• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Уч даҳони улғайтирган она: 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    Мафтункор, шартаки, жасур: агар кимдир шу сифатлар билан «аждарларнинг онаси» унвонига лойиқ бўлса, бу машҳур модель Мей Маск бўлиши, шубҳасиз, деб ҳисоблайди Marie Claire нашри.

    Фото: Getty Images

    У ярим асрдан кўпроқ вақт давомида моделлик билан шуғулланган ва учта машҳур шахсни тарбиялаган. Бугун унинг катта ўғли Илон Маск муҳандис, ихтирочи, электромобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Tesla ҳамда космик кемалар қурувчи SpaceX компаниясининг ташкилотчиси ва директори, 2020 йилда Марсга ўз ракеталарини учирди, кичик ўғли Кимбал — муваффақиятли ресторанлар эгаси ва таниқли филантроп (хайрия ишлари билан шуғулланувчи одам), қизи Тоска эса 2017 йилда Канн кинофестивалида ўз фильми билан иштирок этди, унинг 40 дан ортиқ лойиҳалари бор. Мейнинг ўзи 70 йиллар арафасида CoverGirl косметика бренди билан моделлик бўйича шартнома имзолади. Аммо моделлик бизнеси унинг учун энг муҳим нарса эмас.

    Мей Маск моделлик карьерасининг аввалида (60 йиллар)

    Мей Маск моделлик карьерасининг аввалида (60 йиллар)
    Фото: Getty Images

    Она

    Май 1948 йил 19 апрелда Канаданинг Саскачеван провинцияси пойтахти Режайнада дунёга келган, лекин у туғилганидан икки йил ўтиб, оила Африка Преториясига кўчиб ўтади. Саргузашт ва кашфиётларга бўлган эҳтирос Маскларнинг қонида бор. Майнинг ота-онаси Уиннифред Жозефина ва Жошуа Норман Холдеман саргузаштларни жонидан севувчи одамлар бўлган: 1952 йилда улар бир двигателли самолётда дунёни айланиб чиқишган, ўн йил давомида Калаҳари чўлидаги афсонавий Фарини шаҳрини қидиришган. Мейнинг сўзларига кўра, унинг ота-онаси жуда машҳур одамлар бўлганига қарамай, бошқаларни назарга илмайдиган кибрли одамлар тоифасидан эмас эди.

     Болалигида Илон бобосининг саргузаштлари ҳақида кўплаб ҳикояларни эшитган ва саваннада бўлган саёҳатларнинг слайд-шоуларини томоша қилган. «Бувим бу каби саёҳатлар пайтида улар ўлимдан атиги бир неча қадам нарида бўлишганини айтарди, — дейди Маск. — Улар самолётда ҳеч қандай техникасиз парвоз қилишган. Ҳатто радио ҳам бўлмаган. Парвоз хариталари ўрнига оддий йўл хариталаридан фойдаланишган, у эса ҳар доим ҳам тўғри келмас эди. Бобом бутун борлиғи билан саргузашт ва кашфиётларга берилган бўлиб, тушунарсиз нарсалар қилиб юрарди». Илоннинг тан олишича, унинг таваккал қилишга мойиллиги бобосидан мерос бўлиб ўтган.

    Фото: Getty Images

    Ёшлигида Мей бошқалар сингари оддий қиз бўлган: математика ва бошқа фанларни яхши кўрар, мактабда яхши ўқирди. У 15 ёшга тўлганида атрофидагилар унинг бошқа жиҳатларига ҳам эътибор беришни бошлади. Мей жуда гўзал эди:баланд бўйли ва тик қоматли, кул ранг сочли, қип-қизил ва чиройли юзли Мей дугоналари орасида ажралиб турарди. Оиланинг бир дўсти моделлар мактабини бошқарарди ва Мей у ерда ўқирди. Дам олиш кунлари у подиумга чиқар, журналлар учун суратга тушарди, вақти-вақти билан ҳурматга сазовор кишилар ташриф буюрган учрашувларга борарди, натижада Мiss South Africa ​​танловининг финалчиси бўлди.

