Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 январь куни Юнусобод тумани ТҲАЙ Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида соат 18:00 ларда ҳайдовчи 1969 йилда туғилган I.Б. бошқарувидаги Matiz’да қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)