• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши бюджетга қанчага тушади? Мутахассислар билан суҳбат

    Президент фармони билан Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоиз оширилади. 1 октябрдан давлат ташкилотлари ходимлари, хусусан, педагоглар (олий таълимдан ташқари) ва шифокорлар иш ҳақи 15 фоиз, бошқа ходимлар ойлиги 10 фоиз кўтарилади. Хўш, ойликлар оширилиши давлат бюджетидан қанча маблағ талаб қилади? “Дарё” мухбири Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори ўринбосари Шоҳрух Ишонқулов ҳамда Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Даврон Позилов билан шу ҳақда суҳбатлашди.

    — Жорий йил иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?

    Шоҳрух Ишонқуловнинг айтишича, ҳозирда бюджет ташкилотларида жами 1 миллион 880 минг нафардан ортиқ ходим ишламоқда.

    “Давлат ташкилотлари ходимларининг 2024 йилдаги жами иш ҳақи харажатлари 129 триллион сўм атрофида бўлиши режалаштирилган. Октябрь ойидан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилишига бюджетдан жами 7,6 триллион сўм ажратилади. Шундан 4 триллион сўми иш ҳақига, қолган 3,6 триллион сўми пенсия ва нафақаларга қўшилади”, деди вазирлик вакили.

    Суҳбатда Даврон Позилов бу йил пенсияларга қанча пул ажратилиши ҳақида маълумот берди.

    “2024 йилда Пенсия жамғармасига 63 триллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Январь–август ойларида жами пенсия тўловларига 40,2 триллион сўм йўналтирилди. Сентябрдан пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилиши ҳисобига яна қўшимча 2,9 триллион сўм ажратилади. Мазкур маблағ қолган 23 триллион сўмга қўшилиб, йил охиригача тўлаб борилади”, деди жамғарма вакили.
    Фото: “Дарё”

    — Ўқитувчи ва шифокорлар иш ҳақи 15 фоизга, яъни бошқа бюджет ташкилотлари ходимлариникидан 5 фоиз кўпроқ ошмоқда. Бироқ уларнинг ўртача ойлиги мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан (5 миллион 92 минг сўм) пастлигича қоляпти. Мазкур соҳалар вакиллари иш ҳақининг 15 фоизга оширилиши етарлими?

    Шоҳрух Ишонқулов республикада ўқитувчилар сони (олий таълимдагидан ташқари) 820 минг нафарга яқин эканини, тиббиёт ходимлари эса 464 минг нафарлигини маълум қилди.

    “Иш ҳақи 15 фоизга оширилиши бюджет ташкилотларида ишловчи 1 миллион 284 минг нафар ўқитувчи ва шифокорлар ойлигига таъсир қилади. Биз уларнинг ўртача тоифа ва лавозимда ишлаётганлари ойлигини таҳлил қилдик. 2023 йил ноябрда чиққан президент фармони билан иш ҳақи 7 фоизга оширилган. Ўша пайтда умумтаълим мактабининг 2-тоифали ўқитувчиси ўртача 3 миллион 961 минг сўм ойлик олган. Иш ҳақи кузда 15 фоизга ошса, бу миқдор 4 миллион 555 минг сўмга чиқади.

    Тиббиёт ходимларида ҳам худди шу каби ўртача шифокор ойлиги таҳлил қилинди. 2-тоифали умумий амалиёт шифокори ўтган йили ноябрда оширилган иш ҳақи бўйича оладиган ойлиги 6,6 миллион сўм. Кузда ойликлар оширилиши орқали мазкур тоифадаги шифокорлар иш ҳақи 7,6 миллион сўмга кўтарилади.

    Албатта, ўртачадан ҳам кам ойлик оладиган тиббиёт ва педагог ходимлар бор. Уларнинг иш ҳақини ўртачага яқинлаштириш ва ундан юқорига кўтариш мақсадида ойликлари 15 фоизга оширилиб, қўшимча эътибор берилди”, деди вазирлик масъули.

