• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Титаник» фильми ҳақидаги кадр ортида қолиб кетган ҳайратланарли фактлар

    Жеймс Кемероннинг «Титаник» фильми касса рекордини ўрнатиб, 1998 йилда «Оскар»нинг кўплаб статуэткаларини қўлга киритди ва поп маданиятининг асосий қисмига айланди.

    Бугун Америка Қўшма Штатларида кенг кўламли картина премьераси бошланганига роппа-роса 25 йил бўлди. Йиллар ўтади, аммо «Титаник» фильми Титаник кемасидан фарқли равишда «чўкмас» бўлиб чиқди. Муҳим сана шарафига фильм ҳақидаги энг қизиқарли фактлар сизни оламшумул воқеага янгича қарашга мажбур қилади.

    Титаникда ҳақиқатан ҳам Доусон фамилияли одам бўлган

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Жек Доусон — бутунлай тўқима қаҳрамон, бироқ ҳақиқий кема бортида худди шундай фамилияли шахс бўлган (йўловчининг исми Жозеф эди). Йигит 23 ёшда бўлган, фильм премьерасидан сўнг унинг қабри зиёрат қилинадиган машҳур жойга айланди. Жеймс Кемероннинг ўзи ҳақиқий Доусон ҳақида фильм суратга олингандан кейин билганини ва қаҳрамон номини Ди Каприо ўйлаб топганини таъкидлайди.

    Линдси Лоҳан фильмда рол ўйнаши мумкин эди

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Фильм чиққанида 8 ёшда бўлган 2000 йилларнинг юлдузи Линдси Лоҳан «Титаник» фильмида эпизодик ролда чиқиши мумкин эди. Жек Доусон йўловчи қизалоқ билан рақсга тушган пайтни эсланг. Маълум бўлишича, Кемерон Линдси Лоханга бу ролни бериш фикридан қайтган, чунки унинг малла сочлари Роуз ва унинг онаси Рутни эслатарди. Томошабинлар қизалоқни Роузнинг қариндоши деб ўйламасликлари учун қаҳрамонни Александра Оуэнс-Сарно ўйнайди.

    Каютада қолган кекса турмуш ўртоқлар ҳақиқий прототипларга эга эди

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Юракни эзувчи бу лаҳзани эсласангиз керак: кекса эр-хотин чўкаётган кемадан кетишни ўйламай, каютадаги каравотда биргаликда ҳалок бўлади. Қаҳрамонларга асос бўлган одамлар Исидор ва Ида Штраусс бўлган. Эр-хотин 40 йил турмуш қурган ва гувоҳлар айтганидек, улар доимо бирга бўлишга ҳаракат қилган. Шунингдек, Исидорга қутқарув қайиғига чиқиш таклиф қилингани, бироқ у бортда аёллар ва болалар бўлган пайтда бундан бош тортгани маълум. Ида ҳам кемани эрисиз тарк этишни хоҳламайди. Севишганларни охирги марта кемада кўришган: улар креслоларида ўтирган ҳолда бир-бирларининг қўлларини ушлаб олишган. Штрауслар Macy’s дўконларига эгалик қилган. Ҳозирда ҳам универмагнинг биринчи қаватида уларга бағишланган ёдгорлик лавҳасини кўриш мумкин.

    Кема 02:20 да чўкади, фильмда эса соат 02:15 ни кўрсатмоқда

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Кемероннинг фильми уч соатдан ортиқ давом этади. Қизиғи шундаки, кема ҳалокат содир бўлган пайтдан бошлаб океанга чўкиши учун 2 соат 40 дақиқа вақт ўтади. Бошқача қилиб айтганда, Титаник фильмда тасвирлангандек тез чўкмаган. Лайнер соат 23:40 да айсберг билан тўқнашган ва 02:20 да батамом сув остида қолган. Режиссёр томошабинлар эътиборини соатга қаратади – миллар 02:15 ни кўрсатади, яъни улкан кеманинг сув остига ғойиб бўлишига атиги беш дақиқа қолди. Финалда Роуз ва Жек кемада учрашганда соат ҳали ҳам 02:20 ни кўрсатади — лайнердаги вақт абадий тўхтайди.

