• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Уч фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаган, 50 ёшдан кейингина моделликда машҳур бўлган фантастик аёл — Мей Маск ҳақида

    Мей Маскни фантастик аёл деб аташ мумкин. У собиқ эрининг хўрликлари остида синмади: ёлғиз ўзи 3 нафар фарзандини катта қилди, 5 та жойда ишлади. Бугун 74 ёшли аёл ажойиб фотосессиялари ва подиумлардаги дадил чиқишлари билан миллионлаб одамларни хайрон қолдирмоқда.

    Фото: East News

    Мей Холдеман Канадада туғилади, аммо 3 ёшида оиласи Жанубий Африкага кўчиб кетади. Ҳар йилнинг июлида бутун оила Калахари чўли бўйлаб йўқолган шаҳарни излаб саёҳатга отланарди. Улар шаҳарни ҳеч қачон топа олишмайди, лекин Мейнинг сўзларига кўра, улар мисли кўрилмаган гўзал дарё ва ғорларни кўришга муваффақ бўлишади. Балки, айнан шу саёҳат Мейнинг кейинги саргузаштларга бой ҳаётига таъсир қилгандир.

    Мей ўзининг моделлик фаолиятини 15 ёшида бошлаган, 6 йилдан сўнг у «Мисс Жанубий Африка» гўзаллик танловида ғолиб бўлган. 21 ёшида парҳезшунослик бўйича бакалавр даражасини олади. Ўша пайтларда у мижозлари билан ишлар, шу билан бирга мода журналига суратга тушишга ҳам улгурарди. 22 ёшида у ўқувчилик пайтида танишган жанубий африкалик муҳандис Эррол Маскка турмушга чиқади.

    Сурат марказида Мей Маск

    Сурат марказида Мей Маск
    Фото: East News

    Бироқ оила қургач кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиради, жумладан, эри ундан оиласи билан алоқаларини узишни талаб қилади, шунингдек, уни доимо «аҳмоқ, хунук ва зерикарли» деб атайди. Шунча гаплардан кейин ҳам у узоқ вақт давомида эри билан ажрашишга журъат эта олмайди, бундан ташқари ўша пайтдаги Жанубий Африка қонунлари ҳам бундай сабаблар билан никоҳни бекор қилмасди. 1979 йилда, қонун ўзгарганда, Мей ниҳоят эри билан ажрашади ва қўлида 3 боласи билан ёлғиз қолади.

    18 ёшли Мей

    18 ёшли Мей
    Фото: East News

    Оила Канадага кўчиб келади. Мей ўқишни тўхтатмай, рўзғорини зўрға учма-уч эпларди. Интервьюларининг бирида у ўша пайтдаги қашшоқлик уни имкпн қадар кўпроқ ишлашга мажбур қилганини айтади, бир воқеани эса шундай эслайди: «Бир куни болаларимдан бири сутни тўкиб юборганида йиғлаганимни эслайман. Тўкилган сутга йиғлаш керак эмас, дейишади. Аммо мен йиғладим, чунки ўша куни бошқа сут сотиб олишга пулим йўқ эди». Мей биринчи маошига гилам сотиб олади, чунки улар кўчиб ўтган уйда ўтириш учун стуллар ҳам йўқ эди. Бироз вақт ўтгач, Илон учун компьютер олинади, у ўтиришга бошқа жой йўқлигидан айнан шу гилам устида компьютер билан шуғулланади.

    Фото: East News

    Мей ҳар доим нозик дидга эга эканлигини биларди. Шунинг учун ҳам у келгусида энг яқин дугонаси бўладиган аёл билан учрашгунга қадар стилист бўлиб ишлайди. Бир куни у Мейга яхшироқ кийиниши кераклигини айтиб, унинг гардеробидаги бир талай либослар ичидан атиги 6 та кийимни олиб қолади, қолганларини эса ташлаб юборади. Ўша пайтда Мей фақат костюм, 2 та кофта, бир жуфт пойабзал ва сумка сотиб олишга қодир эди. У бошқа нарса сотиб олиш имкониятига эга бўлгунча шу кийимларни алмаштириб кийиб юради.

    41 ёшли Мей

    41 ёшли Мей
    Фото: East News

    Мей анча вақтгача болаларини арзон ва тўйимли овқат билан таъминлаш учун кийимларини арзон-гаров дўконлардан сотиб олади. Кундалик харажатларига етарли пул топиш учун жуда кўп ишлайди, ҳатто бир вақтнинг ўзида 5 та жойда ишлаган пайтлари ҳам бўлган. Бу ҳақда Мей шундай дейди: «Кун бўйи ишлаганим учун ҳеч қачон ўзимни айбдор ҳис қилмайман. Бундан бошқа иложим ҳам йўқ эди. Болаларга ғамхўрлик қилиш биринчи галдаги вазифам эди. Ётишга бошпанам, ейишга овқатим ва арзон бўлса-да кийишга кийимим бўлиши учун кўп меҳнат қилардим».

    Фото: East News

    Болалари ёшлигиданоқ иш бўйича кичикроқ топшириқларни бажариб, оналарига ёрдам беришди — қизи Тоска доим унинг кабинетига келиб, шифокорларга хат ёзарди; Илон матн просессори қандай ишлашини тушунтирарди; кенжа ўғли Кимбал ҳам ўзича ёрдам берарди. Мей ота-онаси уни қандай тарбиялаган бўлса, у ҳам ўз фарзандларини шундай тарбиялаганини таъкидлайди. Уларни мустақил, меҳрибон, ҳалол, эътиборли ва одобли бўлишга ўргатган. Ҳеч қачон уларга кичик болалар каби муносабатда бўлмаган, ҳатто уй вазифаларини текширмаган.

