• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида буюк аёл туради: Даҳоларни вояга етказган оналар

    Ҳар бир улуғ инсоннинг ортида буюк аёл туради. Қандай оналар ўғилларини даҳо қилиб тарбиялайди? Балки улар бирор сирни билар?

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Сиёсатчилар, олимлар, актёрлар, ёзувчилар, бизнесменлар ва мусиқачилар ҳам бир вақтлар бола бўлган. Аммо ким билсин, агар уларнинг атрофида энг яқин, азиз ва меҳрибон одами — онаси бўлмаса, улар шунчалик муваффақиятга эриша олармиди? Лекин оналарнинг меҳнатлари одатда сояда қолади, шунинг учун адолат билан ёндашган ҳолда таниқли шахсларнинг оналари ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Стив Жобс – Apple корпорацияси ва Pixar киностудияси асосчисининг онаси Клара Жобс, ҳисобчи, америкалик арман

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Стив асраб олинган бола. Ота-онаси – Клара ва Пол Жобснинг ўз фарзанди бўлмагани учун ҳам уни жуда кичиклигидан боқиб олишди. Стивен 6 ёшга тўлганида ўзининг келиб чиқиши ҳақидаги ҳақиқатни билиб қолади, уни асранди ўғил деб аташганда доимо ғазабланарди. Аммо ота-онасини дунёдаги энг азиз инсонлари деб билган. Биологик онаси ва синглиси билан илк бора 31 ёшида учрашган. Бутун бўш вақтини болага бағишлаган ва ҳар доим уни барча ҳаракатларида қўллаб-қувватлаган онасини Стив жуда яхши кўрарди. Онаси ҳар доим унинг «ўзига хос, ноёб ва ягона эканини, уни ҳар қандай вақтда севишини ва қўллаб-қувватлашини» такрорларди. Стив Apple I устида иш бошлаганида, ота-онасининг гаражида биринчи офисини ташкил этган. Иш бўйича қўнғироқларига баланд овозда жавоб бериб, мижозга гўёки жиддий компанияга қўнғироқ қилгандек кўрсатишда унинг онаси ёрдам берган. Клара Жобс кейинчалик Силикон водийсининг бир қисмига айланган биринчи юқори технологияли компаниялардан бирида ҳисобчи бўлиб ишлаган.

    Стивен Спилберг – кинорежиссёр, продюсер, сценарий муаллифининг онаси Леа Познер пианиночи, Украинадан келган яҳудий муҳожирлар оиласидан 

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Стивеннинг онаси Леа тўрт фарзандни тарбиялаган, шунинг учун у профессионал пианиночи сифатидаги фаолиятини эрта тарк этишга мажбур бўлган. Улар Огайо штатида яшаган, лекин негадир Спилберглар оиласини кўпчилик ёқтирмаган. Стивен кўзга ташланмайдиган, озғин, ноодатий, яҳудий бўлгани учун бир марта калтакланган ва синфдошларига кўринмасликка ҳаракат қилиб, мактабдан уйга шошиладиган бола бўлган.

    Унинг хонасида ҳар доим тартибсизлик ва ахлат уюми бўлса-да, онасининг қалбида муҳаббат денгизи бор эди. Ота-онаси, айниқса, онаси унга деярли ҳамма нарсага рухсат берган ва уни қайта тарбиялашга ҳаракат қилмаган. Бўлажак режиссёрнинг отаси бир куни ўғлига камера совға қилади, онаси эса ҳамма нарса, албатта, амалга ошишига ишонтиради. Унинг онаси ҳаттоки ўғлининг ҳаваскор фильмларининг бирида актрисага ҳам айланди ва бутун ижодий гуруҳни бепул овқатлантирди. Леа ҳатто бу борада шундай ҳазиллашган: «Агар мен тарбия ҳақида озгина билганимда, ўғлимни психоаналитикга олиб борган бўлардим, лекин унинг фильмлари пайдо бўлмасди. Қандай бўлмасин, у ҳар доим хоҳлаган нарсасига эришади».

