бўлди ва фильмни “My heart will go on” куйи билан бирга қўйиб берганда Селин Дион узоқ вақт йиғлаб олди.

    21.11.2024, 16:50   Изоҳ (0)   21343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Титаник»#Селин Дион

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардор Милано «Голос» лойиҳаси финалига чиқди

    24.12.2016, 15:31

    Болливуднинг машҳур «Ўткинчи дунё» фильми ҳақида 10 та факт

    11.06.2020, 09:26

    Фотожамланма: Жаҳон юлдузлари ҳамда уларга тегишли хусусий ороллар

    31.07.2020, 20:57

    Фильм қаҳрамонлари томонидан тақилганидан кейин тарихда афсона бўлиб қолган тақинчоқлар

    11.11.2020, 14:47

    Ҳақиқий кемани ўрганиш учун сув остига шўнғиган режиссёр, аёллар турганда қутқарилишни ўзига эп билмаган қария. «Титаник» фильми ҳақида 15 факт

    03.10.2021, 20:48

    Қамоқхонада туғилган, 200 долларга баҳоланган ва шкафда ухлаган: Машҳурликка қийинчилик ва оғир меҳнат эвазига эришган актёр ва актрисалар (фото)

    10.11.2021, 12:46

    Оналик бахтини ҳис қилиш учун турли қийинчиликлардан ўтган машҳур аёллар (фото)

    16.02.2022, 11:26

    Биргина қўшиғи ортидан умрининг охиригача етадиган даромад олган юлдузлар (видео)

    15.03.2022, 12:58

    Хит бўлган биргина қўшиғи туфайли умрининг охиригача етадиган бойлик орттирган юлдузлар (видео)

    11.12.2022, 16:08

    «Титаник» фильми ҳақидаги кадр ортида қолиб кетган ҳайратланарли фактлар

    17.12.2022, 17:50

    “Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 10 та саундтрек — бу хит қўшиқлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди

    12.03.2023, 18:47

    Афсонавий “Титаник” фильми ҳақида кадр ортида қолиб кетган қизиқарли фактлар

    18.11.2023, 15:24

    “Кул, бахтли бўл! Ким билади, эрта келадими, йўқми?”. “Ўткинчи дунё” ҳинд фильми суратга олинганига 20 йил тўлди (фото, видео)

    30.11.2023, 12:45

    Хонанда Селин Дион ўзи чалинган бедаво касалликнинг симптомлари ҳақида сўзлаб берди (видео)

    12.06.2024, 17:20

    “Титаник”да Розанинг онаси ролини ижро этган актриса ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    21.09.2024, 15:55

    Кетрин Зета-Жонс 55 ёшда: машҳур актриса йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    27.09.2024, 15:45

    “Титаник”да Роуз ва Жек жон сақлаган эшик саҳнаси қандай суратга олинган эди?

    02.10.2024, 11:55

    Комедик ролларни ҳам маромига етказиб ижро этган драматик актёрлар

    03.10.2024, 19:03

    Кейт Уинслетнинг муваффақият тарихи: Доим тўлалигидан уялган қиз қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    08.10.2024, 09:50

    Россияда қозоғистонлик “қонундаги ўғри” ўлик ҳолда топилди 

    10.10.2024, 12:15

    Ижод азоби: образи реал чиқиши учун актёрларни чидаб бўлмас даражада қийнаган режиссёрлар 

    24.10.2024, 15:58

    Кўпчилик эътибор бермаган, аммо фильмдаги кўп нарсани тушунтириб бериши мумкин бўлган қизиқарли деталлар

    30.10.2024, 13:35

    Леонардо Ди Каприо 50 ёшда: нима учун актёр ҳалигача оила қурмаган ва бўлажак рафиқаси қандай бўлиши керак?

    11.11.2024, 09:56

    “Титаник” юлдузи Билли Зейн биографик фильмда марҳум актёр Марлон Брандо образини яратди

    02.11.2024, 11:20

    “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”. Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида

    11.11.2024, 17:57

    Леонардо Ди Каприо 50 йиллик юбилейини қандай нишонлади? (фото) 

    13.11.2024, 14:50

    Леонардо Ди Каприонинг гаражига саёҳат: актёр қандай автомобилларга эгалик қилади? (фото)

    14.11.2024, 12:40

    Машҳур фильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган муҳим деталлар

    18.11.2024, 11:35

    “Жеки Чанни ота-онаси 200 долларга сотмоқчи бўлган”. Жаҳон юлдузларининг қийинчиликларга таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    19.11.2024, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.