Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998-километрида 15 июнь куни соат 12:50 ларда Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли, 85K600JA давлат белгили автомашинасида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, мотор ва салон қисми ёнган.
Ёнғин ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)