Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Фармоннинг тўлиқ матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.

Оқсарой. Фото: ouzbekistan.fr

Оқсарой. Фото: ouzbekistan.fr

Фармонга мувофиқ, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилади.

Унга кўра, 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

  • иш ҳақи — ойига 118 400 сўм;
  • ёшга доир пенсиялар — ойига 231 575 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 231 575 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида белгиланди.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бир оз пасаяди
Шоу-бизнес
Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди