Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг сўнгги баёноти билан нафақат мухлисларини, балки ўз онасини ҳам хавотирга қўйди, деб хабар беради IXBT.
Tesla бош директори 9 май куни эрталаб Twitter’даги саҳифасига «агар сирли сабабларга кўра вафот этсам, танишганимдан хурсандман», деб ёзиб қолдирган.
Twitter’нинг фаол фойдаланувчиси бўлган 74 ёшли онаси Мей Маск бунга «бу кулгили эмас», дея жавоб ёзиб, жаҳли чиққан смайликларни қўйган. Маск кечирим сўраган ва «омон қолиш учун барча имкониятимни ишга соламан», дея қўшимча қилган.
Илон Маскнинг мухлислари ҳам миллиардердан эҳтиёт бўлишини сўраб, кўплаб хабарлар қолдирган. Бироқ изоҳларда ўзига хос постлар ҳам пайдо бўлди:
- «Илон, даврий захира нусхалаш орқали ўз тафаккурингни сунъий танага кўчира оласанми? GLaDOS’га ўхшаб?»;
- «Дўстим, сен роботлар армиясини қуряпсан. Сени Ironman костюминг ва робот тансоқчиларининг бўлмаслигини ҳечам оқлаб бўлмайди»;
- «Унутма, сени Киевда уканг бор».
Изоҳ (0)