    Шу билан бирга, Шоҳрух Ишонқулов 1-тоифали умумий амалиёт шифокорининг энг юқори ойлик иш ҳақи (қўшимча рағбатлантирувчи маблағлар билан) 10,2 миллион сўм эканини айтди. Октябрда ойликлар оширилса, бу миқдор 11 миллион 767 минг сўмга етишини таъкидлади.

    “Мазкур тоифадаги шифокор ойлиги қўшимча рағбатлантирувчи маблағларсиз 6,4 миллион сўмдан 7,4 миллион сўмга ошади”, деди мутахассис.

    Вазирлик масъулига кўра, мактабда ишлаётган 1-тоифали ўқитувчи ойлиги (барча қўшимча рағбатлантирувчи маблағлар билан) 10 миллион сўмдан ошади. Иш ҳақи 15 фоизга оширилиши натижасида бу миқдор 11,6 миллион сўмга чиқади.

    “Албатта, барча 1-тоифали педагоглар қўшимча рағбатлантирувчи маблағлар олмайди. Чунки ҳамма ҳам халқаро даражадаги сертификати эга эмас ёки олис ҳудудда ишламайди. Бир ставка тўлиқ ишлаётган, қўшимчаларсиз ойлик олаётган 1-тоифали ўқитувчилар иш ҳақи амалда 5,9 миллион сўм. Октябрдан бу миқдор 6,7 миллион сўмдан ортади”, дея таъкидлади вазирлик ходими.
    Шоҳрух Ишонқулов
    Фото: “Дарё”

    — Ҳозир мамлакатда неча нафар пенсионер бор? Пенсиялар миқдори 15 фоизга ошиши улар ҳаёт даражасига қандай таъсир қилади?

    Даврон Позилов фармон қабул қилинишидан мақсад аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилганини таъкидлади.

    “Пенсиялар 15 фоизга оширилиши республикадаги 4 миллион 35 минг нафар пенсионер пенсияси оширилишига таъсир қилади. Масалан, ёшга доир энг кам пенсия миқдори амалда 800 минг сўм бўлса, фармон билан 920 минг сўмга етказилади. Шу билан бирга, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори ҳам 372 минг сўмдан 428 минг сўмга оширилди. Бу дегани эндиликда 428 минг сўмнинг 12 бараваридан келиб чиқиб пенсия ҳисоб-китоб қилинади. Бунда фуқаронинг ўртача 5 миллион 200 минг сўмга яқин иш ҳақи пенсияни ҳисоблашда инобатга олинади. Бу ҳам фуқаролар пенсиясини янада юқори ҳисобланишига имконият яратади. Ҳозирда 2 миллион 200 минг нафар фуқаро ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан юқори миқдорда пенсия олади.

    1941–1945 йилларда урушда қатнашган ва бошқа баъзи фуқароларга уй-жой коммунал хизматлари ҳақи учун бюджет ҳисобидан компенсация тўловлари тўланади. Бу тўловлар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизига тенг, яъни 167 минг 400 сўм. Базавий миқдор ошгани ҳисобига мазкур тўлов қиймати сентябрдан 192 600 сўмга етади. Компенсациянинг яна бир тури 186 минг сўмдан 214 минг сўмга ошириладиган бўлди”, деди жамғарма ходими.

    Даврон Позилов
    Фото: “Дарё”

    — Ижтимоий тармоқларда қонунда 2024 йил учун иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилишига 9,5 триллион сўм ажратилиши белгиланган бўлса-да, ундан кам маблағ берилаётгани ҳақида фикр билдирилди. Ёз фасли тугамасидан газ олди-сотдиси ўртасидаги зарарни қоплаш учун бюджетдан бир йилга ажратилиши кўрсатилган 9,5 триллион сўмлик субсидия ишлатиб бўлинди. Фаоллар томонидан иш ҳақи, пенсия ёки нафақалар миқдори камроқ оширилишига газга субсидия яна қўшилиши мумкинлиги таъсир қилган бўлиши мумкин, деган савол берилган. Ҳолатга изоҳ берсангиз?

    Шоҳрух Ишонқулов иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қонунда белгиланган миқдорда оширилганини айтди.

    “2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунда алоҳида қаторда иш ҳақи, пенсия, нафақалар ва айрим турдаги хизматлар тарифларининг оширилиши учун 9,5 триллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Бу харажатлар газ олди-сотдисидаги харажатлардан мутлақо бошқа йўналишда. Қонунда 9,5 триллион сўмдан 7,6 триллион сўми иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини оширишга, қолган 2 триллион сўмга яқини иссиқлик таъминоти корхоналаримизга зарарни қоплашга йўналтирилиши белгиланган.

    Табиий газ тарифлари оширилиши газ ёқиб, сув қайнатадиган иссиқлик таъминоти корхоналари харажатининг таннархини оширади. Аҳолига иссиқликни етказиш хизмати учун белгиланган нарх корхона харажатларига нисбатан анча паст. Шуни ҳисобга олиб, йил бошида мана шу йўналишга ҳам маблағлар режалаштириб кетилган. Демак, 2 триллион сўмга яқин маблағ иссиқлик таъминоти корхоналари зарарини қоплашга йўналтирилади”, деди мутахассис.

    Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқарилган қийматидан паст нархда сотилиши ҳисобига кўрилган зарар давлат бюджетидан қопланади. Шоҳрух Ишонқуловнинг таъкидлашича, газ учун субсидия йил бошида белгиланган миқдордан оширилмайди.

    “Газ субсидияси учун ярим йилда бир йилга белгиланган миқдор, яъни 9,5 триллион сўм ажратиб бўлинди. Бу миқдор йил охиригача яна ошиб борадими, деган хавотирлар ўринсиз. Сабаби газ таъминоти корхонаси зарарларини қоплаш учун режалаштирган 9,5 триллион сўм олдиндан ўтказиб берилди. Яъни корхона йиллик талаби олдиндан молиялаштирилди. Бунинг асосий сабаби аҳоли, саноат, корхоналарга етказиб бериладиган газ узилишларини олдини олишдан иборат.

    Газ таъминоти корхонамиз газни сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланадиган бўлса, аҳоли ва ташкилотлардан унга газ тўловларидан қайтадиган пул кечикиши мумкин. Оқибатда уларнинг молиявий оқимларида узилишлар бўлиши мумкин. Бу газ сотиб олишга бевосита таъсир қилади. Шунинг олдини олиш учун субсидия маблағлари олдиндан ўтказиб берилди. Май ойида чиққан тарифларнинг ошиши билан бу корхонанинг зарари камайиши инобатга олинган. Йил охиригача газ тарифи ошгани ҳисобига ўз харажатларини тўлиқ қоплайди. Қисқа қилиб айтганда, корхонага газ олди-сотдиси ўртасидаги салбий фарқни қоплаш учун яна қўшимча субсидия ажратмаймиз. Йиллик белгиланган субсидия ажратиб бўлинди”, дея ҳолатни изоҳлади вазирлик масъули.

    — Давлат ташкилотларида иш ҳақи оширилиши хусусий корхоналарга ҳам қандайдир сигнал берадими?

    Шоҳрух Ишонқулов президент фармонида бу масалага доир алоҳида банд борлигини эслатди.

    “Хусусий секторда ишловчи ташкилот ходимлари ойликлари қанақа ўзгариши керак? Улар бунга амал қилиши керакми, йўқми? Фармонни асос қилиб олишга мажбурми, деган савол доим кўтарилади. Сизлар фақат бюджет ташкилотлари ойликларини айтяпсизлар, бошқаларники ҳақида гапирмаяпсиз дейишлари мумкин. Фармондаги бандга кўра, хусусий секторда иш берувчиларга ходимлар иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилган. Яъни бюджет ходимлари иш ҳақи неча фоизга оширилса, хусусий секторга ҳам худди шундай миқдорда ойликларни ошириш тавсия қилинган”, деди у.

    — Фармон билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам оширилди. Бу қайси тўловларга таъсир қилади?

    Шоҳрух Ишонқулов БҲМ бир қатор тўловлар миқдорига боғланганини тушунтирди.

