• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Кейт Уинслетнинг муваффақият тарихи: Доим тўлалигидан уялган қиз қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    Британиялик актриса Кейт Уинслет 5 октябрь куни 49 ёшини нишонлади. Ҳозирда актриса фотошопдан воз кечиб, гўзаллик стандартларини тан олмайди ва аёллигидан фахрланиш қандай бўлишини яққол намойиш этади.

    Уй театри ортидаги ҳаёт

    Ҳар бир киши актёр бўлган оилада яшаш осон эмас. Бобоси билан бувиси кичкина уй театрида спектакллар қўяр, саҳна ортида эса ота-онаси, холалари ва опаларининг ҳаёти ўтарди. Кейт актёрлик мактабида ўқийди, рекламаларда суратга тушади, аммо туғма истеъдодига унчалик умид қилмасди. Чунки қоматидан жуда уяларди: у бир оз семизроқ, йирик суякли ва анча бўйчан эди. У ҳеч қачон катта орзулар қилмаган ва болалигидан уй бекаси бўлишга тайёргарлик кўрган.

    Ўта қизиққон ва ижодкор оила унга кулгили семиз қаҳрамонларнинг ролларини башорат қиларди. Лекин бир куни, бир амаллаб корсетга сиққан, оч ҳолда, яна бир навбатдаги парҳезнинг қоқ ўртасида актёр Стивен Тредра билан танишиб қолади ва ота-онасининг уйини тарк этади.

    Катта ҳаёт

    Стив ҳақиқий юлдуз эди. Кейинчалик Кейтнинг дўстлари айтишича, унинг 30 ёшли таниши ўзининг севган қизи орқали ўзини кўрсатишни истаган. Бироқ Уинслетнинг ўзи ҳар доим Стивдан миннатдор эди. Йигити билан оддий актёрлик ҳаётини бўлишарди: шаҳарнинг чеккасидаги квартира, ярим нархда иккинчи даражали сабзавотлар, кастинглар ва энг муҳими — битта том остидаги орзулар: порлоқ келажак, катта оила ва Стивнинг “Оскар” оладиган карьераси ҳақида.

    Ҳа, Стив “Оскар” ҳақида орзу қиларди, Кейт эса болалар тарбиялашни ўйларди. Лекин бир куни навбатдаги кастингдан кейин кутилмаганда Питер Жексоннинг психологик триллеридаги “Самовий махлуқлар” фильмида рол олади. Ўшанда 1994 йил эди. Улар уч йил ўтгач, деярли бутун дунё Кейтни танишини ҳали билишмасди. Аммо биринчи муваффақиятнинг ўзиёқ келишмовчиликларга сабаб бўлади.

    Стив севгилисининг муваффақиятидан хафа бўлади, Кейт эса буни тушунмайди. Уинслетнинг кинодаги дебюти омадли чиқади, шундан кейин Стив ажралиш қарорини эълон қилади.

    “Титаник” палубасидаги ўзгариш шамоли

    Бироқ кўп ўтмай Стив унга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилади. Аммо учрашувга келганида у маст эди ва оғир касаллигини, яқинда вафот этишини айтади. Эртасига Кейт бир қарорга келади – Стив билан охиригача бирга бўлади. Аммо ҳаммаси аввалгидек бўлмасди. Кейтнинг ҳаётидаги энг катта ўзгариш унинг катта кинода ўзини чинакамига кўрсатишга бўлган иштиёқи эди.

    Бир куни эрталаб агент қўнғироқ қилиб, “Титаник” фильмининг кастингига шошилинч тайёргарлик кўриш кераклигини айтади. Жеймс Кемерон улкан лойиҳани бошлаб юборганди. Кейт ҳали сценарийни охиригача ўқиб бўлмасдан, ўз қаҳрамони ҳаёти билан яшай бошлайди. Агент унга озишни тавсия қилади. Кейт фақат ўзи керак деб билган даражада вазн ташлайди, лекин бир грамм ҳам кўп эмас.

