• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштиришга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

    Фото: Google Images

    Жорий йил 22 августдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Шу муносабат билан бугун АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.   

    Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳруҳ Ишонқулов, Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азимжон Ҳасанов ва мазкур бўлим бош мутахассиси Ҳабибулла Ҳамидов “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йилги II мавсуми учун ажратилган маблағ, илгари сурилган лойиҳалар ва овоз бериш жараёни ҳақида атрофлича маълумот берди.

     

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети сиёсати департаменти директори ўринбосари Шоҳруҳ Ишонқулов қайд этганидек, “Ташаббусли бюджет” жараёнини ташкил этишда фуқароларнинг фаоллиги ушбу лойиҳанинг янада аҳамиятли эканини кўрсатмоқда.   

    “Ушбу мавсумда фуқаролар томонидан 27 мингдан ортиқ лойиҳа илгари сурилган. Шундан 23 мингдан ортиқ қисми ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ танлаб олинди ва овоз бериш жараёнига ўтказилди. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Жорий мавсумнинг аввалги мавсумлардан фарқли тарафи шундаки, эндиликда “Ташаббусли бюджет” жараёнлари 4 босқичда ўтказилади.

    Яъни, 6—26 июль кунлари таклиф киритиш босқичи, 26 июлдан 15 августга қадар модерация босқичи, 15—22 август кунлари саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича тарғибот босқичи ва 22 августдан 1- сентябрга қадар саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилиши режалаштирилган. Ҳаммамизга маълумки, 2024 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг  1-мавсумидан бошлаб “Бир фуқаро – бир овоз” тамойили жорий этилган. Бу эса ҳар бир фуқаронинг овоз беришда бир маротаба иштирокини ифода этади”, дейди Шоҳруҳ Ишонқулов.   

    Таъкидлаш керакки, “Ташаббусли бюджет” жараёни йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Бунда бевосита кенг жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклифлар муҳим аҳамият касб этяпти. Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азимжон Ҳасанов бу борадаги ўзгаришларга тўхталиб ўтди.   

    “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги 787-IV сонли қарорига асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу жараён бевосита кенг жамоатчилик, жумладан, фаол фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда депутатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

    Унга кўра, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида эндиликда “Ташаббусли бюджет” доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳалла (ташкилот)лар учун навбатдаги икки мавсум доирасида танаффус эълон қилинади. Ушбу маҳаллалар учун лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Мазкур тартиб, яъни танаффус қўллаш амалиёти 2025 йил 2-мавсумдан бошлаб қўлланади.

    Бу эса, ўз навбатида, бир неча мавсумдан бери жараёнларда иштирок этиб келаётган, лекин тўплаган овозлари миқдори аҳоли сони катта маҳаллаларнинг тўплаган овозлари сонидан кам бўлган маҳаллаларга ғолиб бўлиш имкониятини беради. Шунингдек, овоз беришга бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий жалб этиш ҳолатларини қайд этиш бўйича “қайноқ линия” ишга туширилди.

    Овоз бериш босқичи якунланиб, “Очиқ бюджет” портали томонидан ғолиб лойиҳалар аниқланганидан сўнг Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан кейинги ўринлардаги ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати ҳам берилди. Масалан, биринчи мавсумда 50 дан зиёд лойиҳа ана шундай тартибда ғолиб бўлди”, дейди Азимжон Ҳасанов.   

    Шунингдек, тадбирда ҳар бир ғолиб лойиҳалар ижроси ишчи комиссия томонидан ҳар ой жойига чиққан ҳолда ўрганилиши ва унинг натижалари юзасидан фотоматериаллар “Очиқ бюджет” порталидаги “Сайёр-мониторинг” бўлимида акс эттирилиши каби қатор тартиб-тамойиллар ҳақида ҳам сўз юритилди.  

    22.08.2024, 19:35   Изоҳ (0)   5962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    5 сентябрдан 3 октябргача Тошкентда совуқ сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади

    22.08.2024, 18:59

    Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди

    22.08.2024, 18:00

    Илҳом Алиев Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

    22.08.2024, 17:24

    2024 йилнинг январь июнь ойларида қурилиш тармоғида яратилган қўшилган қиймат қанчага ўсган?

    22.08.2024, 17:01

    Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасида бўлди

    22.08.2024, 16:53

    Озарбайжон президенти рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди (фото)

    22.08.2024, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.