    “Давлат бюджетининг айрим харажатлари БҲМга боғланган. Яъни БҲМ оширилиши бюджетга қўшимча 250 миллиард сўм атрофидаги харажатларни юзага келтиради. Шундан энг катта қисми, яъни 80-90 фоизи етим болаларни таълим жараёнидаги кунлик харажатларини қоплашга йўналтирилади. БҲМ оширилиши уларнинг ҳам кунлик харажати амалдаги нарх-наво ёки инфляция даражасидан тушиб кетмаслигини олдини олишга ёрдам беради. БҲМнинг жарималар, мажбурий тўловлар ёки айрим турдаги тўловларга боғлиқлиги ҳам бор”, дейди директор ўринбосари.

    Даврон Позиловнинг қўшимча қилишича, пенсиядан ташқари фуқароларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча тўловлар ҳам жорий қилинган. Бу тўловларнинг айримлари БҲМга боғланган.

    “Фуқаролар учун республика олдида алоҳида хизматлари учун бериладиган “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” ва бошқа унвонлар бор. Мазкур унвонлар учун тўловлар миқдори ҳам БҲМга боғланган”, деди у.

    Шоҳрух Ишонқулов меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори асосан бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар иш ҳақини ҳисоблаш учун база қилиб олинган қиймат эканини айтди.

    “Ходимга лавозимидан келиб чиқиб ойлик тўлашда қўшимча рағбатлантириш ва бошқа ҳисоб-китоблар шу қиймат орқали амалга оширилади. Жараён бошланиши Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори. Қолгани унинг фоизлари билан боғланган.

    Олдин юритилган энг кам иш ҳақи атамаси бўларди. У пенсия учун ҳам, жарима тўловлари ва иш ҳақи учун ҳам битта қийматда эди. Бир марта иш ҳақининг оширилиши жарималарни ҳам тенг баравар оширилишига олиб келарди. Бу эътирозларга сабаб бўларди. Ёки фуқароларни рағбатлантириш учун пенсия миқдорларини қўшимча оширмоқчи бўлсак, бу иш ҳақига ҳам, жарималарга ҳам таъсир қиларди. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори алоҳида ажратилган”, деди мутахассис.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    21.08.2024, 11:40   Изоҳ (0)   42015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

    25.07.2024, 18:06

    Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп ойлик олмоқда?

    26.07.2024, 19:14

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида юқори ойлик тўланаётгани очиқланди 

    29.07.2024, 12:35

    Пенсия ва нафақалар ошди. Янги тўловлар миқдори қандай бўлади?

    13.08.2024, 18:10

    Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади

    13.08.2024, 13:05

    Давлат бюджети тақчиллиги ортишда давом этмоқда. Асосий кўрсаткичлар

    14.08.2024, 18:28

    “Энг кўп овоз олган ҳудудга янги боғча қурилади” — “Менинг боғчам” лойиҳаси ҳақида суҳбат  

    17.08.2024, 21:10

    Аҳоли орасида даромади ошишини кутаётганлар камайиб, харажатлари ўсишига ишонганлар кўпайди — Марказий банк

    19.08.2024, 21:26

    Хусусий секторда 5 млн сўмдан кўп ойлик оладиганлар сони 1 млн нафардан ошди  

    20.08.2024, 12:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк киноси юлдузлари Ҳалит Эргенч ва Ризо Кожаўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Лайфстайл | 24 май, 10:55

    Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида янги юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

    Ўзбекистон | 24 май, 10:40

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    Дунё | 24 май, 10:25

    “Apple, Samsung ва шунга ўхшаш компанияларга нисбатан божлар июнь ойи охирида киритилиши мумкин” — Трамп

    Дунё | 24 май, 09:55

    Машҳур автомобилларнинг илк ва сўнгги моделлари кўриниши

    Авто | 24 май, 09:35

    “Бундай баҳо танланган йўл тўғрилигини кўрсатади” — Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “ижобий” даражага яхшилангани ҳақида

    Ўзбекистон | 24 май, 09:11

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди

    Ўзбекистон | 24 май, 08:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.