    Мей ва Эррол Маск —  Илоннинг отаси бир туманда катта бўлишган. Улар биринчи марта 1948 йилда — Мей 11 ёшлигида танишишган. Эррол Мейнинг академик муваффақиятига бефарқ эди, аммо кўп йиллардан бери уни севарди. «У менинг оёқларим ва тишларимни ёқтириб қолган», деб кулиб эслайди Мей. Университетда ўқиш давомида улар доим учрашиб турган. Мейнинг сўзларига кўра, Эррол етти йил давомида унинг доимий мухлиси бўлган ва ниҳоят унга эришган. «У бир зумга ҳам ортимдан қолмасди», — дейди Мей.

    Уларнинг никоҳи бошиданоқ осон бўлмаган. Мей асал ойи давомида ҳомиладор бўлиб, Илонни 1971 йил 28 июнда — тўйларидан тўққиз ой-у икки кун ўтгач дунёга келтиради. Гарчи улар никоҳда жуда бахтли бўлмаса ҳам уларнинг Преториядаги ҳаёти жуда яхши эди. Эррол йирик қурилиш лойиҳалар офисларида, савдо марказлари, турар жой бинолари ва ҳатто ҳарбий ҳаво кучлари базасида ҳам муҳандис бўлиб ишлаган. Бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Илоннинг укаси Кимбал ва кўп ўтмай синглиси Тоска дунёга келди.

    Мей модель сифатида ишлашдан ташқари фарзандлари тарбиясини ўқиш билан биргаликда олиб борди: аввал Жанубий Африкадаги Orange Free State университетининг диетология, кейин Торонто университетининг нутрициология мутахассислиги бўйича магистр даражаларини олди.

    Фото: Getty Images

    Кўп ўтмай, оилада ҳаловат йўқолди. 1979 йилда Маск хоним ажрашиш учун ариза берди. Мей болалари билан Жанубий Африканинг шарқий соҳилидаги Дурбан шаҳрида жойлашган дала ҳовлига кўчиб ўтди.

    Мейнинг сўзларига кўра, ажралишдан кейинги биринчи йилда унга осон бўлмаган: у ва болалари Торонтога кўчиб ўтишган ва молиявий ёрдамсиз қолишган, унинг Жанубий Африка банк ҳисоб рақамларидаги пуллари ҳам музлатилган.

    Мей тўнғич фарзанди Илон билан

    Мей тўнғич фарзанди Илон билан
    Фото: Getty Images

    «Бир марта болалар сутни тўкиб юборганида йиғлаганман, чунки бошқа сут сотиб олишга пулим йўқ эди», — деб эслайди Мей бир интервьюсида.

    Илон, Кимбал ва Тоска ЖАРдаги уйларида

    Илон, Кимбал ва Тоска ЖАРдаги уйларида
    Фото: Getty Images

    Ҳозирги замонавий оналардан фарқли ўлароқ, Мей фарзандларининг таълим олишини назорат қилмаган, уй вазифаларини текширмаган ҳам, ака-укалар ҳатто онасининг имзосини сохталаштиришни ўрганиб олган. Кимбалнинг айтишича, улар жуда мустақил бўлиб улғайган. Болаларни тарбиялашга бўлган муносабати ҳақида сўрашганида, Маск хоним хотиржам жавоб беради: «Мен доим идеал она бўлганман».