    Фото: East News

    У ўғли Илоннинг даҳо эканини 3 ёшидаёқ билган — уни «гениал бола» деб атаган. Мей бу ҳақда шундай дейди: «У мен билан ҳамма нарса ҳақида гаплашарди, кузатувчан ва жуда қизиқувчан эди». Деярли ҳар бир интервьюсида Мей барча фарзандлари билан фахрланишини такрорлашдан чарчамайди. Кейинчалик қизи Тоска режиссёр ва продюсер бўлди, Илон Teslaнинг асосчиси ва даҳосига айланди, кенжа ўғли Кимбал эса ресторанлар тармоғи эгаси бўлди.

    Фото: East News

    50 йиллик маррага эришгандан сўнг Мей Маскнинг моделлик карьераси юқорига кўтарила бошлади. У болалар бўтқаси, косметика брендларининг реклама роликларида суратга тушади, шунингдек, Time журналининг суратга олиш ишларида иштирок этади. 2015 йилда у IMG Моделс номли йирик халқаро агентлик билан шартнома имзолайди.

    Фото: East News

    69 ёшида модель CoverGirl косметика брендининг энг кекса вакилига айланади. 74 ёшида Мей журнал учун чўмилиш кийимида суратга тушади. У буни шундай изоҳлайди: «Мен аёллар журнал муқовасидаги шу расмимга қараб, қоматларидан хижолат тортмасдан пляжга боришларини хоҳлайман».

    72 ёшли Мей

    72 ёшли Мей
    Фото: East News

    2019 йилда Мей ўзининг «Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари» номли мемуарини нашрдан чиқарди. Китобда у кексалик ҳақидаги қарашлари, шунингдек, бошқа одамлардан келадиган салбий энергияни дарҳол йўқ қилиш кераклиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади. У ўз муҳитини ўзгартиришни ва ёмон одамларни ундан четлаштиришни ўргангани ҳақида шундай дейди: «Агар бераҳм одамлар билан мулоқот қилсак, азоб чекишни бошлаймиз. Аксинча, атрофимизни меҳрибон инсонлар билан ўраб олишимиз керак».

    Фото: East News

    Модель ҳали ҳеч ким ундан юз торттириш ёки ботокс инъекцияларини қилишни сўрамаганини алоҳида таъкидлайди. Аммо унинг қўшимча қилишича, агар бу нарса иши учун жуда зарур бўлса, бу ҳақда ўйлаб кўриши мумкин. Ҳозирча Мей айни ҳолатидан мамнун.

    Фото: East News

    Мей фарзандларини ҳаётидаги энг катта ютуғ деб ҳисоблайди. Бугунги кунда модель кўп вақтини 13 нафар набираси билан ўтказади. Шунингдек, севимли итига ҳам вақт ажратади. Модель уйда бўлганида кучугини кунига 4 марта сайрга олиб чиқади. Мей жисмоний машқларни ҳам эътиборидан четда қолдирмайди: у ҳар куни велотренажёрда 30 дақиқа, мушаклари учун 10 дақиқа ва эгилиб-букилиш учун 20 дақиқа ажратади.

    Фото: East News

    Моделнинг айтишича, ёшлигида уни ҳар куни учрашувларга таклиф қилишган. Ҳозир эса даъвогарлар камроқ, аммо у буни нормал ҳолат деб ҳисоблайди. Мейнинг айтишича, у кўпи билан бир соат эркак кишининг бахтсиз ҳаёти ҳақидаги нолишларини тинглаши мумкин, қолган вақтини дўстлари ва ити билан ўтказишни афзал кўради. «Мен ҳатто энг яхши ресторанларга ҳам учрашув баҳона боришни хоҳламайман. Мен уларга аҳамият бермайман».

    Фото: East News

    Мей Маск яна турмуш қуриш ва нафақага чиқиш ҳақида ҳеч қачон ўйламайди, унинг онаси ҳам нафақага чиқмаганлигини таъкидлайди. «Мени ҳеч ким подиумда ёки журналларда кўришни хоҳламагунча ишлайман. Агар бу содир бўлса ҳам, севимли ишим — тўғри овқатланиш бўйича фаолиятимни давом эттираман. Аммо модель 100 ёшга яқинлашганида дам олишини истисно қилмайди.

    Фото: East News

    Мавзуга доир:

    • «Омон қолиш учун бор имкониятимни ишга соламан». Илон Маск мухлислари ва ўз онасини қўрқитиб юборди
    • Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Илон Маск ҳақида
    • Уч даҳони улғайтирган она, 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси
    • Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Келажакни «кашф этган» Илон Маск

    13.06.2022, 15:41   Изоҳ (0)   17788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    73 ёшида уйланган Убайдулла Омондан Азиз Раметовгача. Ўзбек шоу-бизнесида муҳокамаларга сабаб бўлган тўйлар (фото, видео)

    13.06.2022, 13:18

    Жонни Депп ва Эмбер Хёрднинг Лос-Анжелесдаги пентхауси сотувга қўйилди (фото)

    11.06.2022, 13:48

    Уйқу, вазелин ва қайрилган қошлар: Мерилин Монронинг ғайриоддий гўзаллик сирлари

    10.06.2022, 20:44

    Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар

    10.06.2022, 18:54

    Жонни Депп Эмбер Хёрд унга тўлаши керак бўлган пулнинг 8 млн долларидан воз кечиши мумкин

    10.06.2022, 16:50

    Instagram: Янги машинали бўлган Аваз Охун, Дурдона Қурбонованинг ЙПХ ходимларига совғаси, касбини ўзгартиришга уриниб кўрган Жаҳонгир Позилжонов

    09.06.2022, 22:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.