Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат хизматчиларининг маошини оширишга мораторий киритди. Бу ҳақда “Эркин-Тоо” давлат газетаси хабар берди.
Мораторий 2026 йилгача жорий этилган. Тегишли қарор давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, давлат идоралари, қўмиталар, президентнинг ҳудудлардаги ваколатли ваколатхоналари ва маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг иш ҳақи миқдорини ошириш тақиқланмоқда. Давлат органлари штатларини кенгайтиришга ҳам тақиқ жорий этилган.
Шу билан бирга, ходимларнинг иш ҳақи миқдори, шунингдек, штат таркибини ўзгартириш алоҳида ҳолларда президентнинг махсус қарори билан амалга ошиши мумкин. Ушбу мораторийнинг бажарилишини назорат қилиш президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бўлимига юклатилган.
Изоҳ (0)