    Кимбал, Тоска, Мей ва Илон Маск

    Кимбал, Тоска, Мей ва Илон Маск
    Фото: Getty Images

    Унинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон фарзандлари ҳаётда ўз йўлини топа оладими, деб хавотирланмаган: «Бунга вақтим ҳам йўқ эди», деб жавоб беради у.  Бир неча йил ўтгач, Илон отаси билан яшашни хоҳлаётганини айтади. «Менга отам жуда ғамгин ва ёлғиздек туюлди: онамнинг уч фарзанди бор, унинг эса ҳеч кими йўқ эди, — дейди Маск. — Бу менга ноҳақликдек кўринди». «У нега мен унга яратиб берган бу бахтли оилани тарк этганини тушуна олмадим, — деб шикоят қилади Мей. — Аммо Илон ҳар доим ўзи нимани тўғри деб билса, ўшани қиларди». Кейинчалик Кимбал ҳам отасиникига кўчиб ўтди ва буни ўғил отаси билан яшаши табиий ҳол экани билан тушунтирди. Аммо Илоннинг сўзларига кўра, бу нарса у бугун пушаймон бўлган кам сонли қарорларидан бири бўлган.

    «Болалик йилларим яхши бўлмаган деб айтишим мумкин, — дейди у. — Тасаввурда яхши кўриниши мумкин, аммо ундай эмас эди. Аксинча болалигим азоб-уқубатларга тўла бўлган. Отам ҳаётни маъносиз қилишни жуда яхши биларди. У ҳар қандай вазиятни, энг яхшисини ҳам — ҳамма нарсани бузиши мумкин эди. У бахтсиз одам. Билмайман...одам қандай қилиб бундай бўлиб қолиши мумкин».

    Гарчи Илон ва Кимбал ҳозиргача бу ҳақда батафсил сўзлаб беришни рад этишса-да, улар оталари билан бўлган вақт давомида жиддий жисмоний жароҳатларга ҳам дуч келганликлари аниқ. Иккаласида ҳам қандайдир руҳий қийноқ таассуротлари борлиги сезилади.

    Собиқ турмуш ўртоғи Эррол ҳақида гап кетганда Мей шундай дейди: «Ҳеч ким у билан тил топишолмасди. У билан яшаш қийин эди. У ҳақда гапиришни хоҳламайман, чунки буларнинг барчаси даҳшатли туш каби».

    Чапдан ўнгга: Тоска, Кимбал Мей ва Илон

    Чапдан ўнгга: Тоска, Кимбал Мей ва Илон
    Фото: Getty Images

    «Журнал муқовасидаги бувижон»

    Муқовасида Мей тасвирланган d4 Маgazinе журнали ва BBC рус хизматининг модель ҳақидаги мақоласи

    Муқовасида Мей тасвирланган d4 Маgazinе журнали ва BBC рус хизматининг модель ҳақидаги мақоласи
    Фото: Getty Images

    80 йиллардан бошлаб Мей Маск, асосан, овқатланиш тиббиёти билан шуғулланади, шу бўйича маърузалар ўқийди, баъзида моделлик қилиш ёки видеоклипларда суратга тушишдан ҳам бош тортмайди (уни Бейонсенинг Haunted қўшиғи клипида кўриш мумкин).

    Аммо бир неча йил олдин унинг моделлик карьерасида бурилиш даври бўлди — Мей нафақат фотосессияларда, балки подиумларда ҳам модель сифатида иштирок этиш бўйича келиб тушган кўплаб таклифлар туфайли нутрициолог сифатида иш жадвалини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.

    80—90 йиллардаги фотоссесиялар

    80—90 йиллардаги фотоссесиялар
    Фото: Getty Images

    Мейнинг «буюк ва даҳшатли» Илон Маскнинг онаси бўлгани унинг моделлик фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Суратга тушиш жараёнларида у ҳали ҳам фарзандларингиз борми, деган саволни тез-тез эшитиб туради.

    «Янги давр» фотоссесияси

    «Янги давр» фотоссесияси
    Фото: Getty Images

    Маск хонимнинг айтишича, 2017 йил у учун, айниқса, эътиборли воқеаларга бой бўлган — ўтган 50 йил давомида у ҳеч қачон бунчалик фаол ишламаганди.