    Никола Тесла– олим-ихтирочининг онаси Георгина Тесла, серб руҳонийсининг қизи

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Буюк ихтирочининг онаси Георгина беш фарзандни дунёга келтирган, у руҳонийнинг қизи эди ва руҳонийга турмушга чиқиб, Хорватияда Смилян оиласида яшаган. У қўл меҳнати ва тўқиш бўйича уста бўлган, ўзи уй жиҳозларини ихтиро қилган ва ҳатто тўқув дастгоҳини йиғган. Николай ихтиро ғоясини онасидан олган. У ота-онасини жуда қадрлаган ва ҳурмат қилган, онаси ҳар доим ўзига хос яқин одами бўлиб, унга барча сирлари ва фикрлари билан мурожаат қилиши мумкин эди. Аммо Teслa отаси ва бобоси изидан боришни истамади. Уни руҳоний бўлиш керак, деган фикр кўп ўйлантирар эди. Teслa отасига бўйсунмасликка ва онасини хафа қилишга журъат эта олмади, руҳий фанлар билан шуғулланишга қарор қилди, лекин вабо билан касалланди ва тирик қолишига умиди қолмади. Кейин отаси унга агар тузалиб кетса, муҳандислик факультетигда ўқишга рухсат беришини тантанали равишда ваъда қилди, асосийси, унинг тузалиб кетиши эди. Никола тўлиқ соғайгач, Грацдаги олий техника мактабга ўқишга кирди.

    Стивен Кинг – «Даҳшатлар қироли» номи билан машҳур ёзувчининг онаси Нелли Рут Пиллсбер, инглиз 

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Стивен туғилганда Нелли Рут Пиллсбери 33 ёшда эди. Аслида Нелли узоқ вақт давомида шахсий ҳаётини тартибга сола олмаган, кейин денгиз савдогарининг капитани Дональд Эдвард Кингга турмушга чиқди, аммо уларнинг фарзанди бўлмади. 1945 йилда эр-хотин ўғил асраб олишга қарор қилди. Бир мунча вақт ўтгач, шифокорларнинг башоратидан фарқли ўлароқ, Стивен дунёга келди. Аммо энди жуфтликнинг муносабатлари кундан кунга ёмонлашиб борарди. Бир куни кечқурун турмуш ўртоғи сигарет чекишга чиқди ва қайтиб келмади. Рут эса боласига отасини марсликлар олиб кетганини айтди. Дарҳақиқат, у эрининг қандайдир официант билан учрашаётганини анчадан бери билар эди.

    Нелли оиласини боқиши учун кўп ишлаши керак эди, натижада боласи учун деярли вақт ажрата олмасди. У пианиночи маълумотига қарамай, новвойхонада хизматкор, сотувчи бўлиб ишлаган. Онаси қаттиққўл, асабий, зиқна аёл бўлса-да, Стивен уни севар ва ҳамма нарса учун миннатдор эди. Эҳтимол, онасининг шарофати билан у буюк ёзувчига айланди. Биринчи синфга боришдан аввал Стивен жуда кўп касал бўлар ва зерикиш ортидан ўқишни ўрганди, комикслар тўпламини ўқиди ва уларнинг бири асосида ҳикоя ёзди. Рут Стивен Кингнинг ижоди билан биринчи бўлиб танишди, у ҳамма нарсани диққат билан ўқиб чиқди ва унга бошқа одамларнинг ҳикояларини такрорламасликни, балки ўзидан нимадир ёзишни маслаҳат берди. Бола буни қабул қилди, у болаларга ёрдамга келадиган ўрмон ҳайвонлари ҳақида ёзди ва онаси буни маъқуллади, у ҳатто Стивенга ҳаётидаги биринчи гонорарини ҳам берди. Натижада ўғил шу қадар илҳомландики, у дунёдаги энг машҳур ёзувчилардан бирига айланди.

