Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Cobalt машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 30 ноябрь куни соат 17:35 ларда, Шаҳрихон тумани “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, халқаро аҳамиятга молик А-373 автомобиль йўлида содир бўлган. 1987 йилда туғилган, фуқаро Э.Х.га тегишли бўлган Cobalt’нинг двигатель қисмида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига туман ФВБ ЁХБ ўт ўчирувчилари етиб келиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ушбу ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)