Миллиардер Илон Маскнинг Мета асосчиси Марк Цукербергга қарши эҳтимолий жанг санаси маълум бўлди.
“Мен бугун ҳам жангга чиқишга тайёрман. Лекин Илон менга қарши жанг қилмоқчилигини эшитган вақтим унга 26 август санасини таклиф қилгандим. У ҳозирча тасдиқлагани йўқ”, — дейди Марк Цукерберг.
Эслатиб ўтамиз, Цукерберг Twitterъга (ҳозирда Х) рақобатчи Threads тармоғини ишга туширгач, Маск Мета асосчисига қарши жанг эълон қилди. Яъни 51 ёшли Маск ҳаваскорлар ўртасидаги бразилияча жиу-жицу турнирида ғолиб чиққан 39 ёшли Цукербергни “қафасдаги жанг”га чақирди.
Цукерберг чақириқни қабул қилиб, жанг бўладиган манзилни жўнатишни сўраган. Маскнинг онаси Мей Маск Мета корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг билан ўғли ўртасидаги жангни бекор қилганини айтган. У томонлар ўртасидаги баҳс гап орқали ҳал бўлишини илгари сурган.
Илон Маск уни жангга UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тайёрлашини хоҳлаган. Бироқ Ҳабиб мазкур таклифни рад этган, сабаби эса очиқланмаган.
Изоҳ (0)