Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни «Ўзбекистон Республикасининг ‘2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаъги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (223 минг сўм) ўзгаришмайди. Бу солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тўловлар миқдори ўзгармаслигини англатади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йил 1 сентябрдан «энг кам иш ҳақи» (ЭКИҲ) ўрнига «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» муомалага киритилди, айни вақтда «базавий ҳисоблаш миқдори» (БҲМ) ҳам жорий этилди. БҲМ қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланади:- солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини;
- тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини.