Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса соат 16:48 да Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автойўлининг 85-километрида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси салонда ёнғин ҳидини сезиб, машинанинг кузов қисмида ёнғин бошланганини кўрган.
Юк автомобилига ортилган пахта ёниб кетган. Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВВ ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган. Соат 17:20 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ (0)