    Фильм охиридаги Фабриционинг пичоғи у Жек билан картада ютиб олган пичоқ эди

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Маълумки, фильм бошида Жек ва унинг дўсти Фабрицио карта ўйнашади. Омад уларга кулиб боқади: бир неча дақиқадан сўнг йигитларнинг чўнтагида Титаникка чиқиш чипталари, нақд пул, соат ва пичоқ бор эди. Фильм охирида Фабрицио худди шу пичоқ билан қутқарув қайиғининг арқонларини кесиб ташлайди. Бундан ташқари, столдаги соат 11:53 ни кўрсатиб турибди: дўстлар кемага чиқиб олиши учун роппа-роса 7 дақиқа вақтлари бор, кема эса соат 12:00 да жўнаб кетиши керак.

    Пириллдоқ ўйнаётган бола саҳнаси ҳақиқий суратдан олинган

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Фильмда эътибордан четда қоладиган кичик, аммо муҳим тафсилотларнинг бутун палитраси мавжуд. Улардан бири — Жек биринчи синф палубасига йўл олаётганида, пириллдоқ ўйнаётган боланинг эътиборга арзимайдиган саҳнаси. Суратга олиш жараёнида режиссёр 1912 йил 11 апрелда ирландиялик иэзуит руҳонийси ва фотограф Френсис Браун томонидан олинган суратдан фойдаланган. Суратда 6 ёшли Робертнинг ўша пайтдаги анъанавий ўйинчоқни ўйнаб завқлангани тасвирланган. Браун ҳалокатнинг гувоҳи бўлмаган, чунки эркак кема юрмасидан аввал ундан тушиб қолган. Болакай отаси билан бирга тирик қолганлар орасида бўлган, аммо ҳалокатдан кўп ўтмай, Роберт бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этади.

    Фильмдаги спиртли ичимлик туфайли омон қолган ошпаз ҳақиқий одам ҳикоясига асосланган

    Ҳақиқий йўловчи ҳаётига асосланган яна бир кичик қаҳрамон — бу кема ҳалокати пайтида флягадан ичадиган ошпаз. Кемерон икки соат совуқ сувда қолиб, тирик қолган ошпаз Чарльз Жон Жовиннинг ҳикоясидан илҳомланган. Бу одам кемани тарк этганларнинг сўнгги омон қолгани эди. Чарльзнинг ўзи аввалроқ ичган спиртли ичимлик туфайли музли океандан азият чекмаганига ишонади.

    Кемерон фильмга қўшиқ киритишни режалаштирмаган, бироқ Селин Дионнинг овози унинг фикрини ўзгартирган

    Мусиқа бўйича ёрдам сўраб Кемерон бастакор Жеймс Хорнерга мурожаат қилади. Режиссёр фильмнинг вокалсиз оҳангларга эга бўлишини хоҳлаётгани маълум эди. Бироқ Хорнер Селин Дион билан My Heart Will Go On қўшиғини ёзади. Кемерон бастакорнинг таклифига рози бўлади, 25 йилдан кейин бу унинг энг тўғри танлови бўлиб чиқади. Қўшиқ фильм билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, «Титаник»ни канадалик ижрочининг таниқли овозисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    Оригинал фильмда тунги осмон нотўғри тасвирланган ва 2012 йилда ўзгартирилган

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Кўплаб ишончли деталларга қарамай, фильм хатолардан холи эмасди. Мисол учун, Роуз эшик парчасида ётиб, юлдузларга қараган пайтни эсланг. Энг зийрак томошабинлар қаҳрамон 1912 йилдаги осмонни кўрмаганлигини пайқашди. Америкалик астрофизик Нил деГрассе Тайсон режиссёрни тегишли тузатишлар киритишга кўндиради. Охир-оқибат Кемерон олимдан юлдузларнинг аниқ жойлашувини юборишни сўрайди. 2012 йилда, фалокатнинг 100 йиллиги муносабати билан «Титаник»нинг қайта экранларга чиқарилишида тунги осмон замон ҳақиқатига мосланади.

