• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Маслаҳатлар

    “Энг яхшисига эмас, ўзингизга маъқул нарсага интилинг”. Миллиардерни вояга етказган она — Мей Маскдан 12 та ҳаётий тавсия

    Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскнинг онаси Мей хоним модел ва диетолог бўлиб, унинг “Режали аёл” асари бесцеллер китоблардан биридир. Мей Маск муваффақиятли она бўлиш, уч нафар фарзандни турмуш ўртоқсиз етук инсон қилиб тарбиялай олиш билан бирга омадли карьерасини ҳам қура олган кучли аёл. Қуйида фарзанди миллиардер бўлишига катта ҳисса қўшган Мей Маск томонидан берилган бахтли ҳаёт кечириш учун жуда оддий, аммо илҳомлантирувчи маслаҳатлари билан бўлишамиз.

    Фото: Дзен

    Ўзингизни асранг

    Ҳаёт фақат ёшликдаги фаол давр билан чегараланиб қолмайди. Ҳар қандай ёшда ҳам ўзингизни ҳар томонлама ривожлантириш ва соғлиқни сақлашга эътибор бериш муҳимдир. Мей шундай дейди: “Ёш ўтгани сайин ҳаётингиз секинлашишига ёки ривожланишдан тўхтаб қолишингизга йўл қўйманг. Ўзингизга иложи борича ғамхўрлик қилишни унутманг: яхши овқатланинг, кўпроқ табассум қилинг ва ўзингизга бўлган ишончни сўндирманг.

    Ўзингизга мос ва севимли ишни топинг

    Мей Маскнинг сўзларига кўра, ишингизни севиш ва унинг қизиқарли бўлиши муҳим, чунки сиз куннинг асосий қисмини иш жойида ўтказасиз.

    Барча муаммонинг ечими топилишига ишонинг

    “Сочимдаги биринчи оқ тола карьерамни ривожлантиришга туртки беради, деб ким ҳам ўйлабди? Ўн беш ёшимда менга ўн саккизга кирмасимдан карьерам тугайди, дейишар эди. Ҳозир етмиш бир ёшимда эса ҳар қачонгидан ҳам машҳурман. Ҳаёт менга барча нарсанинг ечими бор эканлигини ўргатди. Мақсад сари интилишда режаларни ўзгартириш мумкин экан. Ҳа, мен буни аввалроқ англаб етмадим, лекин ҳали ҳам ўрганиш ва билим олишда давом этяпман”, дейди Мей хоним. Унинг фикрича, барча йирик кашфиётлар ёшликда ва навқирон пайтда қилиниши стереотипдир.

    Фото: NY Post

    Доимо банд бўлинг, шунда ўтиб бораётган ёшингиз ҳақида қайғуришга вақт топа олмайсиз

    Ёшимизга қўшилган йилларни юк сифатида қабул қилмаслик учун ажойиб мисол: “Мен ёшим ҳақида қайғурмайман, чунки қалбимга қувонч олиб келадиган муҳим ишларим билан бандман”. Демак, эътиборимизни асосан муҳим нарсаларга қаратишимиз керак.

    Устувор қадриятларни белгилаб олинг

    “Инсонга бериладиган таърифлар жуда кўп, аммо менинг қабр тошимга “У гўзал аёл эди” деб эмас, балки “У қизиқарли инсон эди” деб ёзилишини маъқул кўраман”. Ўзингиз учун нималар муҳимлигини тушуниш, капиталингиз сизга янги билимларни эгаллашга ёрдамчи ресурс эканлигини билиш мақсадларга эришишга ёрдам беради.

    Муаммоларни ҳал қила билинг

    Мей Маск қандай кийим танлаш ва мода борасидаги саволларга жавоб топиш учун қуйидагини тавсия қилади: “Агар сизга дид етишмаса, унда диди бор инсонлар билан дўстлашинг”. Ақлли инсонлар даврасида вақт ўтказиш ривожланиш учун эркин муҳит яратади. Бу қоида модага ҳам тааллуқли.

    Ўзингизга сармоя киритинг

    “Кўпчилик гўзал кўриниш учун кўп пул керак, деб ҳисоблайди. Сизга узоқ йиллар давомида молиявий қийинчиликни бошидан ўтказган одам сифатида айтаман: кийим-кечак харажатларини йиллик бюджетингизнинг бир қисми сифатида кўриб чиқинг. Худди шу қоида сартарош ва стоматологга ташриф буюриш учун ҳам амал қилади. Аввалдан йиллик бюджетни тузиш ва унга риоя қилиш молиявий саводхонликнинг асосидир.

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    Ўзингизга бўлган паст ишонч ҳақида кўп қайғурманг, эҳтимол, ёш ўтиб вазият яхшиланади

    “Агар сиз табиатан ўзига ишончи баланд инсон бўлсангиз ҳам, вақти-вақти билан бу туйғу бир оз тушади ёки кўтарилади. Ўзликка ишонч ёшингиз улғайгани сари турғун бўла бошлайди ва ҳаётга кўпроқ оптимист кўзи билан қарай бошлайсиз”. Бу гаплар билан Мей Маск ўзингизга бўлган ишончнинг баъзан йўқолиши табиий ҳолат, асосийси, бир жойда туриб қолмаслик лозимлигини уқтирмоқчи бўлган.

    Энг яхшисига эмас, ўзингизга маъқул нарсага интилинг

    Ўта перфекционистлар учун тавсия: “Айнан сиз учун керакли ва фойдали бўлган нарсага интилинг ва мутлақо барча ишда энг яхши бўлишга ҳаракат қилманг”.