    “Титаник” премьерасида Кейтни кутишмайди. Ўша куни у яқин инсонлари билан бирга Стив билан видолашаётган эди. Бир неча кундан кейин у яна ишга шўнғиб кетади.

    Марокашча муҳаббат ва инглизча ажралиш

    Бир йил ўтгач Уинслет суратга олиш ишлари билан Марокашга жўнаб кетади. У ердан бармоғида никоҳ узуги билан қайтади ва кичик бир протестант қишлоғида режиссёр ёрдамчиси Жим Триплтон билан турмуш қуради. Ўша вақтда Жим Кейтга айрилиқни енгиб ўтишда ёрдам бериб, унга ғамхўрлик қилади — буни ҳатто Голливуд эртакларидаги ҳар қандай малика ҳавас қилган бўларди. Аммо Жим бир нарсани қабул қила олмайди: Уинслет жуда истеъдодли ва машҳур эди, у эса бутун умр юлдузнинг эрини сифатида унинг соясида қолиб кетарди.

    Қизи Мия туғилишидан кўп ўтмай, Жим Кейтнинг бойлигининг ярмига эга бўлган ҳолда уйдан чиқиб кетади.

    Ўзгаришлар йўли

    Ҳомиладорликдан кейин Кейт анча семиради ва бир озгина вазн ташлай олади — у 169 см бўйига 60 килограмм эди, аммо ўзини қаттиқ танқид қилишни тўхтатади. “Таниган эркакларим нега аёллар жозибали бўлишни озғин бўлиш билан тенглаштиради, деб ҳайрон бўларди. Мен ҳам буни ҳеч қачон тушунмайман, эҳтимол. Умуман олганда, энг яхши парҳез — бу бахт. У туфайли сиз на озғин, на семизсиз, аксинча идеал бўласиз!”, дейди актриса. Тез орада, ҳаётга яна муҳаббат қўйган ва гўзаллашган Кейт “Америкача гўзаллик” фильми режиссёри Сем Мендес билан танишади.

    Сем ва Кейт 2001 йил ёзида актриса Эмма Томпсоннинг уйидаги базмда танишиб қолади. Сем ундан аввал Калиста Флокхарт ва Рейчел Вайс билан узоқ муддатли муносабатда бўлган, лекин ҳеч бирига турмуш қуриш таклифини бермаган. Кейт эса танишгандан сўнг тезда қизи Мия билан бирга Нью Йоркка, Семнинг ёнига кўчиб ўтади.

    Уинслетнинг айтишича, у Мендесни бир кўришдаёқ ёқтириб қолган. Тўйларидан сўнг, жуфтликнинг ўғли туғилади. Бу никоҳда Кейт ниҳоят кутган “Оскар” мукофотини “Китобхон” фильми учун қўлга киритади. Етти йил давомида Кейт ва Сем идеал оиланинг ажойиб намунаси эди, аммо уларнинг ажралиши ҳақидаги янгилик ҳамма учун кутилмаган бўлади. Айтишларича, актриса ва машҳур режиссёрнинг ажралишининг сабабларидан бири “Вики Кристина Барселона” ва “Дориан Грэй” фильмларида рол ўйнаган Ребекка Холл бўлган.

    Ажралишга қарор қилган жуфтлик бу жараёндан шоу ясашни хоҳламади. Ҳеч қандай миш-мишлар ва шов-шувли ажрашиш бўлмади. Ҳар бирининг ўз йўлидан кетиш вақти келганди. Улар ўртасидаги муносабатларнинг таъсирли нуқтаси эса “Ўзгариш йўли” фильми бўлди — бу, Мендес, Уинслет ва яқин дўстлари ДиКаприонинг биргаликдаги иши эди.

    Оролдаги миллионер

    2011 йил ёзида Кейт Неккер оролида дам олади, у ерда миллионер Эдвард Абел Смит (Нед Рокнрол) яшарди — у машҳур тадбиркор Ричард Брансоннинг жияни. Кейт ва Нед оролдан биргаликда кетишади. Улар 2012 йил декабрда Нью Йоркда турмуш қуради. Бир йил ўтгач эса уларнинг ўғли Беар туғилади.

