Криминал доираларда Леха Семипалатинский номи билан танилган 66 ёшли қозоғистонлик “қонундаги ўғри” Айткали Маймушев Россиядаги колониялардан бирида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “Прайм Крайм” хабар берди.
Маймушев жазони Карелия Республикасининг (Россия субъекти) Надвоици қишлоғидаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтаган. У 2022 йил январь ойида Москвадаги барлардан бирида ҳибсга олинган. Шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида ундан метадон моддаси топилган.
Айткали Маймушев Леха Маймиш, Леха Семипалатинский ва Титаник тахаллуслари билан криминал доираларда машҳур. У жазо муддатини Россия ҳудудида ўтаётганди.
Маймушев 2023 йил ёзда Москва шаҳар суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. У “жиноят иэрархиясида юқори лавозимни эгаллаш” ва гиёҳванд моддалар савдосида айбдор деб топилганди. Суд 1997 йилдан бери у Ленинград, Иваново, Москва вилоятлари, Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа ҳудудларида “жиноий фаолиятнинг турли соҳаларини” назорат қилганини аниқлаган.
Изоҳ (0)