• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Пул Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва Бюджетнома ишлаб чиқилганини эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Исломбеков

    Қонун лойиҳаси Бюджет кодексининг 29-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджетининг, шу жумладан, давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ва харажатлари прогнози ҳамда 2026—2027 йиллар учун мўлжаллари белгиланган.

    Шунингдек, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун республика бюджетидан 2025 йилда ажратилаётган маблағларнинг чекланган миқдорлари келтирилган. Хусусан, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун бу миқдор 6,6 триллион сўмни сўмни ташкил этиши белгиланмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари ҳам келтирилган.

    2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоизга, бозор хизматлари 14,5 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

    Ўрта муддатда солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, жумладан қуйидагилар назарда тутилган:

    • ўрта муддатда асосий солиқ ставкаларини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш;
    • бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, берилган солиқ, божхона имтиёзларини самараси ва берган натижасига қараб қайта кўриб чиқиш ва босқичма-босқич бекор қилиш;
    • солиқ ва бюджет сиёсатини босқичма-босқич Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш;
    • давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоизлик макроиқтисодий хавфсиз даражадан ошиб кетмаслиги учун барча чораларни кўриш, бунда ўрта муддатда ЯИМга нисбатан 50 фоиздан оширмаслик;
    • иш ҳақи ва пенсия миқдорларини инфляциядан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш.

    Ушбу мақсад ва йўналишлардан келиб чиқиб, 2025 йил учун давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўм, харажатлари эса 344,6 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

    Ўтган йиллардаги каби, маҳаллий бюджетларнинг даромад манбалари белгилаб берилмоқда. Жумладан, йирик солиқ тўловчи юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари, бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи ҳамда шу каби бошқа турдаги солиқлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилмоқда.

    2025 йилда Ўзбекистон давлат бюджети харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда. Жумладан, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тизим ташкилотларини (болалар ва меҳрибонлик уйлари, вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари), сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш харажатлари республика бюджетидан молиялаштириш тартиби ўзгаришсиз қолдирилмоқда.

    Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг мактабгача таълим ва умумтаълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган мактабларини қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлашга доир харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилиши белгиланмоқда.

    Қонун лойиҳаси ҳамда Бюджетноманинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

    • Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилганди. Хусусан, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 428 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 834 минг сўм этиб белгиланди. Ҳозирда 2 миллион 200 минг нафар фуқаро ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан юқори миқдорда пенсия олади.
    • 1 октябрдан энг кам иш ҳақи миқдори — ойига 1 155 000 сўм, БҲМ — 375 000 сўм этиб белгиланди. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори, тиббиёт ва педагог ходимлардан ташқари, 10 фоизга оширилди.
    29.10.2024, 16:48   Изоҳ (1)   153914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #давлат бюджети#иш ҳақи ва пенсиялар

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. abdulla3066904@gmail.com / 15 январ, 01:25

      Nimaga gaz svet qimmatlaydi 1 apreldan lekin pensiya va nafaqalar oshirilmayapti

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Сенати 2015 йилги Давлат бюджетини тасдиқлади

    13.11.2014, 22:13

    Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 10 фоизга оширилади

    21.11.2014, 21:12

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди

    13.10.2016, 09:58

    Сенаторлар 2017 йилги бюджетномани қабул қилди

    14.12.2016, 10:59

    Президентнинг парламентга мурожаатномаси тўлиқ матни эълон қилинди

    28.12.2018, 22:32

    Ўзбекистонда 1 февралдан иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади

    31.12.2019, 10:14

    Ўзбекистонда 1 февралдан маош ва пенсиялар ошади, аммо жарима ва йиғимлар миқдори ошмайди

    01.01.2020, 17:13

    Шавкат Мирзиёев: «2021 йилнинг ўзида яна 50 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади»

    31.08.2021, 20:39

    Ўзбекистонда пенсиялар тўлови бўйича маълумот берилди 

    05.03.2024, 19:17

    Ўзбекистонда февралдаги нафақа ва моддий ёрдам тўловлари ҳақида маълумот берилди 

    08.03.2024, 00:10

    Ўзбекистонда пенсиялар тўлови бўйича маълумот берилди

    05.04.2024, 23:35

    Инвесторлар Ўзбекистондан давлат харидларида шаффофликни ошириш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни кутмоқда — АҚШ давлат департаменти

    16.08.2024, 15:55

    Эндиликда аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади 

    20.08.2024, 19:40

    Рақобатли бозор, ер, солиқ, кредит ва энергетика. Президент тадбиркорлар билан учрашувда нималар ҳақида гапирди?