    Фото: Getty Images

    2016 йилнинг кузида Мей CoverGirl косметика брендининг юзига айланган биринчи катта ёшдаги аёл бўлди. Мей бу шартномага фақатгина пул учун рози бўлмаган. «Менимча, 69 ёшида ҳам бюти-компаниянинг юлдузига айланиш мумкинлиги аёлларга илҳом бағишлайди. Мен учун ёш муаммо эмас, балки ажойиб нарса. Бундай пайтда ўзингизга ишонч ҳосил қиласиз, муаммоларни осонроқ ҳал қиласиз. Мен ўз ёшимга яраша моделман ва 50 ёшдаман деб яширишга уринмайман. Яқинда 70 ёшга тўламан ва бундан фахрланаман», — дейди ўша пайтда хоним. Ва қўшимча қилган ҳолда: «Ахир ҳаммаси эндигина бошланмоқда», — дейди Мей Маск

    Мeй Dolce & Gabbana Alta Moda кўргазмасида модель сифатида, 2018 йил 8 апрель

    Мeй Dolce & Gabbana Alta Moda кўргазмасида модель сифатида, 2018 йил 8 апрель
    Фото: Getty Images

    #justgettingstarted

    #justgettingstarted — Мей Маскнинг Instagram’даги энг машҳур ҳештаги. «Ҳаммаси эндигина бошланмоқда» — унинг шиори, ҳатто ҳаётдаги фалсафаси деб айтиш ҳам мумкин. Хоним келажакка яхши умид билан қарайди ва унинг учун ажойиб намуна — Мейнинг онаси. Мейнинг сўзларига кўра, онаси Уиннифред Жозефин нафақага чиқиш ҳақида умуман ўйламаган: 94 ёшида компьютер графикасини ўрганиш учун MacBook ишлата олган ва 96 ёшгача жисмоний жиҳатдан жуда фаол бўлган.

    Мей Маск Карли Клосс билан бирга

    Мей Маск Карли Клосс билан бирга
    Фото: Getty Images

    «Мен доим шундай бўлганман. Нафақа сўзи менинг луғат бойлигимда йўқ», — таъкидлайди Мей Маск

    Фото: Getty Images

    Аммо Маск хоним ёш моделлар билан умуман рақобатлашмоқчи эмас — унинг ўз тамойиллари бор. Шунинг учун ҳам 60 ёшидан бошлаб у сочларини бўямайди: «Бу жуда ажойиб. Сочларим узоқ вақтдан бери жигарранг жингалак эди ва кўпинча илдизларини бўяб юрардим. 60 ёшга кирганимда сочларимнинг ҳақиқий рангини кўришни хоҳлаб қолдим. Аввалига сочимни оч сариқ рангга бўядим, кейин эса калта қилиб кестирдим».

    1990 ҳамда 2010 йиллардаги суратлари

    1990 ҳамда 2010 йиллардаги суратлари
    Фото: Getty Images

    У ҳар куни эрталаб ярим соат вақтини велотренажорда ўтказади, чалқанча ётганча чўзилишни ҳам унутмайди. Нутрициолог сифатида Мей режали овқатланиш қанчалик муҳим эканини билади ва ҳар куни таомлар рўйхатини тузишга ҳаракат қилади. «Акс ҳолда вазним назоратдан чиқиб, семириб кетаман. Ҳозир ҳам озғин эмасман», — дейди у.

    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, Маск хоним ҳозиргача тўғри овқатланиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда — у бу иш билан шуғулланишни яхши кўради. Шунингдек, у ҳар доим ёш ҳамкасбларига чекмасликни маслаҳат беради: уйнинг сўзларига кўра, чекиш тери рангини ҳамда моделлик карьерасини бузади.

    Илон билан муносабатлари қандай?