    Алберт Эйнштейн – физик, 300 дан ортиқ илмий ишлар ва нисбийлик назарияси муаллифининг онаси Паулина Эйнштейн (Кох), маккажўхори сотувчисининг қизи

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Паулина бўлажак даҳо Алберт туғилган жой – Улмда (Бавария) яшаган. У бой маккажўхори сотувчисининг қизи ва матрас ва тўшак учун юнг ишлаб чиқарадиган кичик тадбиркор Ҳерманн Эйнштейннинг рафиқаси эди. Ҳамма биладики, мактабда Эйнштейн ажойиб қобилиятларга эга эмас эди ва ҳатто мактаб дипломини ҳам ололмаган. Улар оддий оилавий ҳаёт кечирган ва Паулинанинг ўзи қаттиққўл ва қатъий характери билан ажралиб турарди. Алберт ўқишга қийналар, лекин Паулина ўғлига унинг жуда истеъдодли эканлигини такрорлашдан чарчамасди. У ўғлига скрипка чалишни ўрганишга ишонтирди. Эйнштейн кўпинча скрипка чалганда саволларига жавоб топди ва бутун умри давомида мусиқага бўлган иштиёқини сақлаб қолди.

    Илон Маск – миллиардер, SpaceX ва Tesla компанияси асосчисининг онаси Мей Маск, Канада-Жанубий Африка модели

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Мей ҳозир 73 ёшда ва у ҳали ҳам миллионлаб мухлисларини ҳайратга соладиган машҳур модель. У учта фарзандни тарбиялаган, Мейнинг катта ўғли Илон ракеталар учиради, қизи фильмлар суратга олади, кенжа ўғли эса муваффақиятли ресторатор.

    Мей Жанубий Африкадаги энг гўзал қизлардан бири эди, у Эррол Маскга турмушга чиққанидан кейин Илон, Кибмал ва бир неча йилдан сўнг Тоска туғилди. У учта фарзандни катта қилди, модель бўлиб ишлади ва ўқиди. 1979 йилда Мей турмуш ўртоғи билан ажрашди ва уч фарзанди билан Торонтога кўчиб ўтди. Пули деярли бўлмаган онага оилани боқиш осон кечмаган. Мейнинг фарзандлари мустақил улғайган, у болаларига ортиқча ғамхўрлик қилмаган, улар учун режа тузмаган, уй вазифаларини текширмаган, лекин ҳар доим «идеал она» талабига жавоб берган. Она ва тўнғич ўғилнинг муносабатлари жуда яхши, у билан фахрланади, ўғил эса онасига Tesla автомобилларини совға қилади.

    Мавзуга доир:

    • Ота-онаси уларга исм танлашга кучли фантазия билан ёндашган машҳурлар (фото)
    • Фарзандларига оғир касаллик ташхиси қўйилган машҳур ота-оналар (фото)
    • Мадонна, Силвестр Сталлоне ва фарзандларини қаттиққўллик билан тарбия қилаётган бошқа машҳурлар (фото)

    30.11.2021, 15:21   Изоҳ (0)   27734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жаҳонгир Отажонов ашула айтмаслиги эстрадамиз учун жиноят». Жаҳонгир Отажонов Даврон Кабуловнинг «7 юлдуз» концертида саҳнага чиқди (видео)

    30.11.2021, 13:41

    Кинода ёвуз қаҳрамон, ҳаётда қўй оғзидан чўп олмаган актёрлар (фото)

    30.11.2021, 11:43

    Instagram: Вайнер Dili.me’нинг гала концертга айланган тўйи, Райҳон ва Мунисани яраштириб қўйган Даврон Кабулов, Зарина Низомиддинова намоз ўқийдими?

    29.11.2021, 22:24

    Фото: Оммага арзон кийим-кечакда кўриниш берган машҳурлар

    29.11.2021, 19:39

    Раниянинг парҳези: Иордания қироличасининг сарвқоматлик сири нимада?

    29.11.2021, 10:50

    Instagram: Дилшод Мусабеков аварияга учрадими? Lexus’ини сотаётган актриса, уятсиз фильмдаги иштирок учун катта пулни рад этган актёр

    28.11.2021, 22:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.