Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси 18-автобус саройи қаршисида 15 июнь куни соат 11:30 ларда Mercedes-Benz автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автомашина салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлгани сабаб ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)