    Кекса Роузнинг ити кема ҳалокатидан омон қолган померан кучукларига ҳурмат юзасидан кўрсатилади

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Кекса Роузнинг қўлларида оқ шпиц кўрсатилган. Аслида мазкур зотни танлаш тасодифий эмас. Ҳалокатдан омон қолган учта итдан иккитаси померан кучуклари эди. Лайнер чўкаётганда йўловчи итларни уйчаларидан чиқариб юборади. Лекин афсуски, бу саҳна фильмнинг якуний қисмига киритилмаган.

    Сценарийда ҳақиқий омон қолганларнинг иқтибослари мавжуд

    Жеймс Кемерон сценарийга кема ҳалокатидан омон қолган ҳақиқий одамларнинг ибораларини киритади. Жек Роузни денгизга сакрашидан тўхтатмоқчи бўлган ажойиб манзарани эсланг. Қаҳрамон қизга бир пайтлар муздек сувга тушиб кетганини айтади ва бу дардни бутун вужудини тешган мингта пичоқ билан солиштиради. Мазкур иқтибос кема капитанининг иккинчи ёрдамчиси Чарльз Гербер Лайтоллердан олинган бўлиб, у кема ҳалокати пайтида ўз тажрибасини худди шундай тасвирлаб берган.

    Жеймс Кемерон кема қолдиқларини кўриш учун ўзи сувга шўнғийди

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Фалокат ҳақида фильм суратга олиш ғояси режиссёрга машҳур кема қолдиқларини топган гуруҳни бошқарган америкалик тадқиқотчи Роберт Баллард билан учрашгандан сўнг келган. Кемерон сувга бир ёки икки эмас, балки 12 марта шўнғийди. Режиссёр лайнерни кўздан кечиради, суратга олади ва фожиали воқеага тобора сингиб кетади. Фильмда режиссёр суратга олган кадрлар намойиш этилади, бу эса «Титаник»ни янада реал қилиб кўрсатади.

    Роузнинг портрети ва Жекнинг папкасидаги бошқа расмларни Жеймс Кемероннинг ўзи чизган

    Фото: Фильм.ru

    Фото: Фильм.ru

    Қизиғи шундаки, эскизларни яратувчи қўл умуман Ди Каприога эмас, балки Кемероннинг ўзига тегишли. Режиссёр нафақат Роузнинг портретини, балки Жекнинг барча эскизларини ҳам ўзи чизган. Бундан ташқари, Ди Каприо ўнақай, Кемерон эса чапақай. Экранда реал кўриниши учун режиссёр тасвирларнинг аксини кўрсатади.

    Мавзуга доир: 

    • Голливуднинг ҳанузгача «Оскар»га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото)
    • Ҳамманинг оғзида «Уэнздей»: нима учун Аддамслар оиласининг ғамгин қизи ҳақидаги сериал рекордларни янгиламоқда?
    • Кинотавсия: оғир дамларда дардингизга малҳам бўлиши мумкин бўлган ажойиб фильмлар

    17.12.2022, 17:50   Изоҳ (0)   32057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамманинг оғзида «Уэнздей»: нима учун Аддамслар оиласининг ғамгин қизи ҳақидаги сериал рекордларни янгиламоқда?

    16.12.2022, 17:45

    Кинотавсия: оғир дамларда дардингизга малҳам бўлиши мумкин бўлган ажойиб фильмлар

    15.12.2022, 14:52

    Актёрлар томонидан импровизация қилинган ва картинанинг культ саҳнасига айланган машҳур фильмлардаги кадрлар (видео)

    14.12.2022, 13:30

    Жонни Депп «Кариб денгизи қароқчилари» фильмига қайтмоқда. Лекин осонлик билан эмас

    12.12.2022, 19:45

    «Гарри Поттер» мухлисларининг жиддий саволларига сабаб бўлган фильмдаги баъзи кадрлар (фото)

    11.12.2022, 10:53

    Disney маликаларининг кўпчилик эътибор бермаган ғалати жиҳатлари (фото)

    10.12.2022, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.