Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент—Термиз” автомобиль йўлининг 1029 км да 27 сентябрь куни соат тахминан 13:50 ларда “КамАЗ” ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида яшовчи 1983 йилда туғилган ҳайдовчи “КамАЗ” русумли юк ташувчи транспорт воситасини “Самарқанд—Тошкент” йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда автомашинанинг двигатель қисмида қисқа туташув юз берган.
Натижада юк машинасида ёнғин чиққан ва у тўлиқ ёниб кетган. Ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва бошқа шахсларга тан жароҳати етмаган.
9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Чимбой кўчасида “Ваз-2104” автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, сентябрь ойи аввалида Миробод туманида устунга урилган Cobalt ёниб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)