    20.08.2024, 19:18

    Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши бюджетга қанчага тушади? Мутахассислар билан суҳбат

    21.08.2024, 11:40

    Роғун ГЭСни қуриб якунлаш қиймати 6,4 млрд долларга кўтарилди

    22.08.2024, 17:44

    “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади 

    22.08.2024, 19:35

    Ўзбекистонда 5 та янги ташкил этилган ОТМ ўз фаолиятини бошлайди

    25.08.2024, 10:57

    Қозоғистон АЭС қуриш харажатларини эълон қилди

    28.08.2024, 16:58

    “АҚШ иқтисоди хавф остида” — Маск

    30.08.2024, 20:25

    Ўзбекистонда “Оқила аёллар” фаол аъзолари рағбатлантирилади

    01.09.2024, 16:16

    Ўзбекистонда 2024 йил якунига қадар “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади

    04.09.2024, 22:20

    Ўзбекистонда икки фан ўқитувчиларига кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади

    06.09.2024, 16:55

    “Ўзбекистонда солиқлар 100 фоиз адолатсиз” — профессор Исломбек Ниёзметов  

    08.09.2024, 17:50

    Садир Жапаров 2026 йилгача давлат хизматчилари маошини оширишни тақиқлади

    09.09.2024, 10:10

    Словакия бош вазирининг қарори туфайли мамлакат Европа Иттифоқи томонидан жазоланиши мумкин

    09.09.2024, 18:44

    Аҳолидан пул олинмайди: давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш солиқлар ҳисобидан амалга оширилади 

    11.09.2024, 11:05

    Қозоғистон мудофаа харажатларини 1,3 млрд долларга оширади

    13.09.2024, 10:20

    Франция бош вазири давлат бюджети тақчиллиги билан боғлиқ вазиятни ниҳоятда оғир деб атади  

    18.09.2024, 21:15

    “Ўзбекистон иқтисодининг келажаги Россия — Украина уруши қандай якунланишига боғлиқ”— иқтисодчи Баҳодир Ғаниев 

    20.09.2024, 11:50

    Зеленский Украина мудофаа бюджетини 12 млрд долларга оширди 

    21.09.2024, 19:35

    Ўзбекистонда камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли қабул қилинади

    24.09.2024, 11:35

    Роғун ГЭС қурилишини якунлашга яна 1,15 млрд доллар жалб қилинади

    30.09.2024, 13:40

    Сенат темир йўл транспорти тизимига оид қонунни маъқуллади

    30.09.2024, 21:27

    Bloomberg: Ғарб Украинага ёрдамни қисқартириш учун важ қидирмоқда

    30.09.2024, 22:15

    “Ҳаттоки давлат бюджети ҳам коррупция билан ижро этилади”. Ўзбекистонда порахўрлик ва таниш-билишчилик қачон йўқолади?

    04.10.2024, 11:30

    “Давлат органлари сотиб оладиган автомобиллар сонини чеклаш тарафдоримиз” — ЎзЛиДеП вакили 

    04.10.2024, 21:45

    Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди

    11.10.2024, 17:39

    Президент ҳузуридаги йиғилишда 2025 йилги давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди

    17.10.2024, 18:04

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39

    Ўзбекистонда 9 ойда қанча иш ҳақи ва нафақа пуллари талон–торож этилгани маълум қилинди

    20.10.2024, 09:40

    “Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги кескин ошмаган” — Обид Ҳакимов баъзи хавотирлар юзасидан муносабат билдирди

    23.10.2024, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.