    08.10.2024, 09:50   Изоҳ (0)   8540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кейт Уинслет#актриса#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео) 

    13.11.2023, 14:05

    Таниқли актриса Асал Шодиева оғир жудоликка учради

    11.12.2023, 12:34

    Пластик жарроҳликдан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгарган турк актрисалари (фото)

    26.12.2023, 12:52

    Ноодатий гўзаллиги туфайли ҳаёти жаҳаннамга айланган совет даврининг соҳибжамол актрисалари (фото)

    31.12.2023, 14:20

    “Муҳташам юз йил” сериалининг бошқа образларда таниш қийин бўлган актёр ва актрисалари (фото)

    06.02.2024, 16:27

    Турк кино юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг Истанбулдаги ҳашаматли уйига саёҳат (фото)

    22.02.2024, 12:53

    Француз киносининг машҳур жуфтликлари ҳозирда қандай кўринишга эга? (фото)

    12.03.2024, 15:50

    “Эринг севмаса, итга ҳам керагинг бўлмаса мендами айб, деди”. Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновнинг “бошини айлантирган” енгилтак актриса ҳақида сўзлаб берди...

    11.03.2024, 11:50

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    “Миш-мишлар ичида яшайман” — 18 ёшида она бўлган, қўшиқчиликда омади келмаган ва раққосалиги сабаб актрисага айланган Зарина Низомиддинова 35 ёшда (фото)

    02.04.2024, 11:50

    Профессионал хонанда, маҳоратли актриса ва икки ўғилнинг онаси Асал Шодиева 32 ёшда (фото)

    13.04.2024, 12:51

    Ўзга миллат вакили бўлса-да, турк киносида шуҳрат қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    16.04.2024, 16:35

    Турмуш ўртоғининг машҳурлиги соясида қолиб кетган актриса: Бергузар Корель ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    03.05.2024, 12:51

    Instagram: Жаҳонгир Отажоновнинг ҳашаматли “дачасига” саёҳат, Марьям Тиллаева Канн кинофестивалида, Иймона Фармонова имижини ўзгартирди

    20.05.2024, 11:25

    Нафақат Голливудни, балки дунёни ҳам забт этган 7 нафар осиёлик актриса (фото)

    28.05.2024, 12:48

    Бахтсиз соҳибжамоллар: шахсий ҳаётида ҳақиқий муҳаббатини тополмаган энг гўзал турк актрисалари

    14.06.2024, 20:05

    Instagram: Турмуш ўртоғи машина совға қилган актриса, ёлғизликдан чарчаган Феруза Норматова, бир пайтда икки тўйда бошловчилик қилган Даврон Кабулов

    28.06.2024, 10:59

    Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди (фото)

    15.07.2024, 13:39

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    Instagram: Оилавий муаммолардан қочиб Туркияга кетган Дилдора Ниёзова, тўйда устидан пул сочилган Наргиза Азимова, актрисага ҳамкасблари уй совға қилди 

    29.07.2024, 22:55

    “Оила қуриш режаларимнинг охирига ўтиб қолган”. Ножўя таклифлар туфайли 18 йил “запрет”да бўлган телебошловчи, актриса ва хонанда Ирода Носирова 43 ёшда (фото)

    29.08.2024, 13:40

    Сериалдаги ролини кутилмаганда тарк этган турк актёр ва актрисалари 

    03.09.2024, 14:10

    Абдулла Авлонийнинг авлоди, Зокировлар сулоласининг келини, икки санъаткорнинг онаси, актриса Гавҳар Зокирова 75 ёшда (фото)

    12.09.2024, 15:54

    Мухлисининг таъқибига учраган, Туркияда заҳарланиб оғир касалликни бошдан кечирган актриса Феруза Норматова 35 ёшда (фото, видео)

    03.10.2024, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.