Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасининг 2-даражали йўлида 10 сентябрь куни “ЗИЛ” юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Чимбой кўчасида “Ваз-2104” автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, сентябрь ойи аввалида Миробод туманида устунга урилган Cobalt ёниб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)