    Фото: Getty Images

    Илон ёшлигиданоқ қизиқувчан ва ғайратли бола эди. У учун ҳамма нарса осон эди ва Мей кўплаб оналар сингари ўғлини даҳо, деб ҳисобларди. «У бошқа болаларга нисбатан тез тушунарди», дейди у. Фақатгина уни Илоннинг транс ҳолатига тушиб қолиши ташвишлантирарди. У билан гаплашишарди, лекин у эшитмасди ва узоқларга қарарди. Бу шунчалик тез-тез содир бўла бошладики, ота-онаси ва шифокорлар болани кар деб ўйлай бошладилар. «Баъзан у бизни умуман эшитмасди», — дейди Мей. Шифокорлар болани текширишади ва одатда эшитиш қобилиятини яхшилайдиган аденоидларни олиб ташлашни таклиф қилишади. Бу ёрдам бермаслигини тушунган Мей Илоннинг аҳволи эшитиш билан эмас, балки миясининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқлигини ҳис қиларди. «У ўзини унутар, бошқа дунёга тушиб қоларди, — дейди у. – У ҳозир ҳам шундай бўлиб қолади. Энди бунга аҳамият бермайман: чунки у бу пайтда янги ракета ёки шунга ўхшаш нарсани ўйлаётганини биламан».

    Мей катта ўғли билан яхши муносабатда. 2017 йилда улар Vanity Fair кечасида бирга кўриниш берган. Мей аслида Илондан олдин у машҳур бўлганини айтиб ҳазиллашади. Шунинг учун ҳам Tesla автомобилини биринчилардан бўлиб онасига бериши кераклигини гап орасида қистириб ўтади.

    Фото: Getty Images

    Аслида эса Мей ҳам ҳар бир янги Tesla моделини бошқа харидорлар сингари кутишга мажбур. Яхши муносабатларга қарамай, у Илоннинг онаси бўлгани учун ҳам бошқа мижозларидан олдин автомобилга эга бўлиши даргумон. Лекин Мей бундан шикоят қилмайди, чунки унинг учун «ҳаммаси эндигина бошланмоқда».

    2018 йиллар

    2018 йиллар
    Фото: Getty Images

    2019 йиллар

    2019 йиллар
    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир: 
    • Замонамиз Золушкаси: Бир вақтлар Apple компаниясига ишга олинмаган Иордания маликаси Рания ал-Абдулла ҳикояси
    • Фанга бўрон каби кириб, анча-мунча эркакларнинг попугини пасайтириб қўйган олима. Мария Складовская-Кюри ҳаёти давомида амал қилган 10 сабоқ
    • Жасур юрак соҳибаси: миллионлаб қалблардан жой олган «дунёдаги энг қўрқинчли аёл» — Элизабет Веласкес ҳикояси
    • Болалигида дудуқлиги сабаб камситилган, рафиқаси ва икки фарзандидан айрилган АҚШ президенти — Жо Байден ҳикояси

    02.01.2023, 21:51   Изоҳ (0)   27722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Концерт бермайди, қошларини термайди, рўмол ва дўпписиз саҳнага чиқмайди. Ўзбек шоу-бизнесидаги анъанасига содиқ машҳурлар

    02.01.2023, 19:56

    Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

    02.01.2023, 17:43

    «Сигир соға оладиган дипломат». Хорватиянинг ҳашаматдан воз кечиб, миллий қаҳрамонга айланган собиқ президенти — Колинда Грабар-Китарович ҳақида

    02.01.2023, 17:02

    2022 йилда турмуш қурган туркиялик машҳурлар (фото)

    02.01.2023, 14:46

    Алоҳида хонаси тугул, ҳатто ўз каравоти бўлмаган, отаси томонидан ишлашга мажбурланган «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамони — Маколей Калкин ҳаёти ҳақида

    02.01.2023, 13:40

    Токионинг сирли дунёсидан Хиросима фожиасигача. Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари

    02.01.2023, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.