    Қизиқишлар пайдо бўлганда иккиланманг

    Ривожланиш бўйича миллиардернинг онасидан яна бир тавсия: “Мен ўзимни қизиқтирган бирор нарсага рози бўлишдан олдин узоқ вақт ўйлаб ўтирмайман. Менда қизиқиш уйғотадиган, завқлантирадиган ёки молиявий аҳволимни яхшилайдиган барча ишга “ҳа” дейман”.

    Муносабатларда зўравонликка ҳеч қачон тоқат қилманг

    “Агар омон қолишни истасангиз, сизга зўравонлик қиладиган, ерга урадиган ва доим хафа қиладиган одам билан муносабатлардан воз кечишингиз кераклигини билишингизни хоҳлайман. Никоҳимда тўққиз йил зўравонликка чидадим. Ажрашганимдан кейин елкамдан оғир юк тушгандек бўлди ва ниҳоят келажакка умид билан қарай бошладим”. Мей хонимнинг собиқ турмуш ўртоғи унга тажовузкор муносабатда бўлган, аммо Маск бу воқеани енгиб ўтишга ҳамда ўзи ва уч фарзандининг ҳаётини сақлаб қолишга куч топган.

    Агар ўзгаришларни истасангиз, режа тузинг

    “Ўзингиз истаган ҳар қандай ўзгаришларга етишишдан аввал барча ишга режали ёндашинг. Ҳатто кичик мақсад бўлса ҳам сизга аниқ ва пухта режа керак бўлади”, дейди Маск.

    22.10.2024, 18:38   Изоҳ (0)   11494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илон Маск#Мей Маск

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Келажакни «кашф этган» Илон Маск

    28.06.2021, 21:30

    Таниқли эркакларнинг муваффақиятга эришишида ҳиссаси беқиёс бўлган аёллар (фото)

    11.07.2021, 16:57

    Уч даҳони улғайтирган она, 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мэй Маск ҳикояси

    23.10.2021, 18:54

    Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида буюк аёл туради: Даҳоларни вояга етказган оналар

    30.11.2021, 15:21

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Илон Маск ҳақида

    02.01.2022, 21:27

    «Омон қолиш учун бор имкониятимни ишга соламан». Илон Маск мухлислари ва ўз онасини қўрқитиб юборди

    10.05.2022, 20:42

    Уч фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаган, 50 ёшдан кейингина моделликда машҳур бўлган фантастик аёл — Мей Маск ҳақида

    13.06.2022, 15:41

    Нима учун Илон Маскнинг онаси ўғлининг уйига меҳмонга борганида унинг гаражида яшашни афзал кўради?

    30.08.2022, 13:36

    Уч даҳони улғайтирган она: 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    02.01.2023, 21:51

    Илон Маскнинг онаси унинг Марк Цукерберг билан жангини бекор қилди

    23.06.2023, 17:00

    Миллиардерлар жанги: Маск Цукербергга қарши жангга тайёрланаётганини айтди

    06.08.2023, 19:35

    Илон Маскнинг Марк Цукербергга қарши жанги эҳтимолий санаси маълум бўлди 

    07.08.2023, 15:04

    Гладиаторлар жанги. Илон Маск Марк Цукербергга қарши жанг Римда бўлиб ўтишини маълум қилди 

    12.08.2023, 11:28

    Марк Цукерберг: “Агар Маск бир қарорга келса, мен билан қандай боғланишни билади” 

    14.08.2023, 15:40

    Илон Маскнинг онаси Ўзбекистонга келади

    13.02.2024, 19:25

    Аутизмга чалинган дунёдаги энг машҳур инсонлар (фото)

    13.09.2024, 13:50

    Маск: “Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига зарба йўллашга рухсат бериш жаҳон уруши сари қадам бўлади”

    12.09.2024, 21:20

    Илон Маск Австралия ҳукуматини “фашистлар” деб атади

    13.09.2024, 18:55

    Илон Маск ҳар йили шахсий қўриқчилари учун миллионлаб доллар сарфлайди —  ОАВ

    14.09.2024, 10:45

    Илон Маск компанияси туғма кўзи ожиз одамларга ҳам кўриш имконини берувчи имплант ишлаб чиқди

    18.09.2024, 12:30

    “Илон Маск хунук иш қилди”: Қодиров унга берилган Cybertruck ўчириб қўйилганини айтди

    20.09.2024, 13:04

    Қодиров урушга яна иккита Cybertruck юборилганини кўрсатди (видео)

    20.09.2024, 15:16

    Илон Маск компанияси Марсга бешта космик кема учирмоқчи 

    23.09.2024, 11:40

    Марк Цукербергнинг бойлиги 6 баравар ошди 

    29.09.2024, 19:34

    Питон терисидан туфли, сувости автомобили ва Twitter: Илон Маск миллиардларини яна қандай кўнгилхушликларга сарфлайди?

    04.10.2024, 18:16

    Илон Маск рули ва педали бўлмаган робот таксини намойиш қилди (видео) 

    11.10.2024, 11:40

    “Илон, ишланмаларимни ўзимга қайтар!”. “Мен роботман” фильми режиссёри Илон Маскни плагиатда айблади (фото)

    15.10.2024, 18:20

    Мадуро Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади

    15.10.2024, 18:16

    Маск Трамп кампаниясига қанча хайрия қилгани маълум бўлди

    16.10.2024, 19:45

    Стресс даражасини камайтириб, узоқ яшайсиз: китоб ўқишнинг кўпчилк билмаган фойдалари

    21.10.2024, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.