• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Хит бўлган биргина қўшиғи туфайли умрининг охиригача етадиган бойлик орттирган юлдузлар (видео)

    «Wday» нашри бир уринишда катта шон-шуҳратга эришган, аммо шундан сўнг кўринмай кетган қўшиқчилар ҳақида маълумот беради. Бироқ уларнинг кейинги тақдири ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ, энди улар бундай муваффақиятли дебютдан кейин тер тўкиб меҳнат қилмаса ҳам бўлади: атиги битта қўшиғи умрининг охиригача етадиган пул олиб келган.

    PSY ва Селин Дион

    PSY ва Селин Дион
    Фото: Legion Media

    PSY — Gangnam Style, 2012 йил

    2012 йил 24 ноябрда жанубий кореялик хонанда PSY (ёки Пак Че Сан) бой ва машҳур бўлиб уйғонди: унинг Gangnam Style қўшиғига ишланган клипи YouTube тарихидаги энг кўп кўрилган видеога айланди. Хит ҳар ҳафта тобора оммалашиб борди ва 2014 йилда уни 2 миллиарддан ортиқ одам томоша қилди, шу сабабли Google яратувчилари сайтдаги ҳисоблагич кодини кўтаришга мажбур бўлишди. Бундай рақамлар билан қўшиқчи Гиннеснинг рекордлар китобига, шу жумладан, «Интернетда биринчи 24 соат ичида энг кўп кўрилган видео» номинациясига эга бўлди.

    Аммо энг қизиғи шундаки, Gangnam Style Пак Че Сан фаолиятидаги ягона муваффақиятли хит бўлиб қолди. Ундан сўнг у яна 7 та композиция чиқарди, аммо улардан кўп даромад ололмади.

    Готе ва Кимбра — Somebody That I Used to Know, 2011 йил

    Австралиялик қўшиқчи Готе (ёки Воутер де Баккер) 2011 йил июль ойи бошида бутун дунё эътиборини тортди. У Янги Зеландия юлдузи Кимбра билан бирга ижро этган Somebody That I Used to Know қўшиғига ишланган клип дарҳол интернетда машҳур бўлди. Бир йил ўтгач, композиция барча мусиқий жадвалларда етакчиликни давом эттирди ва Billboard журнали уни 1-рақамли хит деб номлади. Шу билан бирга, Готенинг ўзи ҳам энг истеъдодли ва юқори ҳақ тўланадиган мусиқачилардан бири деб атала бошлади.

    Бироқ қўшиқчи Somebody That I Used to Know муваффақиятини такрорлай олмади. Кейинги беш йил давомида ҳеч ким Готени эсламади ҳам. Айтишларича, қўшиқчи карьерасида танаффус қилишга қарор қилган.

    Las Ketchup — The Ketchup Song, 2002 йил

    2002 йилда Las Ketchup квартетидаги испан опа-сингиллар бутун дунёга машҳур бўлди. Улар Асереже хитини, сўнгра унинг инглизча версияси — The Ketchup Song қўшиғини тақдим этишди. Қизиқарли қўшиқнинг мотиви ва қизларнинг ўша пайтдаги рақслари замонавий эстрададан узоқ одамларга ҳам таниш эди.

    Шон-шуҳрат тўлқинида гуруҳ Hijas Del Tomate альбомини чиқарди ва кейин ... аста-секин сўна бошлади. 2006 йилда Las Ketchup’нинг иккинчи диски чиқди, бир мунча вақт ўтгач эса гуруҳнинг тарқалиши маълум бўлди. Вокалчилар ҳозир нима қилаётгани маълум эмас. Аммо улар ўзлари учун идеал яшаш шароитларини яратишга муваффақ бўлганлари аниқ.

    Селин Дион — My Heart Will Go On, 1997 йил

    Селин Дион мусиқий карьерасини 80 йилларнинг бошларида бошлаган, аммо 1997 йилда Голливуднинг энг бой юлдузларидан бирига айланди. Ҳаммаси «Титаник» фильмининг саундтреки My Heart Will Go On қўшиғини ижро этиши туфайли. Бу қўшиқ ҳозиргача хонанданинг ўзига хос ташриф қоғози бўлиб, уни деярли барча таниқли санъаткорлар куйлаб кўрган. Аммо тан олиш керакки, Селин томонидан ижро этилган хит ҳали ҳам энг аълоси бўлиб қолмоқда.

    Ҳозирда Дионнинг 20 дан ортиқ альбоми бор. У ҳали ҳам гастролларда ва мухлисларни хурсанд қилиш билан банд: 2018 йил май ойида юлдуз «Дедпул-2» фильми учун Ashes саундтрекини ижро этди.

    Los del Rio — Macarena, 1993 йил

    Испаниянинг Los del Rio гуруҳи 1992 йилда машҳур Macarena қўшиғини ва у учун махсус яратилган рақсни тақдим этди. 1996 йилда қўшиқ Америкада хит даражасига кўтарилди ва Los del Rio пластинкасини 4 миллиондан ортиқ одам сотиб олди.

    Аммо, афсуски, Los del Rio йигитлари шундан кейин бу каби хит чиқара олмади. Ҳатто уларнинг Macarena Christmas ва Baila Baila қўшиқлари ҳам катта омад олиб келмади.

    Kaoma — Ламбада, 1989 йил

    Франциянинг Kaoma гуруҳи мусиқачилари биринчи қўшиғи чиқиши биланоқ бой ва машҳур бўлиб кетди. Бу хит тарихга кирди ва асрнинг энг машҳур қўшиқларидан бирига айланди. Бундай натижага 80 йилларнинг охирида интернетга клип юклаш орқали 24 соат ичида бойиб кетишнинг иложи бўлмаган вақтда эришилди. Бундан келиб чиқадики, санъаткорлар ҳашаматли уйлар ва машиналарни фақат бутун дунё бўйлаб гастрол сафарларида топган пулларига сотиб олишган, деб тахмин қилиш мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Gangnam Style, Мр.Сахобеат сингари қўшиқлари бир кунда хит бўлган ижрочилар ҳозир нима билан банд? (видео)
    • Рианна, Кайли Женнер ва Psy: жаҳон бизнесига таъсир ўтказаётган юлдузлар (фото)

    11.12.2022, 16:08   Изоҳ (0)   49743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Антонио Бандерас «Шрек» мультфильмининг экранларга қайтишига ишора қилди

    11.12.2022, 13:50

    Instagram: Алла Пугачёвага айланган Дилноза Кубаева, Севинч Мўминова имижини ўзгартирди, ҳамкасбларига «тош отган» Нилуфар Ҳамидова

    10.12.2022, 22:46

    Скарлетт Йоханссон, Лесли Хемилтон ва эгизаги бор бошқа машҳурлар (фото)

    10.12.2022, 21:41

    «Менинг энг хавфли душманим ўзим эканимни биламан» — актриса ва хонанда Линдси Лоҳан 3 ёшида бошланган карьерасидаги туб бурилишлар ҳақида

    10.12.2022, 18:22

    Instagram: Ойхон Ифорзода ҳаётидаги қувончли кун, кўпкарида қатнашган Ҳосила Раҳимова, орзуси ушалган Лола

    09.12.2022, 22:45

    Фильмдаги қаҳрамонларига ўзларининг дидига ишониб кийим танлаган актёр ва актрисалар (фото)

    09.12.2022, 21:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.